Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#ёшлар_сиёсати
#спорт

Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Ариповнинг ташаббуси билан "Беш ташаббус олимпиадаси" шиори остида воллейбол бӯйича "Ички ишлар вазири кубоги"га старт берилди.

Ангрен шаҳар 3-секторга қарашли 11 та маҳаллада 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш тадбирлари тизимли равишда ташкил этилиб келинмоқда.

Ушбу тадбир шаҳар Ёшлар агентлиги ҳамда шаҳар спортни ривожлантириш бӯлими ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
@angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_сиёсати

Маълумки, Ангрен шаҳрида ДХХ кубоги учун 46 та маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари ўртасида футбол ва мини футбол бўйича мусобақалар ўтказилган эди.

⚡️Футбол майдонларида икки ой давом этган мусобақаларда Кубок учун баҳслар қизғин ўтди.

📌Мусобақаларга якун ясалди. Ғолиблар аниқланди.

Ташкилотчилар томонидан ғолибларини тақдирлаш маросими жараёнидан видеолавҳалар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ёшлар_сиёсати ✍️Ангрен шаҳрида таълим муассасаларини тамомлаётган битирувчилар билан учрашиш ва дилдан суҳбатлашиш ҳамда мактабни аъло баҳоларга якунлаган ўқувчиларга олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш мақсадида жойларда тадбирлар бўлиб ўтди.
🔎Хусусан, Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов 1-сектор ҳудудидаги умумтаълим мактаблари битирувчилари ва уларнинг ота-оналари билан учрашди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ёшлар_сиёсати
#2_сектор

Ангрен шаҳрида секторлар кесимида таълим муассасалари битирувчилари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

⚡️Хусусан, шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов, шаҳар прокурорининг ўринбосари Акмал Гулмуротов ҳамда Халқ таълими бўлими мудири ўринбосари Қаҳрамон Умаровлар иштирокида “Озодлик” маҳалласида жойлашган 22-умумтаълим мактабида “Прокурор ва битирувчи ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ёшлар_сиёсати
#3_сектор

✍️Ангрен шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абид Арипов раҳбарлик қилаётган 3-сектор ҳудудида 11 та маҳалла бўлиб, унда 7 та умумтаълим мактаби мавжуд.

🔎Бугун 43-сонли ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида 24-, 30-, 31-, 37-, 41-, 42-, 43-мактабларининг 350 нафар битирувчиси билан сектор раҳбари Абид Арипов учрашди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ёшлар_сиёсати

Юртимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан комил инсон бўлиб улғайиши учун зарур шарт-шароитлар мавжуд.

Ангрен шаҳар "Озодлик" маҳалласида Болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли "Динамо" бокс клуби аъзолари шундай имкониятлар туфайли турли мусобақаларда кўплаб ютуқларга эришмоқда.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов мазкур муассасада бўлди ва ёш спортчилар билан учрашди.

Ангрен шаҳрида спортнинг бокс тури янада оммалашиб, ёшларнинг қизиқишлари ортиб, уларнинг сақи тобора кўпаймоқда.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов ёш боксчиларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Спортчи ва мураббийлар билан мулоқотда бўлиб, барчасига зафарлар тилади.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ёшлар_сиёсати

Маълумки, юртимизда ёшлар сиёсати муҳим ва устувордир. Соҳада ишларнинг самарадорлигини таъминлашда секторлар раҳбарлари томонидан кенг кўламли ишлар бажарилаяпти.

Шу кунларда Ангрен шаҳар секторлар раҳбарлари ўзларига бириктирилган
ёшлар билан учрашиб, юзма-юз мулоқотда бўлаяптилар.

Хусусан,  шаҳар  прокурори,  2-сектор раҳбари Улуғбек  Хабилжонов,  Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Иманов билан биргаликда "Янги Гўшсой",  "Дўстлик" маҳаллаларида ўзига бириктирилган ёшларнинг хонадонига бордилар ва саломатликлари билан қизиқдилар. Юзма-юз мулоқотлар двомида ёшлар ўзларининг қизиқишлари хусусида  фикр билдирдилар.

Уларнинг яқинлари эътибор ва ғамхўрликдан миннатдор бўлдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#ёшлар_сиёсати

Маълумки, юртимизда ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилган.
Бу борада ислоҳотдар самарадорлигини таъминлашда секторлар раҳбарлари томонидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилган

Шу кунларда Ангрен шаҳар секторлар раҳбарлари ўзларига бириктирилган
ёшлар билан учрашиб, юзма-юз мулоқотда бўлаяптилар.

Хусусан,  шаҳар  прокурори,  2-сектор раҳбари Улуғбек  Хабилжонов "Грум",  "Гулбоғ" маҳаллаларида бўлди.

Унда ўзига бириктирилган ёшларнинг хонадонига бориб, уларни қийнаётган муаммолар ва саломатликлари билан қизиқди.

Шаҳар прокурори маҳалла ёшлар етакчилари билан биргаликда ўрганиш давомида ёшларнинг қизиқишларига эътибор қаратди. Ёшлар ва уларнинг яқинлари эътибор ва ғамхўрликдан миннатдор бўлдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#ёшлар_сиёсати
#таълим

Жорий йилнинг 25-27 март кунлари фан олимпиадасининг IV-(республика) босқичи 9 та фан бӯйича Сурхондарё ва Қорақалпоғистон Автоном Республикасида ӯтказилади.

Вакилларимиз Сурхондарё, Қорақалпрғистонга етиб келдилар.

Ушбу фан олимпиадаларида Тошкент вилояти Ангрен шаҳар 17-умумий ӯрта таълим мактабининг 11-синф ӯқувчилари
Аниса Асхатова, Аниса
Алимаматовалар
фан ўқитувчиси Ш.Бобожонова ўқув ишлари бўйича мактаб директорининг ўринбосари М.Байдуллаевалар бошчилигида Сурхондарё вилоятида қатнашадилар.

Шунингдек мактаб ўқувчиси М.Ахмадалиева фан ўқитувчиси Х.Набиева, мактаб директори З.Маккамова бошчилигида Қорақалпоғистон автоном Республикасида иштирок этадилар.

Бугун фан олимпиадасининг 1-босқичи ёзма иш бўйича ўтказилади.

26 март куни 2-босқич тест
олимпиадаси бўлади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#ёшлар_сиёсати

Шаҳар ҳокими “Самарчўғ” ва “Қатағон” маҳаллаларининг ёшлари билан учрашди

Маълумки,  Давлатимиз раҳбарининг  “Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари”га бағишланган кенгайтирилган йиғилишда берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ангрен шаҳрида 46 та маҳаллада истиқомат қилувчи ёшлар секторлар ҳамда мцутасаддди ташкилотлар раҳбарларига бириктирилган.

Ангрен шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Алишер Райимовга “Самарчўғ”, “Қатағон” маҳаллаларидан жами 12 нафар йигит-қиз бириктирилиб,   ушбу ёшлар билан доимий равишда учрашув ва мулоқотлар ташкил қилиниб, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш чоралари кўрилмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#ёшлар_сиёсати

Ангрен шаҳар ҳокимлиги ва секторлар раҳбарлари томонидан оталиққа олинган ёшлар билан ишлашга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

Жорий йилнинг 12 апрель куни шаҳар ҳокими Алишер Райимов 1-сектор ҳудудида жойлашган "Самарчўғ" ,"Қатағон", "Гўзал" маҳаллаларида бўлди.

Унда уюшмаган ёшларга қаратилаётган эътибор ва уларнинг бандлиги билан қизиқди.

"Қатағон", "Самарчуғ" маҳаллаларида яшовчи ёшларнинг 12 нафари шаҳар ҳокимига бириктирилган.

Шаҳар раҳбари ёшлар иштирокида уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, спорт тўгаракларига жалб қилиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида тадбирлар ташкил этиш зарурлиги бўйича маҳалла еттилигига топшириқлар берди.

Шунингдек, шаҳар ҳокими ўзига бириктирилган ёшлар хонадонида бўлди. Уларнинг ўзлари ва ота-оналари билан суҳбатлашди.
#ёшлар_сиёсати

Ангрен шаҳрида ёшлар билан ишлашга жиддий эътибор қаратилган.

Айниқса, секторлар раҳбарлари ўзларига бириктирилган ҳудуд ёшларининг эртасига эътибор бериб, уларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун имкониятлар яратмоқда.

Хусусан, шу мақсадда бугун Ангрен шаҳар Солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ортиқ Хамдамов "Истиқлол" маҳалла раиси ва ёшлар етакчиси билан биргаликда оталиққа олинган ёшлар билан учрашдилар ва хонадонларида бўлдилар.

Унда уларнинг ижтимоий аҳволи ва касб-ҳунарга қизиқишлари ўрганилди.

Сектор раҳбари “маҳалла еттилиги”га ёшлар бандлигини таъминлаш ва замонавий касбларга жалб қилиш бўйича тегишли кўрсатма
ва тавсиялар берди.
#ёшлар_сиёсати

✍️Ангрен шаҳрида умумтаълим муассасаларини тамомлаган 1310 нафар битирувчидан
94 нафари мактабни аъло баҳоларга якунлагани учун олтин, 7 нафари кумуш медаллар билан тақдирланди.