Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди
Мурожаатларга ижобий ечим топиш учун қулай муҳит

Ангрен шаҳрида мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган сайёр қабуллар, фуқаролар қабули каби халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Шу маънода, Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори А. Хайриддинов, ИИБ бошлиғи А.Мирходжаев, Солиқ инспекцияси бошлиғи Б.Шомирзаев, Халқ қабулхонаси мудири Н.Гафурова, тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, ҳокимлик масъуллари ҳамда коммунал корхоналар директорлари шаҳар Халқ қабулхонаси идорасида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулни ўтказишди.

Сайёр қабул давомида Давлатимиз раҳбарига мурожаат қилиш истагини билдирган фуқароларнинг ҳамда уй-жой, субсидия ва "Озодлик" маҳалласи 45-даҳани тартибга келтириш, кичик тадбиркорлик дўконлари иш вақти ободончилик масалалари кўрилди.

Ҳар бир мурожаат ижроси назоратга олинди
Маълумки, шу кунларда Ангрен шаҳрида "маҳалла еттилиги" фаолияти, иш юритуви ҳужжатлари ўрганилмоқда.

Хусусан, Касаба уюшмалари республика кенгаши ишчи гуруҳи, Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари М. Абдурахмоновалар "Навбаҳор"," Оппартак", "Зарбулоқ"," Янгиобод" маҳаллаларида бўлдилар.

Унда дастлаб ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаши, ислоҳотларни маҳаллаларда татбиқ этилиш жараёни кўздан кечирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub