Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.49K subscribers
120K photos
8.96K videos
138 files
23.4K links
Download Telegram
#Обод_маҳалла_обод_кўча_обод_хонадон
#Ташаббус_ёрдам_дуо

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Янги гўшсой маҳалласи ходимлари ташаббуси билан Ипак йўли 4 тор тор кўча 4 уйда яшовчи фукаро Сафаралиев Азим ва Ипак йўли 4 тор кўча 3 уйда яшовчи фукаро Шодиев Нурали хонадонларида тандир ва ўчоклар тартибга келтирилмоқда.

"Ватан остонадан бошланади. Уйимиз, кўчаларимиз обод, кўркам бўлса Юртимиз ҳам обод, ҳаётимиз фаровон бўлади. Ўзимиз ҳам шу ишларни қилмоқчи эдик, озгина қунт бўлмаётганди. Маҳалла раисига рахмат"
дейди юзида табассум билан Н.Шодиев

@angrenhokimligi_7
#ташаббус

🔎Бугун "Ҳаккарман-Янги Жигаристон" маҳалласидаги кўчаларнинг бирида йўлни текислаш ишлари олиб борилмоқда.

📌Маҳалланинг фаол ёшларидан С. Аҳматалиевнинг берган хабарига кўра, йўлни текислаш ишлари шу маҳаллада истиқомат қилувчи саховатпеша инсон ташаббуси туфайли амалга оширилибди.

🔰Йўлни текислашнинг савоби катталигини билган саховатпеша киши маҳалла нуронийларининг дуосини олди.
@angrenhokimligi_7
#1_сектор
#ҳашар
#ташаббус

Маҳалла аҳли ҳам бефарқ эмас

Шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов раҳбарлигидаги секторларга бириктирилган маҳаллаларда мавжуд муаммолар бартараф этилаяпти.

"Наврўз~1" маҳалла фуқаролар йиғинида ичимлик суви тармоғида юзага келган масала ечимини топди.

Унда "Абдулла Қодирий" кўчасида ҳашар йули билан тармоқда таъмирлаш ишлари олиб бориш орқали хонадонларга ичимлик суви олиб кирилмоқда.

Ҳашарда маҳалла ҳудудидан ўтган ичимлик суви қувурларининг яроқсизларини алмаштириш ишлари олиб борилди. Махсус техника жалб этилиб, қувур учун ер қазилди.

Ушбу ишларнинг самарали бўлишида 1-сектор Штаби масъуллари, маҳалла раиси Фахриддин Ибрагимов, маҳалла мутахассиси Ҳафиза Кайкиевалар бош-қош бўлдилар.

"Наврўз--1" МФЙ аҳолиси бу каби муаммоларни баҳамжиҳатликда ҳал этиш учун ташаббус кўрсатишаяпти.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ташаббус
#ҳашар

ЎЗ УЛУШЛАРИНИ ҚЎШДИЛАР

✔️Шаҳримиз маҳаллаларида бўлиб ўтган ҳашарда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Музаффар Сулкаев, ҳоким ўринбосарлари Жасур Зайниддинов, Шерали Джумабоев, Салим Анарбоев, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибият мудири Отабек Анаров, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими раҳбари Алижон Юсуповлар муносиб ҳисса қўшдилар.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ташаббус #ободонлаштириш ✍️Ангрен шаҳар "Геолог" МФЙ ҳудудида жойлашган 35-умумий ўрта таьлим мактаби боғида ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Мактаб боғида кўкаламзорлаштириш учун қулайлик яратилди. ▪️Унда,Олмалиқ тог-кон металлургия комбинати ҳомийлигида мактабга 500 метр ҳажмда қувур келтирилди. Мактаб маъмурияти ушбу ташаббусдан ниҳоят хурсанд бўлди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай
#ташаббус
#ободонлаштириш
БАНК ХОДИМЛАРИ КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ИШЛАРИДА ҚАТНАШДИЛАР ✍️Ангрен шаҳрида “маҳаллабай” ишлаш давомида ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларни ободонлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу масалага АТБ "Ўзсаноатқурилишбанк" "Green Banking" йуналиши доирасида амалга оширилаётган ташаббус орқали ечим топилди.

▪️Бугун банк масъуллари Ангрен шаҳрига жами 150 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатини келтирдилар. Унда Ангрен шаҳар 2-секторга бириктирилган 5 та маҳалла ва 3 та қабристон ҳудудига етказилди. Аҳамиятли жиҳати, банк ходимлари нав-ниҳолларни ерга қадаш ва ўтқазиш жараёнида сидқидилдан иштирок этдилар. Кун давомида “Гулбоғ”, “Оппартак”, “Боботоғ”, “Ғафур Ғулом”, “Геолог” маҳалла гузари ва кўчаларида дарахт кўчатларини ўтқазиш ишлари бажарилди.
▫️Бундан ташқари, АТБ "Ўзсаноатқурилишбанк" "Green Banking" йўналиши лойиҳаси доирасида “Облиқ”, “Гулбоғ” маҳаллаларидаги “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи 10 нафар аёлга 5 донадан жами 50 та мевали дарахт кўчати ҳам хонадонларига етказиб берилди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ангрен
#Ташаббус_2021
#тадбиркорлик

"ТАШАББУС- 2021" ТАНЛОВИНИНГ ШАҲАР БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИЛАР

✍️Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти совврини учун "Ташаббус-2021" кўрик-танловини ўтказиш анъанага айланган. Танловнинг шаҳар босқичида иштирок этган тадбиркорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

🔗Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси шаҳар бўлими ва Ҳунармандлар уюшмаси билан ҳамкорликда ўтказилган танловнинг шаҳар босқичида юқори натижаларга эришган, ишлаб чиқариш ва фаолият юритишнинг бошқа соҳаларида намуна бўлаётган тадбиркор ва ҳунармандлар иштирок этишди.

🖇Танловнинг шаҳар босқичида “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишида - “GREAT WALL CERAMIC INDUSTRIES” МЧЖ ҚҚ, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишида - “BILIM ZIYO” МЧЖ, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналишида - “YANGIOBOD ECO STAR” МЧЖ, “Энг яхши ҳунарманд” йўналишида - ЯТТ М.Султоновлар биринчи ўринни эгалладилар ва ғолиб бўлдилар.

📌Ташаббус – 2021” кўрик-танловининг Тошкент вилояти бсқичи ҳам бўлиб ўтди. Ангрен шаҳридан “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишида иштирок этган “GREAT WALL CERAMIC INDUSTRIES” МЧЖ ҚҚ фахрли 2-ўринга сазовор бўлди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати @angrenhokimligi_7
#яшил_макон
#ташаббус

Маълумки, жорий йилнинг 2 ноябрь кунидан 10 декабрь кунига қадар юртимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда турли мевали ва манзаоали дарахт кўчатларини экиш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу эгу амаллар учун «Долзарб 40 кунлик» акцияси эълон қилинди. - Шу муносабат билан биз ҳам акцияда иштирок этишга аҳд қилдик ва ўз ихтиёримиз билан мактаб боғимизнинг кичик ер майдончасига мевали дарахт кўчатини ўтқаздик, - дейди инглиз тили фани ўқитувчиси Зилола Сирожиддинова.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ташаббус

🏃‍♂️
🏃‍♀️"Саломатлик манзили" сари қадамлар...

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#яшил_йиллик
#ташаббус

"Яшил йиллик" лойиҳаси доирасида кўчат ўтқазиш жараёнида шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари ҳам ташаббус кўрсатишиб, жараённи қўллаб-қувватламоқда.

Ангрен шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари А. Мирзахонов бошчилигида "Ёшлар боғи"да манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ташаббус

Шу кунларда ун ва нон ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлашга қатор қулайликлар яратилаяпти.

🔹Ангрен шаҳрида ун ва нон маҳсулотларининг нархи сунъий равишда кўтарилмаслиги учун мутасаддилар томонидан нархларнинг барқарорлигини сақлаш юзасидан кунлик қатъий назорат олиб борилиб, тузилган ишчи гуруҳ томонидан нархлар белгиланган меъёридан ошиб кетишининг олди олинмоқда.

⚡️Шаҳар ҳокими Алишер Райимовнинг ташаббуси билан аҳолини арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида мол сўйилиб, 253 еилограмм миқдордаги гўшт маҳсулоти деҳқон бозори ҳудудидаги "Элга хизмат" савдо растларига 55 000 сўмдан тарқатилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7