Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#яшил_макон
Шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Жасурбек Зайниддинов, Савдо-саноат палатаси масъули "Гулбоғ" маҳалласида бўлдилар.

Унда "Ангрен" ЭИЗ ҳудудида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишларини этиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен
#яшил_макон

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳудуддаги ишларни кўздан кечирди ва тадбиркорларга кўкаламзорлаштириш ишлари юзасидан тушунтириш олиб борди.
Батафсил видеолавҳада
#Ангрен
#3_сектор
#яшил_макон

Барча жойларда бўлгани сингари Ангренда ҳам бугун "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси изчил татбиқ этилаяпти.

Секторлар раҳбарлари томонидан маҳаллалар кесимида ҳамда ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларида ушбу лойиҳани жадал давом эттириш ва самарадорилигини таъминлаш бўйича тушунтиришлар ва тарғиботлар ҳамда амалий ҳаракатлар йўлга қўйилган.

Бугун шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов "Навбаҳор" маҳалласида бўлди. Унда ҳудудда "Яшил белбоғ", "Менинг боғим" каби дастурлар асосида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда гулхоналарга райҳону, атиргул ва анвойи турфа гул-чечакларни экиш масаласи муҳокама қилиниб, унда суғориш тизими ва парваришлаш жараёни имконият ва шароитлардан келиб татбиқ этишга келишилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Ангрен
#2_сектор
#яшил_макон

Маълумки, Ангренда "Прокурор боғи" барпо этилмоқда.

Ангрен шаҳри "Мустақиллик" МФЙ "Оҳангарон" кўчасида ташкил этилаётган яшил масканда кўкаламзорлаштириш ишлари кенг кўламда давом этмоқда.

Бугун шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари, Улуғбек Хабилжонов бошчилигида ушбу боғда ишларни давом эттириш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.

Мазкур масканда "Яшил макон" лойиҳаси доирасида кўчат ўтқазишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Турли кўкатлар экиш, суғориш тизимини яратиш ҳамда атрофинида ободончилик ишларини кучайтириш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди ва шаҳар прокурори ўзи ташаббуси билан кўкатлар этилишига кўмаклашиш чораларини белгилаб олди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#яшил_макон
#маҳалла_еттилиги
#хонадон

"Гўзал" маҳалла ҳоким ёрдамчиси томонидан "Яшил макон" умуммиллий  лойиҳасида ўз хонадонига манзарали дарахт кўчатлари экилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Ангрен
#яшил_макон
#2_сектор

Ангрен шаҳрида яшил майдонлар сони тобора ошиб, дов-дарахтлар нав-ниҳоллари ўтқазилиб, гулзору гулхоналарга турли анвойи чечаклар экиш ишлари изчил давом этаяпти.

Улуғбек Хабилжонов - шаҳар прокурори:

- “Яшил макон” - бу шунчаки кўчатлар сони ёки рақамлар кўрсаткичига эмас, балки сифатга қаратилган. Ушбу лойиҳа эртанги кун атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик барқарорлик омили бўлиши лозим. Бугунги глобал иқлим ўзгаришида яшил иқтисодиёт, яшил макон ва яшил боғларнинг ўрни жуда муҳим мезондир. Ана шулар инобатга олиниб, Ангрен шаҳрида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига мутлақо янгича ёндашилаяпти. "Мустақиллик" маҳалласида кўп қаватли уйлар жойлашган ва соатига мингдан ортиқ автотранспорт воситалари қатнайдиган "Оҳангарон" кўчаси йўл бўйида бўш ер майдонда барпо этаётган боғимиз аҳоли саломатлигига ва экология яхшиланишига ҳар жиҳатдан қулайдир...

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#яшил_макон

Ҳақиқатан, А-373 йўналишнинг Ангрен шаҳар “Мустақиллик” МФЙ “Оҳангарон” кўчасида “Дукентсой” дарёси яқинидаги “Прокурор боғи” экологик муҳитнинг яхшиланишига заминдир.

Бугун кун давомида ушбу масканда дарахт кўчатларини ўтқазишга тайёрлаб қўйилди. Энг муҳими, агротехника қоидалари асосида бажарилган ҳар бир иш ҳар бир кўчатнинг униши, ўсиши ва ҳосил беришгача бўлган даври ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилди.

Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов ушбу масканда бўлди ва дарахт кўчатларини ўтқазишга ерни тайёрлаш ишларини ташкил қилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Ангрен
#яшил_макон

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов “Истиқлол” кўчаси ён-атрофини кўкаламзорлаштириш, айниқса, гул экиш масаласига жиддий эътибор қаратиб, бу ерда йўл бўйларида гулзор яратиш бўйича Ободонлаштириш бошқармасига топшириқлар ва таклифлар берди.

“Истиқлол” кўчаси шаҳарнинг асосий ва марказий масканларидан саналади. Мазкур кўчанинг янада чиройли ва кўркам бўлишини таъминлашда экиладиган гул кўчатларини белгиланган тартибда амалга оширишга эътибор қаратилган. Шу мақсадда ушбу жараёнга мутахассис жалб этилди.

Бугун шаҳар раҳбари “Истиқлол” кўчасида гул экиш жараёнини мутахассис ва Ободонлаштириш бошқармаси масъуллари билан муҳокама қилдилар. Бу борада зарур таклиф, тавсиялар берди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#яшил_макон

Ангрен шаҳар прокурори ташаббуси билан "Мустақиллик" МФЙ "Оҳангарон" кўчаси "Дукентсой" яқинида боғ барпо этиш бўйича зарур ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов мазкур масканда бўлди.

Унда барпо этилаётган "Прокурор боғи"да ер майдонида кўчат экишга тайёргарлик жараёнини кўздан кечирди. Ушбу ҳудуддга ўтқазиладиган нав-ниҳолларни парваришлаш ва томчилатиб суғориш тизимини йўлга қўйиш бўйича масалаларни муҳокама қилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#яшил_макон
#томорқа
#2_сектор

Шу кунларда Ангренда 46 та маҳаллада "Яшил макон" лойиҳаси, “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида ҳудудларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, турли манзарали ва мевали дарахтлар, анвойи гул-чечак ва райҳонлар кўчатларини ўтқазиш, парваришлаш, томорқадан мақсадли фойдаланиш орқали қўшимча даромад манбаини яратиш, одамларнинг ижтимоий турмушини яхшилаш каби устувор вазифалар бажарилмоқда.

Айниқса, томорқадан унумли фойдаланишда маҳалла еттилиги намуна бўлишига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Бугун 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Янги Гўшсой" маҳалласида бўлган чоғида маҳалла ходимларининг ҳамда фуқароларнинг томорқасидаги аҳвол билан танишди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#яшил_макон
Ангрен шаҳрида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, "Яшил белбоғ"," Менинг боғим" акциялари ташкил этилмоқда.

Хусусан, шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжоновнинг ташаббуси билан "Мустақиллик" МФЙ 2/5 даҳаси "Дукентсой" дарёси ёнида А-373 йўналишнинг "Оҳангарон" кўчасида "Прокурор боғи" ташкил этилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#кун_мавзуси
#яшил_макон

"ПРОКУРОР БОҒИ" БАРПО ЭТИЛДИ

Бугун 0,7 гектардан ортиқ ер майдонига жами икки мингдан зиёд, жумладан, 250 та  ўрик, 350 та олма, 600 дан ортиқ наъматак, 1200 та терак кўчати ўтқазилди. 

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_мавзуси
#яшил_макон

"ПРОКУРОР БОҒИ" БАРПО ЭТИЛДИ

Бугун 0,7 гектардан ортиқ ер майдонига жами икки мингдан зиёд, жумладан, 250 та  ўрик, 350 та олма, 600 дан ортиқ наъматак, 1200 та терак кўчати ўтқазилди. 

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#менинг_ҳиссам
#яшил_макон

Шу кунларда "Яшил макон" лойиҳаси доирасида "Яшил белбоғ", "Яшил боғ", "Менинг боғим", "Кўчат экиб, боғ яратаман!" каби акциялар амалга оширилаяпти.

Хусусан, Ангрен шаҳрида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритаётганлар ҳам ташаббус кўрсатишмоқда. Унда ўзлари таълим олган умумтаълим мактаблари ҳудудига дарахт ва гул кўчатлар ўтқазмоқда.

Хусусан , Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мавлуда Абдурахмонова Пискент тумани 8-умумтаълим мактаб боғига жами 15 та мевали дарахт кўчатини мактаб боғбони ва раҳбарининг кўмаги билан ўтқазди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#менинг_мактабим
#менинг_боғим
#яшил_макон

Шу кунларда Ангрен шаҳрида мактабларда яшил майдонлар янада кенгаймоқда.

Унда корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган раҳбарлар ўзлари таълим олган умумтаълим мактаблари ҳудудига дарахт ва гул кўчатларини етказиб, уларни экиш ташаббусини илгари сурганлар.

Жумладан, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Фурқат Иманов шундай ташаббусни "Грум" маҳалласида 15-умумтаълим мактабида амалга оширди.

Мактаб боғига жами 10 та, шундан 5 та мевали, 5 та "Қрим қарағайи" дарахт кўчати келтирди. Мактаб раҳбари билан биргаликда ушбу кўчатларни белгиланган жойга экдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Ангрен
#яшил_макон
#менинг_боғим

Ангрен шаҳрида секторлар раҳбарлари томонидан "Яшил макон" лойиҳаси доирасида боғ-роғлар ташкил этилмоқда.

Бугунги кунда А-373 йўналиш нинг "Оҳангарон" кўчасида "Ҳоким боғи", "Прокурор боғи", шунингдек, "Депутатлар боғи" барпо этилган. Ушбу кўчанинг "Янги Гўшсой", "Геолог" маҳаллалари яқинида яна бир боғ барпо этиш йўлга қўйилди. У ҳам бўлса, шаҳар Солиқ инспекцияси бошлиғи ташаббуси билан "Солиқчилар боғи" ташкил этилмоқда. Бугун Солиқ инспекцияси бошлиғи О.Хамдамов саъй-ҳаракати билан ер майдони кўчат экишга тайёрланаяпти, техника ёрдамида ер ҳайдалди.

Барпо этилган ушбу боғлардан келгусида барча бирдек баҳраманд бўлади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube