#тезкор
Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган текширишда Ангрен шаҳрида кўп йиллар давомида ХУЖМШ раиси, сўнгра бошқарув сервис компанияси бош муҳандиси лавозимида фаолият юритган Д.Х. исм-шарифли шахс аҳолидан мажбурий бадалларни йиғиш ваколатига эга бўлмасада, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, 2022-2023 йиллар давомида бошқарув сервис компанияси хизмат кўрсатиб келадиган кўп квартирали уйларда яшовчи аҳолининг ишончига кириб, уларга компания муҳри босилган тўлов квитанцияларини тақдим этиб, жуда кўп миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритган. Бироқ, ушбу пул маблағларини бошқарув сервис компаниясининг ҳисоб рақамига кирим қилмай фирибгарлик йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан жорий йилнинг 1 ноябрь куни Д.Х..га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда Д.Х. жиноят ишида Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисм “в” (фирибгарлик) банди билан гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.
▪️Бугун Д.Х. ўз қилмиши туфайли қамоққа олинди.
Тергов ҳаракатлари Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган.

#билдириш
"Ангреншаҳаргаз" ГТБ маъмурияти шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 14 декабрь куни кечки вақтда "Кўктерак" МФЙ ҳвдудида юк транспорт воситаси эҳтиётсизлик билан бошқарилиши натижасида ер усти тармоғида бўлган ўрта босимли Д76 мм. газ қувурини уриб юборган. Ушбу ҳудуддан ўтган газ тармоғига шикаст етган. Вужудга келган носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Таъмирлаш ишлари муносабати билан "Кўктерак", "Дукентсой" кўчаларида тармоқда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Носозликлар бартараф этилганидан сўнг ўрнатилган тартибда газ таъминоти тикланади.
Ҳурматли транспорт воситалари бошқарувчилари!
Газ тармоқлари ўтган ҳудуддарда транспорт воситасини эҳтиёткорлик билан бошчпришингизни сўраймиз!
"Ангреншаҳаргаз" ГТБ маъмурияти
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube

Forwarded from Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари
❗️Ёлғон ахборотларга қарши иммунитет орттиришимиз керак, бу жуда оддий!
Бугунги кунда ҳаммамиз ижтимоий тармоқлар орқали кун давомида юзлаб хабарлар, воқеа ҳодисалар билан танишиб борамиз.
Интернетда эълон қилинаётган хабарларнинг рости ҳам, ёлғон “фейк”лари ҳам хотира “флешка”миздан бирдек жойни банд қилади ва умумлашиб бугунги кун ҳақидаги фикрларимизни пайдо қилади.
Интернетда энг кўп ёзиладиган фикрлар: “Одамларимиз ваҳшийлашиб кетди, ҳаммаёқ фирибгарлар, замонга нима бўлди ва хо казо..."
Бунинг замири, ижтимоий тармоқларда ростига қўшиб ваҳимали ёлғон ахборотларни ҳам бирдек истеъмол қилишимизда. Иммунитет эса йўқ.
❗️Биргина мисол;
Кеча интернетда “Ангренда ҳожатхонага ташлаб юборилган чақалоқ топилди” мазмунидаги хабар тарқалди. Маълумот яшин тезлигида турли норасмий канал ва гуруҳларда айланиб, комментларда минглаб одамларнинг нафратига дучор бўлди.
Энг ёмони, бу хабарни оммавий каналига жойлаётган админлар бирорта масъул ташкилотдан бунга аниқлик киритиб кўрмай #тезкор #даҳшат #тавба деган хештеглар билан эълон қилишганида.
Хабар эса аслида ёлғон бўлиб, гуруҳдан гуруҳга тарқалган сари ваҳимали тус олиб борган. “Қўшнилар” гуруҳидан, “боғча опалар” гуруҳига, у ердан “миш-мишлар”га.
Таги эса, Россияда яшовчи зерикиб кетган бир аёл томонидан, “Ангрен маҳалла” гуруҳига “Ангрен” деган ёзув билан ташланган видео эди. Бунга ҳар бир тарқатувчи ўзидан бир, икки оғиз маълумот қўшиб бораверишган.
Натижада воқеа манзиллари ҳам, гумондор шахслар ҳам пайдо бўлган. Ишонинг, сизга жуда узоқ туюлаётган бу маълумотлар, бир неча дақиқада пайдо бўлиб, интернетда катта мудҳиш воқеани ҳосил қилган.
P.S/ Бундай давом этаверсак, одамлар интернет хабарларига бутунлай ишонмай қўйишади, айрим каналлар, кейин сизнинг бозорингиз ҳам тугайди.
Демоқчи бўлганим, оммавий саҳифаларда бирор жиддий хабарни эълон қилишдан аввал масъул ташкилотлар орқали аниқлик киритинг, фаолиятингиз давомли бўлсин.
Ахборотларни истеъмол қилувчилар эса норасмий хабарлардан хулоса олманг, касалланасиз. Иммунитет расмий саҳифаларда!
@BB_Tulyaganov

❗️Ангрен шаҳар прокуратураси хабар қилади
Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро Л.А.нинг бедарак йўқолганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида фуқаро Л.А. қотиллик аломатлари билан топилди.
Тергов давомида ушбу қотиллик жиноятини фуқаро В.Н. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, у процессуал тартибда ушланди.
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
❗️Ангрен шаҳар прокуратураси хабар қилади
Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро Л.А.нинг бедарак йўқолганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида фуқаро Л.А. қотиллик аломатлари билан топилди.
Тергов давомида ушбу қотиллик жиноятини фуқаро В.Н. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, у процессуал тартибда ушланди.
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#тезкор
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
"Ангреншаҳаргаз" ГТБ маъмурияти шуни маълум қиладики , "Флейшмахер – Лохутий "кўчалари кесишмаларидан ўтган ер усти ўрта босимли Д-102 мм. бўлган газ қувурини автомашина уриб юбориши натижасида авариявий ҳолат юзага келган.
Носозликларни бартараф қилиш мақсадида, 2024 йил 5 феврал куни соат 11.00.дан 17.00 га қадар Ангрен шаҳар Тараққиёт, Карвон, Гшзал, Чотқол, Бўстон, Боғи-сурҳ, Озодлик МФЙларда табиий газ таъминотини узатиш вақтинчалик тўхтатилади.
Сизлардан, газ кранларингизни очиқ қолдирмаслигингизни, соат 17.00.га қадар газ узатиш вақтида уйда огоҳ бўлишингизни сўраймиз!

Жорий йилнинг 15 февраль куни
Ангрен шаҳар ДХХ, шаҳар прокуратураси, Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда 1974 йилда Ангрен шаҳрида туғилган С.М. исм-шарифли шахс беш минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни Д.Н. исм-шарифли фуқародан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан шаҳарнинг марказий кўчасида жойлашган тўйхона ёнида ушланди. Ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Д.Н.нинг "Санжар" исмли жиянини ишга киритиб қўйишни ваъда берган С.М. эндиликда қилмиши учун жавоб беришга мажбур. Унинг ҳаракатида ЖКнинг 168, 28, 211-моддалари тегишли банди ва қисмларида назарда тутилган жиноят таркиби мавжудлиги инобатга олиниб, жиноят иши қўзғатилди.

Ангрен шаҳрида темир йўл вокзали орқали Тошкент, Андижон шаҳарларига белгиланган манзилларга кузатиш ва етиб бориш учун шароитлар мавжуд.
Бунинг учун қуйидаги ҳаволалар орқали маълумот олишингиз ва @jd_answer_bot га мурожаат қилишингиз мумкин.
Ушбу поездлар йўналиши бўйича жадвал жорий йилнинг 20 февраль ҳолатига.

#тезкор_рейд
Маълумки, шу кунларда Бюро органлари томонидан қарздор жисмоний ва юридик шахслар ва уларга тегишли бўлган мол мулкларни қидириб топиш, жумладан автотранспорт воситаларини ЙҲХББ билан ҳамкорликда ўтказилаётган тезкор тадбирлар олиб борилмоқда.
Бюронинг Ангрен бўлими ташаббуси билан тезкор тадбир ташкил этилди. Шаҳар ИИБ ЙҲХБ билан хамкорликда ўтказилган тадбирда қарздор бўлган жисмоний шахслардан уларга тегишли бўлган мол-мулкларни қидириб топиш, жумладан, қидирувда бўлган автотранспорт воситалари хатлаш, “жарима майдончаси”га жойлаштириш чоралари кўрилди.
Жарима майдончасига жойлаштирилган, маъмурий жаримаси бўлган транспорт воситаларининг мавжуд қарздорликлар жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий равишда белгиланган муддатда барараф этилмаса, мазкур автотранспорт воситаларини реализация қилиш ҳамда сотувдан тушган пул маблағлари қарздорликни қоплашга йўналтирилади.
Бюронинг Ангрен шаҳар бўлими

Forwarded from Angren shahar prokuraturasi
#тезкор
Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан “Ўзбеккўмир” АЖнинг ишчи-ходимлари олдидаги иш ҳақидан қарздорлиги ҳолати назоратга олинди ва қарздорликни бартараф этиш чоралари қатъий кўрилмоқда.
https://t.iss.one/angrenprokuratura

Ангрен шаҳар Прокуратураси томонидан қонун устуворлиги таъминланмоқда.
Унда шаҳар прокуратураси томонидан “Ўзбеккўмир” АЖ ишчи-ходимларининг 2024 йил февраль-март ойлари ҳолатига жами 18 млрд.сўмдан ортиқ миқдордаги ойлик иш ҳақидан бўлган қарздорликни ундириш чоралари кўрилди.
Жорий йилнинг 18-19 март кунлари икки кун давомида "Ўзбеккўмир" АЖдан ишчиларга жами беш ярим млрд.сўм миқдоридаги ойлик иш ҳақи ундириб берилди.
Қолган 13 млрд.сўмдан ортиқ қарздорлик 20 март куни ундириб берилиши таъминланади.
Бу борада жамият бошқаруви масъулларига нисбатан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилган.

#инсон_ва_қонун
#тезкор
БСК МАЖБУРИЙ БАДАЛЛАРНИ ЎЗЛАШТИРГАН...МИ?
Жамиятимизда бугун хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг оилада бахтли ва фаровон яшашларини таъминлаш, ўзларига берилган ҳуқуқ ва эркинликларидан оқилона фойдаланишлари учун ғамхўрлик қилинмоқда, кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.
Шунингдек, аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш - гендер тенглик татбиқ этилиши раҳбарлик лавозимида ишлаш имконияти яратилди.
Афсуски, берилаётган қулайликлардан ҳамма ҳам оқилона фойдаланмаяпти. Била туриб, қонунга хилоф иш тутиб ўз нафсини қондириб келаётганлар ҳам йўқ эмас.
Шаҳар прокуратураси томонидан Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 19 июндаги "Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-5152-сонли Қарори ва соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатлари ижроси ўрганилганда ноқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланди.
Ангрен шаҳридаги кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатиб келаётган БСКлардан бирининг раҳбари ва айрим шахслар ўзаро тил бириктириб, кўп квартирали уйлардан техник хизмат учун йиғилган мажбурий бадал пулларини ўзлаштириб, талон-тарож қилишган.
Унинг бу ҳаракатига шаҳар прокурори томонидан қонуний тус берилди. Хусусан, 2022-2024 йил давомида аҳолидан йиғилган мажбурий бадал пулларининг мақсадли ва тизимли сарфланганлик ҳолати ўрганилганда, БСК томонидан таъмирланмаган бўлсада, 231 млн.сўмлик иш ҳажми бажарилганлиги тўғрисида далолатнома тузиб, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритган.
Энг қизиғи, БСК раҳбари аҳолидан йиғилган 61 млн. сўм пул маблағларини тап тортмай ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун, яъни, озиқ-овқат маҳсулотлари, спиртли ичимликлар, автомобиль ёқилғиси ҳамда эҳтиёт қисмларини харид қилиб талон-тарож қилган.
Эндиликда шаҳар прокуратураси томонидан БСК раҳбари ва у билан тил бириктирган бир гуруҳ шахсларга нисбатан ишониб топширилган маблағларни ўзлаштириб талон-тарож қилгани учун ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштириш каби қонунга зид ҳаракати учун Жиноят кодексининг 167-моддаси ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилди.