Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#Мавзуга қайтиб
Хабарингиз бор, яқинда Нурободдаги Тез тиббий ёрдам бўлимидаги аҳвол юзасидан мурожаат ечими
...''Эй деди... Светинггаям деди, сувинггаям деди. Қўрқмади... Шартта скорыйни ёнидаги поликлиниканинг СУВИ ЙЎҚ, РЕМОНТ КЕТАЁТГАН биносига кўчириб қўйди. Иван Ваня бўлди.😳🙈
Чунки...🤔 ўзбекда у, қизиққонда))'' дея,
@oltin_vohaнинг хулосаси билан якун топган эди.
Барибир Ангренга оғриқли нуқта бўлган вазият ечимини топди.
Бу ҳақда батафсил оltin vohada👌👌👌
#мавзуга _қайтиб...

МУАММОГА БЕФАРҚ БЎЛМАДИ

Ангрен ШЭТК "Қорабоғ" МФЙ Навбаҳор кўчасидаги ҳолат бўйича қуйдагиларни маълум қилди:
- Бугун ШЭТК махсус гуруҳи маҳалладаги ҳолатни ўрганди. Мавжуд ёғоч таянчлар 2013- 2015 йилларда 5-мехколонна томонидан реконструкция ишлари бажарилган. Бироқ, материаллар йўқлиги сабаб иш ниҳоясига етказилмаган.
Ҳолатни яхшилаш ва реконструкцияни ниҳоясига етказиш учун 10 дона темирбетон таянчи, 1км СиП 3×50+1×54; 1,2км СиП 2×16 каби маьериаллар талаб этилади. Бунинг учун "Тошкент ХЭТК" АЖга буюртма берилган.

Фотосуратдаги қийшайган ёғоч Ангрен ШЭТК томонидан алмаштириладиган бўлди.
#мавзуга _қайтиб

ДАЙДИ ИТЛАР ЭНДИ ДАЙДИМАЙДИ...МИ?

Хабарингиз бор кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳри ҳудудида дайди итлар бўйича видео, фотосуратлар жойланиб, "итбазм"га оид фикрлар билдирилди.

Ижтимоий тармоқлардаги ҳар бир мурожаатни ва ҳудуддаги муаммоларни назоратга олиб, уларнинг ҳал этилишида зудлик билан зарур чора-тадбирлар кўраётган Ангрен шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов ушбу масалага ҳам қачонлардан бери жиддий эътибор қаратмоқда. Ушбу муаммони биргина Ободонлаштириш билан бартараф этиш мушкул кечди. Шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудовнинг муаммо бартараф этилишида Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари ва Оҳангарон туманига тегишли Ободонлаштириш бўлимлари махсус бригада аъзоларини жалб қилиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Бугун тўртта ҳудуд махсус бригада ҳамкорликда дайди итларни тутиш, махсус жойга олиб келиш ишлари билан шуғулландилар.

Ободонлаштириш бошқармаси мутахассисининг айтишича, тутилган дайди итлар бошқарма қошидаги махусус қаровхонага келтирилади. Ветеринария томонидан кўрикдан ўтказилади, сақланади ва албатта эмланиб, парваришланади. Гоҳида ушбу жонзотлар орасидан парваришлашга танлаб олинар ҳам экан.

Хуллас, айни дамда ҳам шаҳар ҳудудида ҳамкорликдаги тадбир давом этяпти.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#мавзуга_қайтиб
#расмий_муносабат
"Олтин воҳа" ижтимоий тармоқ саҳифасида жойланган мурожаат бўйича "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими раҳбари Шавкат Нррматов қуйидагиларни маълум қилди:

- "Дорилфунун" МФЙ 5/5 даҳаси, 55-уйга узатилаётган ичимлик сувининн сифати ва узатилиши соҳа мутахассислари томонидан жойига чиқиб ўргнанилди. Ўрганиш натижасида ва аҳоли билан юзма-юз мулоқот давомида 5/5 даҳаси 55-уйга ичимлик суви график асосида яъни, 14 соат берилмрқда. Сувнинг сифати белгиланган стандартлар талаби асосида. Ичимлик сувининг сифати бўйича эътирозлар бўлмади. Бугунги кун ҳолати 55-уйнинг ертўласи аҳоли иштирокида ўрганилди. Унда ХУЖМШ тассаруфидаги канализация қувурининг носозлиги аникланди. Ҳозирги кунда "Тошкент сув таъминоти" ходимлари билан ХУЖМШ мавжуд носозликни бартараф этишаяпти.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#мавзуга_қайтиб

"Дорилфунун" МФЙ 5/5 даҳаси 55-уйнинг ертўласидаги канализация қувуридаги носозлик бартараф этилди
#расмий #муносабат
#мавзуга_қайтиб
✍️Ижтимоий тармоқнинг "Олтин воҳа" саҳифасида жойланган, яъни, Ангрен шаҳар "Жасорат" тор кўчаси 6-уй эгалари томонидан қилинган мурожаат ўрганилди.
“Жасорат" тор кўчаси 6-уй Ангрен шаҳридаги "Бўстон" МФЙ ҳудудида жойлашган бўлиб, мурожаатни ўрганиш учун маҳалла раиси Заҳра Аҳмедова билан жойига чиқдик. Анчадан бери фуқарони қийнаб келаётган масаланинг ечимига ойдинлик киритиш мақсадида шу ернинг ўзида маҳалла фаоллари ва ён атрофдаги тадбиркорлар ҳам жалб этилди. Ёши улуғлар ҳам, тадбиркорлар ҳам муаммони бартараф этиш чоралари бўйича ўз таклифлари ва фикрларини билдирдилар.
- Аввало, ушбу масала юзасидан мурожаат қилинганда зудлик билан тегишли чоралар кўрилган, - дейди маҳалла раиси Зуҳра Аҳмедова. - Маҳалла фуқароси томонидан қилинадиган ҳар бир мурожаат доим эътибордан четда қолмаган. “Жасорат" тор кўчасида юзага келган муаммо шундаки, ҳақиқатан ҳам ҳозирги кун ҳолатига ушбу манзилда ёғин-сочинли кунларда сув йиғилиб, тўғри хонадон ҳовлиларига кирар эди. .Тўғриси, кўпчилик уй эгалари хонадонларига сув кирмаслик чораларини кўришган. Ушбу кўча фаоллари томонидан йиғма сувларга мўлжалланган оқова чуқури ҳам қазилган. Бироқ, 6-уйнинг ички қисмида ариқ йўқлиги боис, сув ҳовлига оқади. Ушбу муаммо шу ерда яшовчи фуқаролар билан кўп марта муҳокама қилинган. Гап шундаки, масалага қўшниларнинг ўзаро баҳамжиҳатликдаги келишувлари орқали ечим топиш мумкин. Маҳалла фаоллари билан яна келишилдики, сув йиғиладиган чуқур оқова тўлса, маҳалла томонидан тегишли чоралар кўриладиган бўлди. Бундан ташқари, ушбу кўчадаги ҳар бир муаммони ҳал этишда бевосита фуқаролар фаоллигини оширишга, ён қўшнилар бир-бири билан аҳил ва тотувликда, вужудга келадиган муаммони биргаликда ҳал этишга ҳам келишилди. P.S: Халқимиз азалдан қўшничиликдаги ўзаро меҳр-оқибат каби эзгу фазилатларни қадрлаганлар. Бугунги кунда ҳам ушбу миллий қадриятларимиз қадр топса, турмушимиз янада фаровон бўлади. “Бўстон” МФЙ “Жасорат” тор кўчасида истиқомат қилаётганлар ҳам ана шу қадриятларни эъзозлашларига ишончимиз комил.
Видеолавҳани🎥 кўринг⬇️⬇️⬇️
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7