Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#Ангрен
#иқтисодиёт
#қулай_муҳит

🔎Бугунги кунда Ангрен шаҳар кичик саноат зонаси ҳудудида йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича тегишли тадбирлар белгиланган бўлиб, қурилиш ишлари амалга оширилган.

🔗Кичик саноат зонасининг 5-лот қисмида 0.21 Га, 6-лот ҳудудида 0-22 ГА майдонида мавжуд лотлар чегарасигача электр энергия тармоғи (ТП ўрнатилган), табиий газ қувурлари (ГРП ўрнатилган), ичимлик суви ва оқава тизими мавжуд.
📌 Коммунал тизими узлуксиз таъминланади.
 https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
 
 
#бандлик
#иқтисодиёт

Ангрен шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик янада ривожланмоқда.

"Геолог" маҳалласидаги "Golden Stella" масъулияти чекланган жамият фаолият юритаётганига бир йилдан ошди.

Шаҳардан олис ҳудуддаги маҳаллада жойлашган ушбу корхона маҳаллий хом ашёдан трикотаж маҳсулотлари ҳамда елим пакетлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Корхона фаолиятининг натижасида маҳалла ёшлари ва аёлларидан 20 нафарининг бандлиги таъминланди.

Эндиликда улар замонавий технологиялар ва ускуналарни бемалол бошқариш билан бир қаторда ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожига ҳам улуш қўшмоқдалар.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#инвестиция
#иқтисодиёт
#музокара

Ангрен шаҳар ҳокими в.б. Нуритдин Абдураҳимов ҳудудда экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда экспорт ҳажмини кенгайтириш мақсадида экспортёр корхоналар раҳбарлари билан учрашди ва юртимизда экспорт масаласига Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан эътибор кучайтирилгани, бунинг учун имконият ва имтиёзлар мавжудлигини қайд этди.

Шаҳар ҳокими в.б. Нуритдин Абдураҳимов, шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Жасур Зайниддиновлар экспорт салоҳияти ва ҳажмини ошириш ҳамда лойиҳаларни кенгайтириш учун кўмаклашиш юзасидан зарур таклиф, тавсиялар ҳамда нафақат МДҲ давлатларига, балки Европага ҳам экспорт қилиш учун мавжуд имконият ва имтиёзларга алоҳида урғу бердилар.

Мулоқотда қатнашган "Теплоизоляционная" ҚК МЧЖ, "Angren fruits" МЧЖ, "Angren line" МЧЖ раҳбарлари ўз фаолияти ва лойиҳалари ҳамда келгусидаги режалари тўғрисида фикр билдирдилар.

Муҳими, шаҳарда экспорт кўрсаткичлар самарадорлигини таъминлаш белгиланди.
#электр_таъминоти
#иқтисодиёт
#натижа

Ангрен шаҳрида эркин иқтисодий зона, кичик саноат зонасида татиқ этилаётган лойиҳаларнинг самарадорлигпни таъминлашда коммуникация тизимининг барқарорлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Бугунги кунда мазкур йўналишда ҳар бир соҳа кесимида шаҳар ҳокими А. Райимов томонидан белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда.

Хусусан, "Central asia chemicals" МЧЖ корхонаси электр таъминоти билан боғлиқ масала ижобий ечимини топди.

Бекзодхон Ниматуллаев - Ангрен ШЭТК раҳбари:

- "Central asia chemicals" электр таъминоти ишончлилиги бўйича 2- тоифага кирган корхоналардан бири бўлганлиги сабабли Ангрен ШЭТК корхонаси ходимлари томонидан корхонанинг электр таэминоти бўйича иккинчи 10 кВ линиясини тармоққа улаш ишлари якунланди. Эндиликда мазкур корхона электр энергиядан узлуксиз фойдаланишга эришилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#инвестиция
#иқтисодиёт

Россиялик инвесторларга юртимизда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномани олиш бўйича хизмат кўрсатилди.

Мамлакатимизда инвестиция жозибадорлигини ошириш, иш фаолиятини амалга ошираётган инвесторларга қулай шарт-шароит яратиш бўйича бир қатор самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан Ангрен шаҳар, Адлия булими, Давлат хизматлари маркази хорижий сармоя иштирокидаги "ANGREN PACK" АЖ ҚК инвесторлари Руслан Гиниятулин ва Лина Гильмановаларга меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномани олиш бўйича хизмат кўрсатилди.

🖇Инвесторлар яратилган ва кўрсатилаётган хизматардан ҳамда йўлга қўйилган сифатли сервис ва иш сифатидан миннатдор бўлишди.
#иқтисодиёт
#Ангрен_ЭИЗ

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Жасур Зайниддинов Ангрен эркин иқтисодиёт зонаси ҳудудида фаолият юритаётган “GREAT WALL CERAMIC INDUSTRIES” МЧЖ қўшма корхонасида бўлдилар.

Ойига ўттиз минг квадрат, йилига уч миллион квадрат кафель ва санфаянс маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада ҳозирги кунда 500 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

Корхона ўз маҳсулотларининг ҳажми ва сифатини оширмоқда. Бугунга келиб Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон давлатларига махсулотлар экспорт қилинмоқда. Жорий йилнинг олти ой мобайнида жами 750 минг АҚШ экспорт қилинди

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтисодиёт
#жараён
#фаолият

ҲОКИМ САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАРДА БЎЛДИ

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Жасур Зайниддинов, Ангрен ЭИЗ дирекцияси раҳбари Абдумуталиб Хожиматов, коммунал ташкилотлар раҳбарлари ҳудудда саноат ишлаб чиқариш ва инвестиция лойиҳаларининг ҳолати билан яқиндан танишдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтисодиёт
#инвестиция

Ангрен шаҳрида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда имкониятлар ишга солинмоқда.

Кўплаб қўшма корхоналарда хорижий инвесторлар билан биргаликда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми тобора ортиб бораяпти.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Жасур Зайниддиновлар "Uz-Shindong Silikon" ҚК МЧЖ ишбилармонлари билан учрашдилар ва ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтисодиёт
#саноат
#инвестиция

Маълумки, юртимизда металлургия тармоғи ва соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилган.

Ангрен шаҳрида ҳам темир-металл маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхоналар фаолияти йўлга қўйилган.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Жасур Зайниддиновлар "Маxprodukt" ҚК МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш цехларида бўлдилар.

Унда металл ишлаб чиқаришда олиб борилаётган жараённи кўздан кечирдилар ва соҳа ходимлари ва тадбиркорлар билан тармоқ ривожи ва маҳсулот сифати, иш ҳажми юзасидан мулоқотда бўлдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтисодиёт

Шаҳарнинг  ижтимоий-иқтисодий йўналишларни ривожлантиришда фермер хўжаликларининг ўрни ва роли каттадир.

Бугун Ангрен шаҳар  ҳокими  Алишер  Райимов ҳудудда фаолият  юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашди.

Долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган юзма-юз мулоқотларда сўнгги  йиллардаги иқлим  ўзгариши муносабати билан экологик барқарорликни таъминлаш,  бунинг учун эълон қилинган "Ободонлаштириш  ойлиги"  ҳамда "Яшил макон"  лойиҳасида фаол қатнашиш зарурлиги барча ҳудудларда ердан унумли фойдаланиш бўйича керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди. Шунингдек, шаҳарда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, ички бозорда  нарх-навонинг  ошиб кетишига йўл қўймаслик  юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube