Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
​​​​#Савол_жавоб

Рамазонда энг кӯп сӯраладиган саволлар:

РЎЗАДОР ОДАМ ТИШ ПАСТАСИ БИЛАН ТИШИНИ ТОЗАЛАСА БЎЛАДИМИ?

Рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. Бирор нарсани оғзига солиб, татиб кўриш макруҳ, лекин бунда рўза очилмайди (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юборса рўза очилади).

УКОЛ (ИНЪЕКЦИЯ) ҚИЛИШ БИЛАН РЎЗА БУЗИЛАДИМИ?

Уламолар мушаклар орасига, ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Тери орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди.
Одатий йўллардан бошқа жойлар орқали терининг орасига нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган.

ТИШ ОЛДИРСА РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

Рўзанинг очилиш-очилмаслиги томоқдан бирор нарса ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Тиш олдираётганда томоқдан бирор нарса ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.

ҒАРҒАРА ҚИЛИШ БИЛАН РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

Рўзадор кишининг ғарғара қилиши макруҳ. Ичкарига сув кетиб қолса, рўза очилади.

ЭСДАН ЧИҚАРИБ ЕБ-ИЧГАН ОДАМ ЭСИГА ТУШГАЧ ТАОМЛАНИБ ҚЎЙСА, РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?

1) эсдан чиқариб еб-ичиш билан рўза очилмайди.
2) Эсдан чиқариб еб-ичгандан кейин «Рўзам очилди» деб ўйлаб таомланиб қўйса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.
3) Эсдан чиқариб еб-ичиб қўйса рўза очилмаслигини билатуриб таом еб қўйса қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади. Қайт қилишнинг ҳукми ҳам шундай: қайт қилгач, «энди рўзам очилди» деб ўйлаб, таом еб юборса, қазо лозим бўлади, каффорат эмас. Лекин бу иш рўзани очмаслигини билатуриб таомланиб юборса, каффорат ҳам вожиб бўлади.

ҒИЙБАТ ҚИЛСА, ЁЛҒОН ГАПИРСА РЎЗА ОЧИЛАДИ ДЕБ ЎЙЛАГАН КИШИ ҒИЙБАТ ҚИЛИБ ҚЎЙИБ, ҚАСДДАН ТАОМ ЕСА КАФФОРАТ ЛОЗИМ БЎЛАДИМИ?

Шундай деб ўйлаб, қасддан еб-ичиб юборса, қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади.


РЎЗАДОР КУНДУЗИ УХЛАБ, ТУШИДА ЭҲТИЛОМ БЎЛИБ ҚОЛСА, РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?

Тушида булғанса ёки қараш туфайли маний тўкилса, рўза очилмайди (қўли билан ушлаши натижасида ёки бирор нарсага ишқаланиш оқибатида маний тўкилса, қазо лозим бўлади).

РЎЗАДОР КИШИ ИСИРИҚ, БУҒ ВА ШУНГА ЎХШАШ НАРСАЛАРНИ ҲИДЛАСА РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?

Рўзадорлиги эсида туриб, қасддан тутун ютса, исириқ ҳидини ютса, доривор ўтларнинг буғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўзаси очилади.

СУРИЛАДИГАН ДОРИ (МАЗЬ) ВА ШУ КАБИ ВОСИТАЛАРНИ БАДАНГА СУРТСА РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

Рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсаларнинг ичкарига кириши рўзани очмайди.

РЎЗАДОР ШЎР СУВДА ОҒЗИНИ ЧАЙСА БЎЛАДИМИ?

Сув чучук бўлсин, шўр бўлсин, рўзадор у билан таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади.

КАСАЛ ВА МУСОФИР РАМАЗОН ОЙИДА РЎЗА ТУТА ОЛМАСА-ДА, ЎЗИНИ ЕБ-ИЧИШДАН ТЎХТАТИБ ТУРИШИ КЕРАКМИ?

Рамазон кунларида бемор бўлган ва сафарга чиққан кишилар рўзадорга ўхшаб ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туришлари лозим бўлмайди. Лекин таомланмоқчи бўлсалар ошкора эмас, балки одамлардан холироқ жойда таомланишлари афзал.

РЎЗАДОР СУВ БИЛАН МУБОЛАҒАЛИ ТАРЗДА ИСТИНЖО ҚИЛСА, БАВОСИЛ (ГЕМОРРОЙ) КАСАЛИГА ДУЧОР БЎЛГАНЛАР ЎША ЖОЙЛАРИГА ДОРИ ҚЎЙИШСА, РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

Истинжода сув, бавосил касаллигида дорилар орқа аъзонинг ҳуқна (клизма) қилинадиган жойигача етиб борса, рўза очилади. Етиб бормай, ташқарида қолса, очилмайди. Агар истинжони муболаға тарзида қилсаю, клизма қилиш ўрнигача етиб борса, рўзаси очилади.

👤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

♻️ Яқинларингизга улашинг.

📬 Бизга қўшилинг!👇
https://t.iss.one/haqiqatonline
📨 Админ билан боғланиш:
@mobilmuxbir_bot
#савол_жавоб

ПЕНСИЯГА ЧИҚҚАНИМДАН КЕЙИНГИ СТАЖИМ БИЛАН ҚАЙТА ПЕНСИЯ ҲИСОБЛАТСАМ БЎЛАДИМИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум. Мен пенсияга чиққанимда камроқ бўлган пенсия билан чиқдим. Лекин шундан кейин яхшироқ ойлик берадиган ишга жойлашдим. Саволим, кейинги ишимдаги стажимни қайта ҳисоблатиб, пенсиямни ошириб олсам бўладими?

ЖАВОБ.

Йўқ, қонунчилик бунга имкон бермайди деб ҳисоблайман.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 37-бандига кўра:

Ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин ишланган вақт пенсия тайинлаш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди. Эртароқ муддатдан бошлаб ёшга доир пенсия тайинлашда стаж пенсия тайинланган кунгача ҳисобга олинади.

Яъни, ёшга доир пенсияга чиққанингиздан кейинги стажингиз барибир пенсия тайинлаш учун керак бўладиган стажга киритилмайди.

👉@yuristkadr
#савол_жавоб

🔰 Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ:

➡️ Эркаклар – 60 ёшга, аёллар – 55 ёшга тўлганда тўлиқ ва меҳнат стажи камида 7 йил бўлганда тўлиқсиз ёшга доир пенсия тайинланиши белгилаб қўйилган.

📌 Ишсиз фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4742-сонли Қарорда белгиланган 78 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, камида базавий ҳисоблашнинг бир баробари (330 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йил меҳнат стажига эга бўлади.

🔔 Демак, ишсиз фуқаро 7 йил давомида ҳар йили Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўловини амалга оширса, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

✔️ Ҳозирги кунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 535 000 сўмни ташкил этади.

Пенсия миқдори иш ҳақи ва иш стажига боғлиқ.

☄️ Агар фуқаро ижтимоий солиқни қанча кўп тўласа, пенсия миқдори ҳам шунча юқори бўлади.

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
#савол_жавоб

🔰 Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсияси ёки нафақасига ҳар ойда пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори (372 минг сўм) нинг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўланиши белгиланган.

Бунда, пенсияга қўшимча тўлов шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ("проактив" шаклда) тўланади ҳамда қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар амалга оширилади.

Белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгарганда, қўшимча тўлов пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига мутаносиб равишда ўзгаради.

Шунингдек, ушбу қўшимча тўловни тўлаш фуқарога тўланаётган пенсияни тўлаш тўхтатилганда ёки тўхтатиб турилганда белгиланган тартибда тўхтатилади ёки тўхтатиб турилади.

📍 Фуқарога қўшимча тўлов унинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тўланади.

📞 12-71    🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Чет элда ишланган давр иш стажига ҳисобланадими?

🔰 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 октябрдаги 592-сон “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ чет элда ишлаш даврлари:

💠 меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ихтиёрий равишда 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари;

💠 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун -тўланган ягона ижтимоий тўлов;

💠 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун — ижтимоий солиқлар тўланган давр иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган фуқаро ўзи учун мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланишнинг миқдоридан келиб чиқиб ижтимоий солиқни тўлашни қуйидаги тартибда амалга ошириш ҳуқуқига эга:

🗣 - ҳар ойда ёки ҳар чоракда;

🗣 - бир йўла — Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч йил мобайнида.

Батафсил

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Пенсияларни бир турдан бошқа турга ўтказиш тартиби қандай?

📝 Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

📆 Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилиши керак.

◾️Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш рад этилган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими тегишли қарор чиқарилгандан кейин беш кундан кечикмай рад этиш сабаблари, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисида пенсионерга хабарномани бериши ёки юбориши шарт.

➡️ Комиссия томонидан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганида, Пенсия жамғармаси бўлими пенсионернинг аризасида кўрсатилган мобил телефон рақамига пенсия тури, пенсия тури ўзгартирилган муддат, пенсия миқдори, иш стажи давомийлиги, аниқланган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори, пенсия тўлов шакли ва пенсия тўлаш санаси тўғрисидаги «СМС» хабарнома юборади.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Ҳозирда 58 ёшдаман, ишлаётган корхонам тугатилганлиги муносабати билан ишсиз қолганман. Мен ушбу ёшимда ҳам ёшга доир пенсияга муддатидан олдин чиқишим мумкинми?

📄 Ўзбекистон Республикаси Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 14-моддасига асосан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

💠 эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

💠 аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Фуқаро бир вақтнинг ўзида икки турдаги пенсияни олиши мумкинми?

Айрим ҳолатларда фуқароларда бир вақтнинг ўзида икки турдаги пенсияни олиш учун ҳуқуқи пайдо бўлади.

Бундай вазиятларда фуқароларга қандай пенсия тайинланади?

🔰 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига кўра, давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

Яъни, агар фуқароларда икки ёки ундан ортиқ пенсияни олиш учун ҳуқуқ пайдо бўлганда, юқоридаги Қонун моддасига асосан, фуқаронинг танлови билан фақат битта турдаги пенсияни олиши мумкин бўлади.

📞 12-71 🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Пенсияларни бир турдан бошқа турга ўтказиш тартиби қандай?

📝 Пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

📆 Пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилиши керак.

👉 Батафсил

___________

Каков порядок перевода пенсий с одного вида на другой?

📝 Заявление о переводе с одного вида пенсии на другой подается в отдел Пенсионного фонда по месту жительства пенсионера.

📆 Заявление о переводе с одного вида пенсии на другой должно быть рассмотрено отделом Пенсионного фонда в десятидневный срок.

👉 Подробнее


📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Ёшга доир нафақа нима ва у кимларга тайинланади?


👵 Ёшга доир нафақа давлат пенсиясини тайинлаш учун 7 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлган шахсларга тайинланади.

Ушбу турдаги нафақа:

👨🏼‍🦳 - эркакларга — 65 ёшга етганларида;
👵🏼 - аёлларга — 60 ёшга етганларида;
🧓🏻 - болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга — 55 ёшга етганларида тайинланади.


➡️ Ёшга доир нафақа қонун ҳужжатларда белгиланган миқдорларда тайинланади.

Ҳозирги кунда зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 621 минг сўмни ташкил этади.

❗️ Эслатма: Ёшга доир нафақа ёшга доир пенсиядан фарқланади. Бу икки атама бир хил тушунча эмас.

_________

Что такое пособие по возрасту и для кого оно предназначено?

👵 Пособие по возрасту назначается лицам со стажем работы менее 7 лет для назначения государственной пенсии.

Данный вид пособия назначается:

- для мужчин - по достижении ими 65 летнего возраста;
- для женщин - по достижении ими 60 летнего возраста;
- матерям, имеющим (имевшим) ребенка-инвалида с детства, по достижении ими 55-летнего возраста.


➡️ Пособие по возрасту назначается в размерах, установленных законом.

В настоящее время размер пособия пожилым гражданам, не имеющим необходимого стажа работы, составляет 621 тысяч сум в месяц.

❗️ Примечание. Пособие по возрасту отличается от пенсии по возрасту. Эти два термина не являются одним и тем же понятием.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM