Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#тарғибот

Ангрен шаҳрида Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли Қарори асосида ҳудудда бажариладиган ишлар ва мавжуд муаммоларни ҳал этилиши юзасидан татбиқ этиладиган лойиҳалар юзасидан тарғибот тадбирлари давом этаяпти.

Бугун "Янги боғи сурҳ" маҳалла фуқаролар йиғинида сектор раҳбари Абид Арипов, ҳоким ўринбосари Мавлуда Абдураҳмоновалар Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли Қарори асосида етти километр ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари амалга оширилиши ва маҳалла фаоллари, нуронийлари ушбу жараёнда жамоатчилик назоратини ўрнатиш зарурлигини тушунтирдилар. Қайд этилганидек, маҳалла ҳудудида ёнма-ён жойлашган 37- ўрта мактаб ва 20-сонли МТТни шаҳар иситиш тизимига ўтказиш ишлари амалга оширилади.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#тарғибот

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Жаҳонгир Хасановлар "Нурчи" маҳалласида бўлдилар.

Унда маҳалла фуқаролари билан учрашдилар. Ўзаро мулоқотлар чоғида Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли Қарорининг аҳамияти ва унга мувофиқ, ҳудудлардаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш масаласи ҳал этилиши белгиланганлиги тўғрисида маълумот бердилар.

"Нурчи" маҳалла фуқаролар йиғинида мазкур қарор “Обод маҳалла” дастури доирасида реконструкция ишлари тугалланмаган.32- сонли ДМТТда ишларни якунлаш амалга оширилиши ва маҳалла фаоллари, нуронийлари жараёнда жамоатчилик назоратини ўрнатиш зарурлиги тушунтирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#тарғибот

Бугун  Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов  Маҳалла  ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш  бўлими бошлиғи  Жаҳонгир Хасановлар  "Истиқбол"  маҳалласида аҳоли билан учрашдилар.

Унда  Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли Қарорининг аҳамияти ва унга мувофиқ,  ҳудудда "Обод маҳалла" дастури доирасида қурилиши якунланмаган юз ўринли мактабгача таълим ташкилоти биносини таъмирлаш ишлари амалга оширилиши ва маҳалла фаолларига жараёнда жамоатчилик назоратини  ўрнатиш зарурлиги  тушунтирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Тарғибот

Давлатимиз  раҳбарининг  2022 йил 25 октябрдаги  ПҚ-408-сонли Қарори тўғрисидаги навбатдаги тарғибот тадбири Дўстлик, Ғ. Ғулом, Гулбоғ ва Янги Гўшсой маҳаллаларида бўлиб ўтди.

Тадбирда Ангрен шаҳар прокурори 2 сектор раҳбари Улуғбек Хабилжанов, Тошкент вилояти Статистика бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари Элмурод Урунов, Ҳалқ депутатлари Ангрен шаҳар кенгаши депутати Зойдулла Шоисматов ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари А.Абдуҳалиловлар маҳалла фаоллари ва нуронийлари билан учрашдилар ва мавзу юзасидан самимий мулоқот қилдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#тарғибот

Ангрен шаҳар 3-сектор раҳбари Абид Арипов, ҳоким ўринбосари Мавлуда Абдураҳмоновалар "Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлдилар.  

Унда Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли Қарори иловасида тасдиқланган, Ангрен шаҳар 34 та маҳалла ҳудуди, хусусан, "Янгиобод" МФЙда ҳам амалга ошириладиган лойиҳалар хусусида сўз юритдилар.

Мазкур маҳаллада ПҚ-408-сонли Қарорга мувофиқ, ҳудудда 40 дона темир-бетон устун ўрнатиш ишлари бажарилиши маълум қилинди ва жамоатчилик назорати ўрнатиш таклифи берилди.
#тарғибот

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент вилояти бошқармаси Ангрен шаҳар бўлим бошлиғи Моҳира Исаева ва мутахасис Дилором Умаровалар томонидан жорий йилнинг 19-декабрь куни Ангрен шаҳар Ҳалқ таълими бўлимида умумтаълим мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб- ҳунар таълими муасасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги 2016 йил 2-майдаги 132-сонли Қарори, Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг “Умумий таълим мактабларида, ўрта махсус касб ҳунар таълими муасасаларида ўқувчиларнинг овқатланишини ташкил этишнинг санитария эпидемиологик талаблари” 0288-10-сонли санитария қоида ва меъёрлари, Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачининг 2010 йил 18-сентябрдаги 8-сонли Қарори ҳамда Янги йил байрамида овқатдан заҳарланиш, ботулизмни олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида йигилиш ташкил этилди.
#тарғибот
#бир_жиноят_муҳокамаси

Вояга етмаганлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, айниқса, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларини барвақт аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кучайтириш орқали маънан баркамол авлодни тарбиялаш мумкин.

Бугун эрталаб шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Арипов "Грум" маҳалласида 19-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ва ота-оналар Кенгашининг фаоллари билан учрашувда ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратди.

Вояга етмаганлар ўртасида содир этилган бир жиноят муҳокамасига бағишланган учрашувда ҳар бир ўғил-қизнинг таълим-тарбиясида мактаб, маҳалла ва жамоатчиликнинг ўрни хусусида фикр билдирилди. Шунингдек, вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этилганда, қонун доирасида кўриладиган ҳуқуқий чоралар тўғрисида тушунтирилди.

Учрашувда Ички ишлар бошқармаси масъуллари ва "Қорабоғ" жомеъ масжид ноиби ҳам қатнашдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#жаҳолатга_қарши_маърифат
#тарғибот_тадбири

⚡️Бугун Дин ишлари бўйича қўмитанинг Оҳангарон, Ангрен шаҳарлари ҳамда Оҳангарон тумани бўлимлари, шаҳар "Қорабошбой" жомеъ масжиди билан ҳамкорликда 17-умумий ўрта таълим мактабида "Жаҳолатга қарши маърифат" ғояси асосида "Интернет тармоғидаги бузғунчи ғоялардан сақланинг!" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

♦️Тарғибот тадбирида соҳа мутахассислари томонидан  ёшларга мавзуга доир маъруза ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш жараёнида турли ахборот хуружларидан тўғри ҳимояланиш, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширмаслик тўғрисида, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида таъкидладилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Жаҳолатга_қарши_маърифат
#тарғибот_тадбири

📌Бугун Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ангрен шаҳар бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлинмаси ҳамда шаҳар "Қорабошбой" жоме масжиди ҳамкорлигида 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида  "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.

🔹Тарғибот тадбирида сўз олганлар ҳудудда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, шукроналик ҳисси билан яшаш, бошқаларни ҳам шу хайрли тамойилга даъват этиш, қолаверса, маҳаллаларда билиб-билмай адашганларни тўғри йўлга солиш, ёт ғоялар таъсирига тушган ёшлар билан ишлаш, радикализмга қарши кескин курашиш зарурлиги, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ватанни севиш, юртга садоқат, фидокорлик, инсонпарварлик каби олий фазилатлар борасида ўз фикрларини ҳаётий мисоллар асосида билдирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Жаҳолатга_қарши_маърифат
#тарғибот_тадбири

Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлинмаси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ангрен шаҳар бўлими ҳамда шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда шаҳардаги 14 ва 18-умумий ўрта таълим мактабларида "Жаҳолатга қарши - маърифат" шиори остида "Интернет ва ижтимоий тармоқдаги хавфни олдини олиш" мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида соҳа мутахассислари сўзга чиқиб, жамиятимизда турли ёт ғояларга аралашиб қолаётганлар, тинчлигимизга раҳна солувчилар ҳам борлиги ташвишга солиши таъкидланди. Бугун маърифатга эътибор қаратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим масала эканлиги, маънавият энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз бўлиши,  бунда ёшларимизнинг одоб-аҳлоқи,  юриш-туриши,  таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги, қолаверса,  интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалалари таъкидланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#тарғибот

Ангрен шаҳрида ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, айниқса, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир қилмаслик, атроф-муҳитни сақлаш ва она табиатнинг неъматларини асраб-авайлашда уларнинг онгига меҳр-муҳаббат ҳамда ватанпарварлик пуҳини сингдириш мақсадида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтаяпти.

Шу мақсадда шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Кимёгар"  маҳалласида 13-умумий ўрта таълим мактабининг юқори синф ўқувчилари билан учрашди.
Унда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш, ҳар бир ўғил-қизнинг одоб-ахлоқли бўлишини таъминлаш, атроф-муҳит ва экологик барқарорликни қўллаб-қувватлаш  юзасидан тушунтирилди.

Тадбирда Тошкент вилояти ИИББ 2- минтақавий худуд бошлиғининг Жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосари подполковник Ж.Хидиров ва  шаҳар ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бўлими бошлиғи капитан С.Мирзахматовлар қатнашдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub