Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8.02K videos
118 files
21.1K links
Download Telegram
#куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

Ишчи гуруҳи томонидан муаммолар ўрганилмоқда

📌Маълумки, ўтган ҳафта мобайнида Ангрен шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича шаҳар Штаби томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳи аъзолари секторлари кесимида ҳар куни жойлардаги кўп қаватли уйлардаги муаммоларни ўрганмоқдалар . Ҳар бир ишчи гуруҳи кун давомида аниқланган камчилик ва муаммолар, таклифлар бўйича маълумотномаларни шаҳар Штабига тақдим этадилар. Бугун ишчи гуруҳи аъзолари "Янги Ҳаёт", "Гулзор", "Чотқол" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг ҳозирги ҳолати бўйича аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлаяптилар ва фуқаролар томонидан берилган ва гуруҳ ахзолари аниқлаган камчиликларни қайд этмоқдалар. ♻️Бугун "Янги Ҳаёт" маҳалласидаги кўп қаватли уйлар ҳовлисига жамландилар. Унда муаммолар ўрганиш ва эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар қайд этилди. Бугун 1-сектор ҳудудидаги кўп қаватли уйлар муаммоларини ўрганиш ишларига якун ясалади. 🛠Айни пайтда сектор ҳудудидаги "Кимёгар", "Ёшлик", "Дорилфунун", "Нурчи", "Истиқбол" маҳаллаларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрила бошланди. Коммунал ташкилотлари ўз йўналишларида соҳага оид муаммоларни ҳал этишга киришдилар. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

🔷Бугунги кунда Тошкент вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ишчи гуруҳ томонидан режа асосида ўрганишлар олиб борилмоқда.

❇️Жумладан вилоят прокуратураси томонидан секторлардаги ижтимоий-иқтисодий объектларни таъмирлаш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш ва уларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти.

💠Вилоят прокуратураси маҳалла фуқаролар йиғинларида, ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонларга амалий ёрдам бериб, фуқароларнинг турмуш тарзини, оилавий шароитини, уларнинг ижтимоий муҳофазаси, уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш борасида самарали фаолият олиб бормоқда.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Обод_маҳалла_обод_кўча
#Куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

📌"Қорабоғ" МФЙ Қорабоғ кўчасида ичимлик сув қувурлари тортилмаган кўчаларда сув қувурларини ўтказиш ишлари бошланди.

📌Шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов "Қорабоғ" маҳалла ҳудудини ўрганиш чоғида фуқароларнинг ичимлик суви бўйича аниқланган мавжуд муаммолар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб берган эди.

📌Шаҳар ҳокими томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, маҳаллада куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда аҳоли муаммоларини бартараф этиш мақсадида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Отабек Анаров саъй-ҳаракатлари билан ичимлик сув қувурлари тортилаяпти. Жараёнга маҳалла фаоллари ҳам фаол қатнашмоқдалар.
Ниуфар МАРАТАЛИЕВА,
Ахборот хизмати жамоатчи мухбири
#Куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳудудларда зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

📌Ангрен шаҳрида ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари жадаллик билан давом этаяпти.
🔰Куз-қиш мавсумида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва аҳолининг бу борадаги саводхонлигини ошириш мақсадида шахар Фавқулодда вазиятлар бўлими, "Шаҳаргазтаьминоти", Ангрен ШЭТК томонидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
@angrenhokimligi_7
#Куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида Ангрен ШЭТК томонидан ҳудудларда ишлаб чиқилган зарур чора-тадбирлар асосида кенг кўламли ишлар бажарилмоқда.
📌Хусусан, "Ҳаккарман-Янги Жигаристон" маҳалласида жойлашган "ТП-276" пункти мукаммал таъмирланди.
@angrenhokimligi_7
#Куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

Маълумки, бугунги кунда Ангрен шаҳри ҳудудида ҳам 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик қизғин тус олди. Ушбу масъулиятли жараёнда Ангрен ШЭТК томонидан ҳудудларда ишлаб чиқилган зарур чора-тадбирлар асосида белгиланган вазифаларнинг уддасидан чиқишга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, "Чиниобод" маҳалласида 55-сонли Тп, яъни трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.
@angrenhokimligi_7
#Куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

Маълумки, бугунги кунда Ангрен шаҳри ҳудудида ҳам 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик қизғин тус олди. Ушбу масъулиятли жараёнда Ангрен ШЭТК томонидан ҳудудларда ишлаб чиқилган зарур чора-тадбирлар асосида белгиланган вазифаларнинг уддасидан чиқишга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, "Чиниобод" маҳалласида 55-сонли ТП, яъни, трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.
@angrenhokimligi_7
#куз_қиш-мавсумига_тайёргарлик 📌Ангрен "Иссиқлик энергияси" ДУК томонидан "Грум" маҳалла ҳудудидаги иссиқлик тармоқларида ёриқларни бартариф этиш ишлари олиб борилди.
#куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик 📌Ангрен шаҳрида нафақат шаҳар аҳолисини кўмир ёқилғиси билан таъминлаш , балки республика миқёсида ҳам аҳолига кўмир етказишга алоҳида эътибор кучайтирилган. 🔰 "Ўзбеккўмир" АЖ Матбуот хизматининг хабарига кўра, "Кўмир таъминот" МЧЖ ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги филиаллари ташкил этилган бўлиб, аҳоли ва бюджет ташкилотларини кўмир ва кўмир брикети билан таъминлаш тадбирлари олиб борилмоқда. 📍Жумладан, "Ўзбеккўмир" АЖ томонидан Тошкент вилояти аҳолиси эҳтиёжлари учун мавсум бошидан буён 21 минг 169 тонна кўмир етказиб берилди. "Кўмиртаъминот" МЧЖ вилоят филиалига қарашли мавжуд омборлар орқали аҳолига сотилган кўмир 9 ноябрь ҳолатига 16 минг 387,5 тоннани ташкил этган. 📍Жорий куз-қиш мавсумида Ангрен кўмир омборидан шаҳар аҳолисига МФЙ’лар томонидан тақдим этилган рўйхат ҳамда шаҳар ҳокимлиги тасдиқлаган график асосида 18 минг 175 хонадонга кўмир тарқатилади. Шунингдек, Оҳангарон туманидан бириктирилган 1 минг 714 хонадонни қаттиқ ёқилғи билан таъминлаш режалаштирилган. Ангрен шаҳрида кўмирга эҳтиёжманд аҳоли вакиллари қишга кўмир олиш учун ўзлари яшаб турган ҳуддудий маҳалла фуқарорлар йиғинлари орқали "Кўмир таъминот" МЧЖнинг Ангрендаги омборига мурожаат қилиши лозим. ⭕️Улар маҳаллалар кесимида ва график асосида навбат бўйича кўмир билан таъминланади.

Ангрен кўмир омборининг иш тартиби⬇️

🔹Иш кунлари: душанба - шанба.
Иш вақти: 08:00-18:00.
Тушлик танаффус: 12:00-13:00.
Дам олиш куни - якшанба.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик 📌Ангрен шаҳрида нафақат шаҳар аҳолисини кўмир ёқилғиси билан таъминлаш , балки республика миқёсида ҳам аҳолига кўмир етказишга алоҳида эътибор кучайтирилган. 🔰 "Кўмир таъминот" МЧЖ ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги филиаллари ташкил этилган бўлиб, аҳоли ва бюджет ташкилотларини кўмир ва кўмир брикети билан таъминлаш тадбирлари олиб борилмоқда.
Ангрен кўмир омборининг иш тартиби⬇️

🔹Иш кунлари: душанба - шанба.
Иш вақти: 08:00-18:00.
Тушлик танаффус: 12:00-13:00.
Дам олиш куни - якшанба.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#сайёр_учрашув #куз_қиш мавсумига_тайёргарлик 🔹Тошкент вилояти Ангрен шаҳрининг тоғли ҳудудларида яшовчи аҳолининг ҳолидан хабар олиш, уларнинг ташвиш ва муаммоларини ўрганиш мақсадида шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов, 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Дилмурод Валиев шаҳардан 20 километр олис ҳудудда бўлган “Нишбош”, “Лашкерак” қишлоғида бўлдилар.
📌Дастлаб раҳбарлар 1 минг 200 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган “Нишбош” қишлоғида бўлдилар.

🔰Ҳудуддаги 30-умумтаълим мактабининг синф хоналари ҳамда спорт залидаги шароитларни ўргандилар. Жами 253 нафар ўқувчиси мавжуд мазкур мактаб жорий йилда 75 тонна кўмир ёқилғиси билан таъминланди. Ўқувчилар иссиқ синф хоналарида таълим-тарбия олишлари учун шароитлар етарли.

🔺Шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов ҳамда 3-сектор раҳбари Д.Валиевлар шу ернинг ўзида аҳоли билан дилдан суҳбат қурдилар. Самимий мулоқотлар жараёнида тоғликларнинг болаларини мактабгача таълимга қамраб олиш, аҳоли бандлигини ошириш юзасидан бир қатор вазифалар белгиланди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик 🌀“Ангрен иссиқлик энергияси” ДУК томонидан “Ҳаккарман Янги-Жигаристон” МФЙда жойлашган 39-сонли ўрта мактаб ҳамда 15-сонли МТТларни иссиқлик энергияси билан таъминловчи "Жигаристон" локал қозонхонасида насос ускунаси тафтиш қилиниб жорий таъмирланди.

🛠Шунингдек, “Ёшлик! Маҳалласи 5/4 даҳаси 21-, 22-уйлар ҳудудида иссиқлик қувурларини қайта ётқизиш учун монтаж ишлари амалга оширилди.

⚙️ Дукент қўрғони 14-даҳа ҳудудидаги иссиқлик тармоклари очиб-ёпиш мосламалари тафтиш қилинди. Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#обод_маҳалла
#куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

Ангрен шаҳрида иссиқлик энергияси соҳасида "Обод маҳалла" дастури доирасида ҳамда кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш жараёни изчил давом этаяпти.

«Ангрен Иссиқлик энергияси» ДУК томоеидан "Истиқлол" МФЙ ҳудудидаги «Ангрен» насос станциясидаги мавжуд қувурларини
ҳамда "Тараққиёт" МФЙ 2/2 даҳаси 28-, 29-, 30-уйларини иссиқлик тармоғига улаш ишлари бажарилди.

Бундан ташқари, корхона ишчи-ходимлари "Карвон" маҳалласи 3/2 даҳасидаги иссиқлик тармокларининг очиб-ёпиш мосламалари тафтишдан ўтказдилар.

Ангрен Иссиқлик энергияси« ДУК. НУваА хизмати 50 дона ҳисоблагични ечиб олиш, қиёслаш ва тафтишдан ўтказиш ишларини олиб борди. "Гузал" МФЙ даги . »СТП-9" насос станциясининг АХП 65-50-160 русумли насос ускуналарини таъмирладилар.
@angrenhokimligi_7