Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_танлов

Ҳуқуқни билиш фойдали, билимингиз билан SPARK ютинг!

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқ билимдонлари” танлови ташкил этилиб, танловнинг 1-босқичига старт берилган.

Ушбу босқич шартига кўра, сиз @huquqiyaxborot каналига дўстларингизни қўшишингиз керак бўлади.

Бунинг учун, аввало, @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим. Ушбу бот орқали махсус ҳаволани қўлга киритасиз ҳамда уни дўстларингизга улашиб, каналга уларни таклиф этасиз. Фақат ушбу ҳавола орқали каналга қўшилганлар сизнинг ҳисобингизга ёзилади.

1-босқич 30 кун давом этади. Батафсил: 👉 https://bit.ly/2q49fFX

Танлов билан боғлиқ саволларга @huquqbilimdoni_aloqabot боти орқали жавоб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, каналга дўстларини энг кўп қўшган 500 нафар иштирокчигина кейинги босқичга ўтади.

Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

“Гендер тенглик фаоли” миллий танловида иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг!

📣 Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови ўтказилмоқда.

Танловнинг асосий номинациялари:
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол вазирлик, давлат муассасаси ташкилот ва идоралар»;
«Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилган энг яхши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи»;
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳокимлик»;
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ»;
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти».

Қўшимча номинациялар:
«Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши TV-дастур»;
«Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган Интернетдаги энг яхши веб-сайт ёки портал»;
«Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр»;
«Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши журналист».

✍️ Жорий йилнинг 1 ноябрнинг 20 санасига қадар танловда иштирок этиш ниятини билдирган иштирокчилардан аризалар намунага мувофиқ қабул қилинади.
🔰 Ноябрь ойининг 21 санасидан 1 декабрга кунига қадар танлов иштирокчилари томонидан юборилган аризалар ва уларнинг иловаларидаги маълумотлар билан танишиб чиқилади. Жорий йилнинг 1-6 декабрь кунлари мобайнида танлов учун саралаб олинган аризалар ва материаллар жойларда чиқиб ўрганилади. Декабрь ойининг 3 декадасида танлов ғолиблари эълон қилинади.

🏆 Ғолибларни кўплаб қимматбаҳо совғалар кутмоқда.

❗️Унутманг, танловга аризалар 2020 йилнинг 1 ноябрдан 20 ноябрига қадар қабул қилинади. Аризалар почта орқали, [email protected] электрон манзилга юборилади.

➡️Танлов шартлари ҳақида батафсил.
#диққат_танлов

"Ўзбеккўмир" АЖ Янги йил совғаларини тайёрлаш бўйича танлов эълон қилади

“Ўзбеккўмир” АЖ маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ишчи-хизматчиларнинг фарзандлар учун янги йил совғаларини тайёрлаш бўйича танлов (тендер) эълон қилади.

Совғалар танлови бўйича тендер комиссиясининг йиғилиши 2020 йилнинг 27 ноябрь куни соат 10:00да бош офис биносида ўтказилади.

Танловда қатнашиш истагини билдирувчилар совғалар намуналарини тегишли ҳужжатлари билан биргаликда 2020 йилнинг 20 ноябрь кунигача “Ўзбеккўмир” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасига топширишларини сўраймиз.

Бизнинг манзил:
110200, Тошкент вилояти Ангрен ш., Истиқлол, 1.

Мурожаат учун телефон: (+998) 78 150 39 80.

“Ўзбеккўмир” АЖ тендер комиссияси

@uzbekkumir_uz