Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Хабар берганимиздек, Касаба уюшмалари Республика кенгаши ишчи гуруҳи вакили, шаҳар ҳокимининг ўринбосари М.Абдурахмонова ҳамроҳлигида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.

Бугун "Аёллар дафтари"нинг 1-2-тоифасида туриб касб-ҳунарга ўқитилган, бугунги кунда кредит, субсидия олиб тикувчилик, паррандачилик, беданачилик,  гулчилик, нонвойчилик билан шуғулланиб келаётган хотин-қизлар фаолиятлари жойларга чиқиб ўрганилди. Ишчи гуруҳи вакилининг таъкидлашича, юқорида қайд этилган маҳаллаларда ислоҳотлар изчил татбиқ этилаяпти.

Маҳалла ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган аёлларга тўғри йўл кўрсатиб, ўзлари ёқтирган йўналишга кўмаклашиб, даромад топишга йўналтирганлар.

Бугунга келиб, ушбу аёллар шукрона кайфиятда, ҳаётдан рози!
Ўрганиш жараёнидан фотолавҳалар.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|X
“УМРА” ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТАЁТГАН ТУРОПЕРАТОРЛАРГА ОГОҲЛАНТИРИШ


🔎 Ўтказилган таҳлилларга кўра, интернет ва ижтимоий тармоқларда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ реклама ахборотлари фаоллашганлиги, тегишли лицензия ва рухсатномалар бўлмаган ҳолатда ушбу хизматлар реклама қилинаётганлиги кузатилмоқда.

⚡️Жумладан, туроператорлар томонидан октябрь-декабрь ойларида Умра зиёратига юбориш бўйича хизматлар кенг реклама қилинаётгани қайд этилмоқда.

🤔Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2024 йил 2 июль куни қабул қилинди. (02.07.2024 йилдаги ЎРҚ-935-сон)

Ушбу Қонунга мувофиқ лицензияга эга бўлган туроператорлар томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жорий йил 5 октябрга қадар амалга оширилади.

Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди.

2024 йил 5 октябрдан сўнг “Умра” хизматини кўрсатиш бўйича барча турдаги фаолият ноқонуний ҳисобланади.

🔴Ушбу қонунбузарлик учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланган.

🟠 Огоҳ бўлинг, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан кўрсатиш тақиқланган.

Ҳурматли фуқаролар, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020 yil 31 dekabrdagi 820-sonli "Oila institutini yanada rivojlantirish va oilaviy hayotga tayyorlash chora-tadbirlari to'g'risida"gi qarori ijrosini  ta'minlash maqsadida joriy yilning 25 sentyabr kuni Angren shahar FXDYO bo'limida  Obliq jome masjidi imom noyibi N.Kushbayev, "Buvijonlar" maktabi rahbari ,psixolog R.Xanayeva, FXDYO bo'limi mudirasi N.Abdullayeva va oila va xotin- qizlar bo'limi mutahassisi  Z. Ganiyevalar hamkorligida turmush qurish istagida FXDYOga ariza topshirgan yoshlar ishtirokida " Oila muqaddas dargoh", "Qaynona va kelin munosabatlari",  " Kelin  va kuyov vazifalari", " Bahtli oila" mavzularida  o'quv mashg'ulotlari bo'lib o'tdi. Yoshlar o'zlariga tegishli ma'lumotlarga ega bo'lishdilar.
Forwarded from E-auksion_Toshkent_viloyat (🇺🇿)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️DIqqat yangilik!

"Ugam river" turistik majmuasidan apartamentlarni sotib oling!


Ayni paytda "E-auksion" elektron savdo platformasiga 51 ta apartamentlar savdoga chiqarilgan bo'lib, istalan shaxs savdolarda qatnasha oladi.

https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=11354857
https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=11354846
https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=11312973
https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=11354814
https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=11354817
https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=11354815

Barcha lotlarni ko'rish

🛍To'lovlarni 6 oy muddatda bo'lib to'lash imkoniyati mavjud.

Toshkent viloyati Bo'stonliq tumani Xumson mahallasida joylashgan tabiati bilan ajralib turuvchi majmua sizni kutmoqda.

👇Xabardor bo'lish uchun👇
Telegram|Facebook|Instagram|Youtube
Ангрен шаҳрида чиқинди ресурслардан фойдаланган ҳолда саноат ишлаб чиқаришда экологик муҳитни барқарорлаштириш ва ривожлантириш бўйича Кореялик ишбилармон доира вакиллари ўз лойиҳалари юзасидан таклиф билдирдилар.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов Корея давлатининг “Kmac” компанияси вакиллари билан учрашди ва музокаралар олиб борди.

👉Батафсил

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube