Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#4_сектор

Сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи Ортиқбой Хамдамов олис ва оғир ҳудуд саналган  "Жигаристон" махалласида бўлган чоғида 17-Давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлди.

Унда мактабгача таълим ташкилотида иситиш тизимининг ҳолатини ва  таълим муассаса биносида хоналарни ва мавжуд возонхона ҳамда кўмир заҳирасининг ҳолатини кўздан кечирди.
#4_сектор

Бугун Ангрен шаҳар ДСИ бошлиғи,
4-сектор раҳбари Ортиқбой Хамдамов "Жигаристон" маҳалласида бўлди.

Унда фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Қабулга келган фуқаролар 10 та муаммо бўйича мурожаат қилдилар. Асосан, йўлларни шағаллаштириш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ўрнатилган янги электр таянчларга Сип кабелларни тортиш ва бошқа бир қатор ҳудудга оид муаммолар юзасидан мурожаат қилишиб, ечими юзасидан сектор раҳбарига фикр билдириб, таклифлар киритишди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича муҳокама қилинди ва ижроси назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#4_сектор

Шахарда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларнинг олдини олиш ва уларни жиловлаш мақсадида татбиқ этилган "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида иш юритишнинг муҳим вазифалари 4-сектор кесимида таҳлил қилинди.

Шаҳар хокимининг ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова, шаҳар ИИБ масъули Феруза Матибрагимовалар бу борада бажарилган ишларни маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирокида муҳокама қилишди.
#4_сектор

Халқ билан мулоқот қилиш механизмининг самараси шундаки, оддий одамларнинг дарду ташвишини тингланиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларга барҳам берилмоқда.

Кузатилган 2023 йил давомида Ангрен шаҳрида секторлар раҳбарлари томонидан қилинган мулоқотлар туфайли кўплаб муаммолар ҳал этилишига эришилди. Ушбу жараён кириб келган 2024 йилда ҳам давом этмоқда.

Хусусан, бугун шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ортиқбой Хамдамов
"8 Март" маҳалласида сайёр қабул ташкил қилди.

Унда махалла фаоллари томонидан жами 7 та мурожаат кўрилди ва ижобий ҳал этилиши назоратга олинди.

Қабул давомида фуқаролар газ, электр таъминоти ва айрим электр таянчларни янгисига алмаштириш билан боғлиқ мурожаатлари кўрилди ва муҳокама қилинди.

Сектор раҳбари келиб тушган мурожаатларни жойига чиқиб ўрганди ва зарур чоралар кўрилиши юзасидан масъулларга вазифаларни йўналтириб, ижросини назоратга олди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#4_сектор
Бугун кун давомида секторлар раҳбарлари томонидан профилактика тадбирлари ўтказилди.

Ангрен шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ортиқбой Хамдамов "Бўстон" маҳалласида телефон акссесуарлари савдо дўконида растадан телефон ўғирланганлиги бўйича қўзғатилган жиноят ишини жойида муҳокама қилди.

Савдо дўконида видеокузатув мосламаси доимий равишда ишлаши, ўғирлик ҳолатига сабаб бўлувчи омиллар яратмаслик юзасидан тадбиркорларга тушунтириш олиб борди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#4_сектор

Ангрен шаҳрида об-ҳавонинг ўзгариши ва ҳарорат пасайиши муносабати билан секторлар раҳбарлари маҳаллаларда коммуникация тармоқларидаги ҳолатни жойига чиқиб кўздан кечирдилар.

Хусусан, олис ва оғир ҳудуд саналган "Жигаристон" маҳалласида электр энергия, газ ва ичимлик суви таъминотидаги аҳволни соҳа масъуллари ва маҳалла раиси билан биргаликда жойига чиқиб ўргандилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#томорқа
#4_сектор

Ангрен шаҳар 4-секторга қарашли "8 Март" маҳалласида аҳоли ўз томорқаларида ободонлаштириш ишларини бошлаб юборишган.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Ангрен
#4_сектор

Ангрен шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ортиқбой Хамдамов "Гўзал" маҳалласида фуқаролар билан учрашди.

Унда фуқаролар томонидан кўп қасатли уйлар ертўласида ва ҳудуддаги мцаммолар бўйича мурожаат қилдилар.

Сектор раҳбари маҳалла ходимлари ва бошқарув сервис компанияси раҳбари билан муаммоларни жойига чиқиб кўрдилар.

Муаммоларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди ва чоралар кўриш белгиланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube