Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#муносабат
#жараён
#Ангрен
ЖАРАЁН ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТАЯПТИ

⚡️Маълумки, Ангрен шаҳар ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Ш.Маҳмудов раҳбарлигида Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан механизациялаштирилган отряд ёрдамида амалий махсус-тактик ўқув-машқлари ўтказилаяпти.

🔎Шаҳримиздаги "Дўстлик" МФЙнинг ички кўча йўлларини текислаш ва шағал билан қоплашга қаратилган жараёнда шаҳар ФВБ ходимлари ҳам фаоллик кўрсатишди. Мазкур маҳалла йўлларини текислашга махсус техникалар жалб этилди.
🔺"Дўстлик" маҳалласининг каттаю кичиги олиб борилган амалий ишлардан мамнун бўлдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги18-умумтаълим мактабида Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишлаб ўтказилган «Назм бўстонида икки дур» шиори остида ўтказилган тадбир видеослайди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчини қуюшқонидан чиқарган ўқувчи узр сўради, ота-онага эса чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Ангрен шаҳридаги 41-мактабда ўқитувчи ўқувчини ургани ҳолати акс этган видеотасвир тарқалди.

Халқ таълими вазирининг назорат-ҳуқуқий хизмати ташаббуси билан мазкур ҳолат шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясига ўрганиш учун юборилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, ўқувчи дарсга халақит бергани, ўқитувчи томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ўқитувчига ноўрин сўзларни гапирганлиги аниқланган. Сўнгра ўқитувчи ўқувчини тартибга чақиришга ҳаракат қилганида ўқувчи томонидан турли ноўринли хатти-ҳаракатлар қилгани маълум бўлди.

Ҳолат вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси, Халқ таълими ва Ички ишлар бўлими томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

Ўқувчилар содир этган ишидан пушаймонлигини билдириб, ўқитувчидан кечирим сўради. Ота-оналарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан жарима қўлланилди
#фуқаролар_қабули

🔹Шаҳар Халқ қабулхонасида Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов бошчилигида секторлар раҳбарлари ҳамда мутасаддилар иштирокида фуқаролар қабули ташкил этилди.

🔹Унда фуқароларнинг бандлик, моддий ёрдам, уй-жой, кредит билан боғлиқ мурожаатлари кўрилди.
🔹Тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиникаларнинг бирида иш фаолиятини таътилдан сўнг давом эттириш истагини билдирган фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди.
🔹Фуқаролар қабулига келган ҳар фуқаронинг мурожаати эътиборга олинди.

🔹Секторлар раҳбарларига тегишои мурожаатлар ҳам шу ернинг ўзида кўриб чиқилди.
🔹Қабул давомида ширкатлар билан боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаатлар ҳам кўрилиб, мутасадлилар зиммаларига топшириқлар берилди.