#шаҳар_ Кенгаши_ сессиясида
КУН ТАРТИБИДА - МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ МАСАЛАСИ
Бугун шаҳар ҳокимлигида Ангрен шаҳарининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш масаласига бағишланган Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг 54-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишини Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши раиси Шукурулла Маҳмудов олиб борди. Ўзбекстон Республикасининг "Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сонли Қонунига мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Музаффар Сулкаев, шаҳар Молия бўлими бошлиғи Анвар Джаббаровлар сўзга чиқдилар ва маҳаллий бюджетнинг ҳолати, саофланган ҳаражатлар хусусида ахборот бердилар.
Таъкидланганидек, " Тошкент вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги XLII/I-I-сонли қарорига асосан шаҳарга Тошкент вилояти бюджетидан ажратилган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 63 354, млн сўм миқдорида тасдиқланган. Шунингдек, ,шаҳар бюджетининг йўл қўйиладиган энг кам маблағлар 1 816,4 млн..сўм миқдорда белгиланган. Эндиликда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк, ер солиқлари шаҳар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади. Шу билан бирга жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи, цемент ва оҳактошдан ташқари, алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ,электр станцияларидан бошқа тўловчилар томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, айланмадан олинадиган солиқлар. ҳам ўтказилади.
Мазкур масала юзасидан депутат Эркин Эргашевнинг берган саволига батафсил жавоблар берилди.
Кун тартибидаги масала муҳокамасидан сўнг депутатлар тегишли қарор қабул қилдилар.
Сессия ўз ишини якунлади.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

#шаҳар _ кенгаши _ сессияси
Бугун Ангрен шаҳар ҳокимлигида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Қобил Ҳамдамов қатнашди. Сессия ишини Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Бакир Расулов олиб борди.
Давлатимиз мадҳияси билан бошланган сессияда 30 нафар Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши ҳамда икки нафар Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари, секторлар ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, сиёсий партияларнинг шаҳар Кенгаши раислари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
@angrenhokimligi_7

#онлайн
#шаҳар_Кенгаши_сессиясида
Айни пайтда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма тўртинчи сессияси бўлаяпти.
Сессия ишини Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши раиси Шукурулла Маҳмудов олиб бораяпти

#шаҳар_Кенгаши
#сессия
#натижа
ПАРТИЯ КЕНГАШИ РАҲБАРИГА ВАЗИФА ЮКЛАТИДИ
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма тўртинчи сессияси кун тартибидаги масалалар муҳокамаси доирасида шаҳар ҳокими Шукурулла Махмудов яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратди.
У ҳам бўлса, шаҳарда тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса, бу соҳага ёшларни жалб этиш, уларга бу борада мотивация бериш, янги иш ўринлари яратиш, иш билан таъминлаш каби масалаларга жиддий эътибор кераклиги тўғрисида гапирди.
Сўнг шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ушбу масалада шаҳардаги барча сиёсий партиялар кенгашлари, депутатлар ва тегишли ташкилотлар жонбозлик кўрсатишлари, шунингдек, ҳамкорликда фаолият юритишлари кераклигини таъкидлаб, ҳаммани фаолликка чақириб, ушбу ишларни координация қилиш, яъни мувофиқлаштириш вазифасини ЎзЛиДеП шаҳар кенгаши аппарати раҳбари Муқаддам Нарбаева зиммасига юклади ва бошқаришини таклиф қилди. Ушбу таклиф депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

✍Ангрен шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг навбатдаги олтмишинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишини Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши раиси Алишер Райимов олиб борди.
Кун тартибида Ангрен шаҳри ҳудудида ташкил этилган референдум ўтказувчи участка комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Ангрен шаҳар бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан шаҳардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш масалалари депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилинди.
Масалалар юзасидан Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг "Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия" раиси Эрали Эрбутаев, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Отабек Анаровларнинг ахборотлари тингланди.
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube