Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#фуқаролар_қабули
#1_сектор

Ангрен шаҳар "Чотқол" маҳалла, фуқаролар йиғини идорасида шаҳар ҳокими ўринбосарлари Салим Анарбоев, Мовлуда Абдураҳмонова, Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Фуқароларнинг ер кидастри, саломатлиги учун моддий ёрдам, бандлик, уй-жой билан боғлиқ мурожаатлари қабул қилинди ва кўриб чиқилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фуқаролар_қабули
#1_сектор ✍️Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ҳокимлик аппарати ходимлари, шаҳар Халқ қабулхонаси, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида "Гулзор" маҳалласида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фуқаролар_қабули

Мутасадди ташкилотлар раҳбарлари халқ билан мулоқот қилишининг самараси шундаки, раҳбар жойига чиқиб, фуқаронинг муаммосини, уни қийнаётган ташвишларини ўрганмоқда.

Ушбу ҳафтада "Карвон", " Майдон" маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб ўтган навбатдаги фуқаролар қабулида саломатлигини тиклаш, турмуш шароитини яхшилашга моддий ёрдам, бандлик ҳамда уй-жой масалалари билан боғлиқ мурожаатлар кўрилди.

"Карвон" маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Беҳруз Уразалиев масъуллар билан биргаликда фуқаролар қабулини ўтказди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фуқаролар_қабули
#натижа

Бугунги кунда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Мустақиллик МФЙда ҳафтанинг жума куни бўлиб ўтган фуқаролар қабулида "Бунёдкор кучаси 5-, 7-уйлар оралиғида канализация (люки) қудуқларининг қопқоқлари йуқолган. Шу боис, мазкур уйларда яшовчи фуқаролар ушбу муаммо бўйича мурожаат қилдилар.
Муаммо тезкорлик билан ҳал этилди.

"Тошкент Сув таъминоти" МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими директори Ҳусанхон Муҳиддиновга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Фурқат Мадалиев,
"Мустақиллик" МФЙ раиси
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фуқаролар_қабули

Ангрен шаҳрида  ҳафтанинг  ҳар жума куни секторлар кесимида маҳаллаларда фуқаролар қабули ўтказилиб келинмоқда.

Анъанага мувофиқ, бугун секторлар раҳбарлари иштирокида навбатдаги фуқаролар қабули ташкил этилди.

Шаҳар ҳокими Алишер  Райимов бошчилигида "Ёшлик"  МФЙда аҳолининг уй-жой, бандлик, саломатлиги учун моддий ёрдам бўйича ўндан ортиқ мурожаатлари ўрганилди.
#2_сектор
#фуқаролар_қабули

Ангрен шаҳрида секторлар раҳбарлари томонидан одамларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш, ҳудуддаги камчиликлар ва ечимини кутаётган масалаларга ижобий ечим топиш мақсадида жойларда халқ билан мулоқот, сайёр қабул ва фуқароларнинг мурожаатлари қабули ташкил этилган.

Хусусан, шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов сектор кесимида "маҳаллабай", " кўчабай", "хонадонбай", "фуқаробай" ишлаш механизми орқали кўплаб муаммоларни ҳал этишга эришаяпти.

Шаҳар прокурори, сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов 2-сектор таркибида бўлган, олис ва чекка ҳудудда жойлашган "Геолог" маҳалла аҳлининг мурожаатларини кўрди.

Шаҳар Халқ қабулхонаси, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган фуқаролар қабулида маҳалладан ўтган ариқ-зовур учун техника зарурлиги сўралганда, сектор раҳбари томонидан мурожаат ижобий ҳал этилди, махсус техника воситаси жалб қилинадиган бўлди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фуқаролар_қабули

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбрсарлари, секторлар ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси билан биргаликда фуқаролар қабули ўтказилди. 

Қабулда фуқароларнинг турли соҳалар ва йўналишларга оид муаммолари эшитилди. Умумий тарзда 26 та мурожаат тингланди.

Шулардан 5 таси жойнинг ўзида ҳал этилиб, 10 таси бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди, 11 нафар мурожаатчига эса ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.  
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фуқаролар_қабули

Ангрен шаҳар ҳокими  Алишер  Райимов  бошчилигида Халқ қабулхонасида навбатдаги  фуқаролар  қабули  бўлиб  ўтди.

Унда фуқароларнинг соғлиғи учун моддий ёрдам,  бандлик, ичимлик суви ҳамда  уй-жой таъминоти, банк, бошқарув сервис компанияси фаолиятлари билан боғлиқ мурожаатлар кўрилди.

Ҳар бир мурожаат ижобий ҳал этилишига эътибор қаратилди. Хусусан, ичимлик суви тармоғида олиб борилаётган ишлар ҳамда узатилаётган сувнинг сифати юзасидан қилинган мурожаат шаҳар ҳокими ҳамда "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ шаҳар бўлими бошлиғи томонидан тингланди ва фуқарога бу борада мутасаддиларга вазифалар  белгилаб берилиши, мурожаат ижобий ҳал этилиши назоратга олингани тушунтирилди.

Банк операцияси юзасидан эътирозли мурожаат Ипотека
банк масъулига йўналтирилди.

Қабул қилинган мурожаатлар тенишлилиги бўйича мутасаддиларга йўналтирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фуқаролар_қабули

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер  Райимов бошчилигида ҳоким ўринбосарлари Шавкат Эркабаев,  Мавлуда Абдураҳмонова,  ФВБ бошлиғи Сардор Раҳимбоев, Халқ қабулхонаси ва корхона,  ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирокида навбатдаги  фуқаролар  қабули бўлиб ўтди.

Қабулга келган фуқаролар асосан моддий ёрдам, уй-жой таъминоти ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, ер майдонини ободонлаштириш бўйича мурожаат қилдилар.

Ҳар бир мурожаат кўрилди. Тегишлилиги бўйича йўналтирилди ва назлратга олинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фуқаролар_қабули

Ангрен шаҳар "Кимёгар" маҳалласида фуқаролар қабули бўлди.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев, коммунал ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ўтган қабулда уй-жой, бандлик, соғлиғи учун моддий ёрдам ва кўп қаватли уйларда бошқарув сервис компания ва ширкатлар фаолияти билан боғлиқ мурожаатлар кўрилди ва мутасадди ташкилотлар раҳбарларига йўналтирилди.

Ҳар бир мурожаат назоратга олинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7