Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#муаммо_ва_ечим

Маҳаллада нима гап?

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ҳудудларда ободончилик ва коммуникация тармоқларининг аҳволи бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.

Аниқланган муаммолар ва камчиликлар, мавжуд носозликлар тегишлиги бўйича мутасаддиларга йўналтирилмоқда. Натижада муаммолар жойида ҳал этилаяпти.

Жумладан, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига аниқланган муаммолар йўналтирилди. Унда бўлим саъй-ҳаракати билан "Тараққиёт" МФЙ 2/2 даҳаси 38-уй ёнида ва шу яқин атрофда жойлашган хизмат кўрсатиш объекти ҳудудида, яъни, йўл бўйида тўпланган чиқиндилар
олиб чиқилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#муаммо_ва_ечим

Ижтимоий тармоқнинг "Чат Ангрен - Қонун
ва тенгхуқуқлик" телеграм мессенжерида "Гўзал " МФЙда жойлашган " Marvel park" номли ёзги  дам олиш масканининн ҳозирги аҳволи бўйича фотолавҳали мурожаат жойланган эди.

Ушбу мурожаатни шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғининг Камбағалликни қисқартириш ва маҳаллаларни кўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари Ж.Хасанов жойига чиқиб ўрганди. Унда "Гўзал" МФЙ раиси билан биргаликда тадбиркор ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида муаммо бартараф этилди ва тозалик ишлари олиб борилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#муаммо_ва_ечим
Ангрен шаҳар "Оҳангарон" кўчасида реклама ва эълонларни жойлаштириш тартиби бўйича тушунтиришлар олиб борилди.

Шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Наргиза Назарова, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими раҳбари Алижон Юсупов, ҳокимлик Ахборот хизмати билан ҳамкорликда ушбу жараённи амалга оширдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#муаммо_ва_ечим

Шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Боботоғ" маҳалласида ёшлар ҳамда мурожаат қилган фуқаро билан юзма-юз учрашди.

Уларнинг ижтимоий аҳволи, турмуш тарзи ва қизиқишлари бўйича суҳбатлашди. Муаммоларини, қизиқишларини эътиборга олиб, ҳудуд ва шаҳардаги мавжуд имкониятлардан мақсадли фойдаланиш бўйича маслаҳат берди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#муаммо_ва_ечим

Ангрен шаҳар "Янги Ҳаёт" МФЙ биринчи бурилиш "Майдон" кўчаси 30-уй олди Д -300 мм ўлчамли ичимлик сув қувурида юзага келган носозликни бартараф этиш иш жараёни.
#1_сектор
#муаммо_ва_ечим

"Тошкент сув таъминоти" Ангрен шаҳар бўлими  томонидан "Кимёгар МФЙ 5/3 даҳаси ("Оҳангарон" кўчаси) сув қувурида юзага келган носозликни бартараф этиш жараёнидан фотолавҳалар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#муаммо_ва_ечим
#ўрганиш

Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Озодлик" маҳалласида бўлган чоғида ҳудуддаги мавжуд чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича берган топшириғи жойида бажарилди.

Шунингдек, сектор раҳбари маҳалла раиси ва БСК раҳбари билан ҳудуддаги бўш ер майдони вв бўш турган объектлар бўйича ўрганишни давом эттирди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#муаммо_ва_ечим

Бугун "Тошкент сув таъминоти" шаҳар бўлими бригада аъзолари  томонидан "Мустақиллик" МФЙ "Хоразм" кўчаси 3- ва 5-уйлар олдидаги Д-100мм булган сув қувурида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#муаммо_ва_ечим

Ангрен шаҳрида фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилмоқда

Бугун эрталабдан шаҳар ҳокимига ўз томорқа ер майдонида турли кўчатлар етиштираётган ва деҳқон бозорида савдо-сотиқ билан шуғулланаётган фуқаролардан олти нафари мурожаат қилди.

Унда “Облиқ” маҳалласида истиқомат қилаётган ва ўз томорқа ер майдонларида турли кўчатлар етиштираётган фуқароларнинг кўпчилиги деҳқон бозорида ўз маҳсулотларини сотишлари учун қулай шароит яратишни сўраб мурожаат қилдилар.

Шаҳар ҳокими А.Райимов, Солиқ инспекцияси бошлиғи О.Хамдамовлар деҳқон бозорида бўлдилар ва мурожаатчилар билан учрашдилар ва жойида ўрганиш олиб бордилар.

“Ангрен деҳқон бозори” МЧЖ раҳбари билан бозор ҳудудида ўз томорқасида етиштирган маҳсулотлар савдо-сотиғи билан шуғулланаётган 20 нафар тадбиркор учун қулай шароитлар яратиш чораларини кўрдилар. Шу ернинг ўзида тадбиркорлар билан мулоқотлар чоғида уларнинг таклиф ва истакларини инобатга олдилар.
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#муаммо_ва_ечим

Шаҳар ҳокимлиги томонидан жорий йилнинг 23 август куни "Тошкент сув таъминоти" АЖ Ангрен шаҳар филиали раҳбари Х.Мухиддиновга йўналтирилган мурожаат бугуннинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Хусусан, "Тараққиёт" МФЙ 2/2 даҳа 32-, 34-уйлар ёни оқова сув қувурида юзага келган носозлик бартараф этилди ( Д-150 мм).

📲 Bizni kuzating
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#муаммо_ва_ечим

Бугун "Янги Ҳаёт" маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулда боқувчиси йўқ оила аъзоларининг мурожаати жойига чиқиб ўрганилди. Унда шаҳар ҳокими Алишер Райимов хонадонбай ўрганиб, газ тармоғи, ариқ-зовур билан боғлиқ муаммолар кўздан кечирилди. Хонадор эгаларига ариқ-зовурни мунтмзам тозалаш тушунтирилди. "Ангреншаҳаргаз" ГТБ раҳбарига газ тизимида муаммони ҳал этиш вазифаси топширилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#муаммо_ва_ечим

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида "Янги Ҳаёт" маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқаронинг кўп қаватли уйлардан бири 1а/1б манзилда ичимлик суви тармоғи қувурининг ёрилиши оқибатида сув сизиб чиққанлиги ва уни бартараф этишда амалий ёрдам сўраган мурожаати жойида кўрилди.

Шаҳар ҳокими мазкур мурожаатни ижобий ҳал этиш чорасини белгилади. "Тошкент сув таъминоти" АЖ шаҳар бўлими томонидан тегишли техника воситалари ва зарур ишчи кучи сафарбар этилди. Корхона раҳбари Х.Муҳиддиновга ушбу ҳудуддаги ичимлик суви қувурини алмаштириш бўйича зарур таклифлар киритиши юзасидан топшириқ берди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#муаммо_ва_ечим

Хабар берганимиздек, айни дамда "Чотқол" маҳалласида шаҳар ҳокими ва секторлар ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар, тижорат банклари раҳбарлари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтаяпти.

Қабул давомида "Карвон" маҳалласида яшовчи фуқароларга кредит маблағларини олиш тартиби "Саноатқурилишбанк" раҳбари томонидан тартиблари тушунтирилди.

Шунингдек, "Навбаҳор" маҳалласида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари ҳам кўрилди. Ишга жойлаштириш ва талабаларга таълим контракт тўловини тўлаш масаласига ижобий ечим топиш топшириғи берилди ва ижроси назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub