Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#профилактика

Ўз лавозимини ва берилган ишончни суиистеъмол қилиш ва ўзи манфаати йўлида ҳар қандай ғаразли ниятини амалга ошириш ҳам жиноятнинг бир Туни саналади. Аслида жиноятнинг катта кичиги ва берилган жазонинг даражаси бўлмайди. Қонун устувор - жазо муқаррар.

Бугун "Янги Гўшсой" маҳалласида "Хуқуқбузарликлар профилактикаси куни" муносабати билан ўтказилган тарғибот тадбирида шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов ана шу жиҳатларга эътибор қаратди.

Шаҳар прокурорининг ўринбосари Аслиддин Атоев, маҳалла бешлиги ва фаоллари қатнашган тарғибот тадбири ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноятининг муҳокамасига бағишланди.

Таъкидланганидек, ҳар қандай жиноят ўзи ўзидан содир бўлмайди. Ҳолатга кимдир шароит яратади. Натижада ҳуқуқбузарга нисбатан жавобгарлик тайинланади. Жиноятга қўл урган шахс қора курсига ўтиргандаг сўнг қилмишидан пушаймонликни билдиради.

Тадбир давомида жиноятга қўл уришнинг ва унга нисбатан кўриладиган жазонинг оқибатлари батафсил тушунтирилди.

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#профилактика

Ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракат, қинғир иш учун қонун доирасида белгиланган тартибда жавобгарлик тайинланади.

"Боботоғ" маҳалласида шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, шаҳар прокурорининг ўринбосари Аслиддин Атоев, тегишли коммунал ташкилотлар рахбарлари ҳаида маҳалла бешлиги иштирокида жиноят муҳокамасига бағишланган тадбир уюштирилди.

Унда ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш, ўғирлик ва йўл-транспорт ҳодисаси бўйича қайд этилган жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинди.

Йиғилиш давомида ҳар қандай жиноятни жидовлашнинг ва барвақт олдини олишнинг омиллари тушунтирилди.

Хуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларга қарши курашиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#профилактика

"Чинниобод" маҳалласида жиноят муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири бўлди.

Шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари Бобур Тураев, ДСИ бошлиғи вазифасини бажарувчи Хайрулла Тургунов, маҳалла бешлиги ва фаоллари иштирокида жиноятга қўл уриш, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини  содир этган ҳолларда  қонун доирасида кўриладиган чоралар ва қўлланиладиган жазо турлари хусусида сўз юритилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#профилактика
Пайшанба  - хуқуқбузарликлар профилактикаси тадбирлари ўтказиладиган кун

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Нурчи" маҳалласида аҳоли ўртасида содир этилган бир жиноятни муҳокама қилди.

"Нурчи" МФЙ 5/1"а" даҳасида кўп қаватли уйларнинг бирида (исм-шарифи кўрсатилмайди) А.К. фоҳишахона очганлиги аниқланган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги маълум қилинди.
#профилактика
БИР ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ

Бугун Ангрен шаҳрида "Кимёгар",  "Истиқлол", "Тараққиёт" маҳаллаларида "Пайшанба -  ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" муносабати билан секторлар раҳбарлари томонидан ҳудудларда содир бўлган жиноятлар муҳокамасига  бағишланган тушунтириш ишлари олиб борилди.

Хусусан, шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор  раҳбари Ортиқбой Хамдамов бошчилигида профилактика тадбири бўлди.

Унда "Тараққиёт"  маҳалласида яшовчи шахс ҳеч қандай ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмай, муқаддам ЖКнинг 184-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилиб, хавфли рецидивист бўла туриб, республика ҳудудида хизмат кўрсатиш ниқоби остида қаллоблик аҳоли орасидаги ибора – “нақдлаштириш”ни амалга ошириб келганлиги юзасидан очилган жиноий иш муҳокама қилинди

Бу каби жиноятларга имконият яратмаслик ва уларнинг барвақт олдини олиш бўйича фикр билдирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#профилактика

Ангрен шаҳрида хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида жойларда кунлик ўрганишлар йўлга қўйилган. Бунда асосан шаҳар ИИБга келиб тушаётган ва қилинаётган мурожаатлар маҳаллалар кесимида ўрганилмоқда.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мавлуда Абдурахмонова, шаҳар ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича Феруза Матибрагимовалар "Самарчўғ", "Геолог", "Гулбоғ" маҳаллаларида профилактик суҳбатлар ўтказдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#профилактика
#хавфсиз_тун
#рейд

Ҳар қандай вазиятда осудаликни сақлаш, айниқса, тунги вақтда криминоген барқарорликни таъминлаш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар зиммаларидаги энг муҳим вазифа саналади.

Тунги рейд жараёнининг ўтказилиши инсон омили учун ҳар жиҳатдан нафи катта. Кўнгил хотиржамлиги, оила ҳаловати, жамият тинчлигини таъминлайдиган профилактика тадбири ва тунги рейдларнинг ўтказилиши аслида ҳамма учун яхши. Лекин буни ҳамма ҳам бирдек тушунавермайди

Айни пайтда "Хавфсиз тун" тадири бўлиб ўтмоқда. Жиноят ва ҳуқуқбузарлик жиловланишига хизмат қиладиган тадбирда тунги вақтда фаолият юритаётган кўнгилочар масканлар, комьютерхоналарда профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида ИИБ, Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими, ЙҲХБ, ЙПХ тунги навбатчилик хизмати ходимлари билан биргаликда шаҳар ҳудудини кўздан кечириб, осудаликни таъминламоқда. Иш тартибига риоя қилмаган айрим компьютерхона ва билярд ўйинхоналари ўрганилди. Иш вақтига амал қилиш тушунтирилди.
#профилактика

Ангрен шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушаётган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилмоқда.


Навбатдаги мурожаат шаҳардаги 73-сонли мактаб-интернати ўқувчи қизлари ва мактаб маъмурияти ўртасида муҳокама қилинди.

Унда шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова, шаҳар ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор, майор Феруза Матибрагимовалар бошчилигида бўлиб, ҳудудий профилактика инспектори, ота-оналар иштирок этишди.

Муҳокама давомида вояга етмаган қизларнинг тарбиясига эътибор бериш, ота-она назоратида бўлишлари юзасидан керакли маслаҳатлар берилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Ангрен
#ўрганиш
#профилактика

Бугун шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова, шаҳар ИИБ хотин-қизлар масалаларии бўйича катта инспектори Феруза Матибрагимовалар маҳаллаларда муҳитни ва ижтимоий муаммоларни ўргандилар.

Аёллар ўртасида профилактик суҳбатлар ўтказдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#профилактика
#1_сектор

Кейинги пайтларда хуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларнинг янги тури пластик карточкалардан пул маблағларини ечиб олиш кузатилмоқда.

Мўмай даромад топиншнинг "осон йўли"ни ўзига касб қилиб олган айрим номаълум шахслар яширинишга уринмасин, барибир сири фош этилмоқда.

Шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Алишер Райимов "Истиқбол" маҳалласида профилактика тадбирида пластик карточкадан номаълум шахс пулни ечиб ўзлаштирганлиги бўйича қўзғатилган жиноят иши муҳокама қилинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#1_сектор
#профилактика

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида "Қорабоғ" маҳалласида тарғибот тадбири бўлди.

Унда жорий йилнинг 20 апрель куни тонг сахар вақтда номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш мақсадида ғайриқонуний равишда кириб, хонадон молхонасидан жами 8 бош қўй ўғирланганлиги бўйича қўзғатилган жиноят иши муҳокама қилинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#профилактика

Бугун хуқуқбузарликлар профилактикаси тадбирлари Ангрен шаҳар "Озодлик" маҳалласида ҳам бўлиб ўтди.

Унда "Бир жиноят муҳокамаси"га бағишланган тарғибот тадбирида  2 та жиноят муҳокама қилинди.

Тадбирда шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи масъули, маҳалла ходимлари ва фаоллари қатнашдилар.

Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов бошчилигида бўлиб ўтган тарғибот тадбирида ишончни суиистеъмол қилиш билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида “Каptiva” автомашинасини савдолашиб, пулларни бўлиб бериш шарти билан сотиб олишга келишади. Аммо автомашинани сотиб, пул маблағларини ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади. Ушбу ноқонуний ҳаракатга  нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тадбирда ҳуқуқбузарликнинг сабаб ва омиллари атрофлича муҳокама қилинди

"Озодлик” маҳалласида бўлиб ўтган тарғибот тадбирида шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов бошчилигида бўлиб ўтган хуқуқбузарликлар профилактикасида жамоат жойда юзага келган жанжал оқибатида қўзғатилган жиноят иши муҳокама қилинди.
#профилактика

Жорий йилнинг 19 апрель куни куппа-кундузи соат тахминан 11.00.ларда номаълум шахс томонидан “Ҳаккарман-Янги Жигаристон” маҳалласида хонадон деворидан ошиб кириб, жами баҳоси 2 млн. сўмлик 3 дона аёллар тилла узугини ўғирлаб кетган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, бугун муҳокама қилинди.

"Ҳаккарман-Янги Жигаристон" маҳалласида профилактика тадбирни шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов кириш сўзи билмн очди ва кейинги пайтларда шаҳарда ўғирлик жинояти кўп қайд этилаётгани хусусида фикр билдирди.

Бу каби жиноятларнинг олдини олишда маҳалла ходимлари ва фаоллари аҳоли ўртасида тарғиботларни кучайтиришлари тушунтирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#профилактика

Ангрен шаҳрида "Қорадори 2024” рейд тадбири давомида Тошкент вилояти ИИББ 2-минтақавий мувофиқлаштириш маркази ППХ отряди ходимлари
"Мустақиллик" маҳалласида  Х.Ж.га тегишли сумкасида 67 дона "регопен" ва 4 дона "тропикамид" дорилари борлиги  аниқланган. Ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши "Мустақиллик"  маҳалласида бўлди

Унда шаҳар прокурори в.в.б. Шерали Зуннурбоев мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, омиллари ҳамда оқибатлари тўғрисида сўз юритди. Шунингдек, ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларга нисбатан қонуний чора кўрилиши тушунтирилди.
#профилактика

Ангрен шаҳрида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларга қарши курашиш, айниқса, пробация ҳисобида туриб, шартли равишда жазони ўтаётган шахсларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши ва уларнинг оиласида соғлом муҳитни шакллантириш мақсадида кенг кўламли назорат-текширувлари ва тарғиботлари мунтазам йўлга қўйилган.

Шу мақсадда Ангрен шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, жазодан бўйин товлаб юрган маҳкумларнинг яшаш хонадонлари кўздан кечрилди.

Ўрганишлар давомида уларнинг яқин қариндошлари ўртасида профилактик суҳбат ўтказилди, йўриқнома талаблари асосида ҳужжатлар расмийлаштирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Профилактика

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Долзарб 30 кун” тадбирлари доирасида Биринчи резинотехника заводи ҳудудида фавқулодда вазиятларни олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш бўйича махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Унда жабрланганларни хавфсиз жойга олиб чиқиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда ёнғинлар ва авария оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлар бажарилиб, ходимларнинг билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Профилактика

“Чоршанба – Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар профилактикаси куни” тадбирлари доирасида Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан “Ангрен шаҳар деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар мавсум давомида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин, чақнаш ва шу каби фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида фуқароларимизга электр ва газ жиҳозларидан меъёр талаблари асосида фойдаланиш, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари бўйича тушунтириш берилди. Тадбир мобайнида иштирокчиларга мавзуга доир турли тарқатма материаллари тарқатилди.

Ҳурматли ижтимоий тармоқ кузатувчилари ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётига эътиборсиз бўлманг! Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинг!

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Профилактика

Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳарбий хизматчи ва хизматчилари томонидан куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган шаҳримиз фуқароларнинг ис газидан заҳарланишни олдини олиш, газ-ҳаво аралашмали чақнаш каби фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик тадбирлар шаҳримиз ҳудудида жойлашган ижтимоий соха масканлари, аҳоли турар уйлари ҳамда тоифаланган корхона ва ташкилотларда амалга оширилмоқда.

Тадбирларда ишчи ва хизматчилар ҳамда фуқароларнинг ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво чақнаши билан боғлиқ ноҳуш ҳолатларни олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилиб, эслатма ва йўриқномалар берилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати