Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#мактабдан_хабар
Директор ва спорт чемпионлари

🔎35-умумий ўрта таълим мактабида спорт билан мунтазам шуғулланаётган спортчи ўқувчилар ўртасида "Директор ва спорт чемпионлари" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

🔹Суҳбат жараёнида ўқувчилар ўзларининг спортга бўлган қизиқишлари, эришган ютуқлари ҳақида фахр билан сўзлаб беришди.

⭐️"Ўзбекистон чемпиони" бўлишга мушарраф бўлган икки нафар ўқувчилар ҳам ўз ютуқлари билан ўртоқлашдилар. Мактаб директори ўқувчиларнинг эришаётган, ютуқлари билан табриклаб, уларга улкан зафарлар тилади.

Ушбу ташкил этилган суҳбат ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.
#мактабдан_хабар

🔰Ангрен шаҳар 35-умумий ўрта таълим мактабида 42219-ҳарбий қисмда ҳамкорликда тадбир ўтказилди.

📎Унда мактаб директори ўринбосари в.в.б С. Азизова, ЧҚБТ раҳбари Д. Қўйлиевлар «КИМ ВАТАНГА СОДИҚ БЎЛСА - МEНДИРМАН ЎША» шиори остида ватанпарварлик ойлиги доирасида ҳарбий қисм хизматчилари ва мактаб ўқувчилари иштирокида яна бир мазмунли кичик доирада тадбир бўлиб ўтди. Уни ЧҚБТ раҳбари Д. Қўйлиев ташкиллаштирди ва олиб борди. ММИБДЎ в. в. б С. Азизова тадбирни кириш сўзи билан очиб берди.

📌Тадбирда мактабнинг фаол ўқувчилари «Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари», ва ватанпарварлик ва тинчлик тўғрисидаги шеърлардан намуналар айтиб бердилар.
Ҳарбий қисм ходимлари Ў.Алиқулов. Қ.Ғофуров Қуролли кучларнинг юртимиздаги аҳамияти, ҳарбий хизматчиларнинг маъсулиятли ва машаққатли хизмати, маҳаллий аҳоли, жумладан мактаб ўқувчиларининг шу соҳага муносабати, масъулияти, ҳуқуқ ва бурчлари ҳақида маълумотлар берди.
Х.БАЛТАБАЕВА,
мактаб директори
@angrenhokimligi_7
#мактабдан_хабар

ТОЗАЛИК - САЛОМАТЛИК ГАРОВИ
Бугун - «Бутунжаҳон тозалик куни».

Шу муносабат билан Ангрен шаҳар 35-умумтаълим мактабида «Санпостчи» клуби аъзолари ҳар бир синф ўқувчилари ўртасида мавзуга оид суҳбат ўтказдилар.

Қизиқарли баҳслар орқали ўқувчилар теварак-атрофни тоза сақлаш ,маиший чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида олинадиган хом-ашё ва озодалик покизалик ҳақида кенгроқ маълумотга эга бўлдилар.

Муҳими, ўқувчиларга тозалик - саломатлик гарови эканлиги тушунтирилди.
Хадича БАЛТАБАЕВА,
мактаб директори
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7