Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#ободонлаштириш

"Боботоғ" маҳалла ҳудуди 2-сектор раҳбари, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, шаҳар ИИБ ЙХХБ бошлиғи Сухроб Абдурасулов, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Беҳруз Ўразалиевлар саъй-ҳаракатлари билан ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ободонлаштириш

Маълумки, Ангрен шаҳар “Соғлом”, “Самарчўғ” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида 2 та кўприк мавжуд бўлиб, унинг ён-атрофига номаълам шахслар томонидан қурилиш, маиший чиқиндилари ўзбошимчалик билан ташланган эди. 

Мазкур муаммо Ангрен шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Беҳруз Уразалиев бошчилигида бартараф этиш чоралари кўрилди. Ўтган ҳафтанинг шанба, якшанба кунлари “Қорабоғсой” дарёси атрофида ҳамда икки кўприк жойлашган ҳудудда кенг кўламли ишлар бажарилди.
#ободонлаштириш
#3_сектор

Ангрен шаҳрида кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари ҳар бир маҳаллада қизғин тус олган.

Бугун эрталабдан шаҳардан олисда, тоғ олди ҳудудида жойлашган "Янгиобод" маҳалласида 3-сектор раҳбари Абид Арипов бошчилигида коммунал корхоналар томонидан ободонлаштириш, кўчалар йўллари, кўп қаватли уйлар ён-атрофини тартибга келтириш ишлари бошланди.

Сектор раҳбари фуқароларнинг ҳудуддан маиший чиқиндиларни олиб чиқиш юзасидан қилган мурожаатига эътибор қаратиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун зарур, махсус техника воситалари жалб қилди.

"Янгиобод" маҳалласи сайёҳларни ўзига чорловчи маскан. Бугун эрталаб сектор раҳбари маҳалладаги бешталик ва коммунал хизматлар ходимларига ҳудудни ҳар жиҳатдан обод этиш зарурлигини тушунтирди ва бажарилиши лозим бўлган ишларни белгилаб берди.

Эрталабдан бошланган ободонлаштириш ишлари кун давомида унумли бўлди. Чиқиндиларни олиб чиқиш, ўйингоҳлардаги қурилмалар, тўсиқларни бўёқлаш каби ишлар изчил давом этаяпти.
@angrenhokimligi_7
#ободонлаштириш

Муборак Рамазон ойининг қутлуғ кунларида халқимизга хос эзгу амаллар янада ўз ифодасини топмоқда. Хусусан, шу кунларда Ангрен шаҳрида  46 та маҳалла фуқаролар йиғинида шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида секторлар раҳбарларининг саъй-ҳаракати билан ҳар бир маҳаллада кенг кўламли ободонлаштириш ишлари изчил давом этаяпти.

Шаҳар ҳокими  Алишер  Райимов "Оппартак" маҳалласида бўлди. Унда маҳалла ички кўчаларининг йўллари, ён-атрофини тартибга келтириш, ободонлаштириш ишларини янада изчил давом эттириш мақсадида қадамба-қадам яёв юриб, камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш юзасидан манзилли чора-тадбирларни белгилаб олди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#ободонлаштириш

Ангрен шаҳар ҳокимининг саъй-ҳаракатлари билан ташландиқ ерлар обод қилиниб, натижада яшил майдонлар янада кенгайди.

Хусусан, Табиат ресурслари Вазирлиги Тошкент вилояти Ангрен шаҳар инспекцияси томонидан 2023 йил куз мавсумида экиладиган кўчатлар учун "Оҳангарон" кўчасида ташландиқ ва чиқиндилар тўпланган жой обод қилинди.

Айни пайтда ушбу ер майдони текисланиб, кўчат экишга тайёрланмоқда. Бунинг учун зарур техника воситалари жалб этилган.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#ободонлаштириш

Маълумки, Ангрен шаҳрида кенг кўламли ободонлаштириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш ишлари изчил давом этаяпти.

Ушбу жараёнда корхона, ташкилот ва муассасалар ҳам ташаббус кўрсатиб, тегишли бўлган ҳудуд ободончилигида фаол қатнашмоқдалар.

Хусусан, Эркин Гаибов раҳбарлик қилаётган"Иссиқлик энергияси" ДУК меҳнаткашлари ҳам ҳудудни ободонлаштириш ташаббусини қўллаб, ҳафтанинг ҳар жума куни эълон қилинган "Тозалик куни" тадбирининг кўтаринки ўтишига ўз ҳиссаларини қўшаяптилар.

Бугун аҳил жамоа баҳамжиҳатлик билан галдаги "Тозалик куни"ни уюшқоқликда ўтказдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#ободонлаштириш

Хафиза Кайкиева раислик қилаётган"Наврўз-1" маҳалла идорасида ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларига кўпчиликнинг ҳаваси келади.

Маҳаллада 26 та кўча бўлиб, бугунги кунда унинг ҳар бири тоза ва тартибли бўлишида маҳалла ходимлари аҳоли ўртасида тушунтиришлар олиб бораяптилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#ободонлаштириш
#интервью
#Ангрен

Ангрен шаҳар 4-секторга қарашли "8 Март" маҳалласида хонадонларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ободонлаштириш

Ангрен шаҳар "Оҳангарон"  кўчасида ободонлаштириш ва  кўкаламзорлаштириш ишларини татбиқ этиш жараёни

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#ободонлаштириш

Ангрен шаҳар 43-ИДУМда "Яшил макон" доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, 250 дона дарахт таги юмшатилиб, оқланди ва 200 дона мавсумий гул кўчати экилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Ангрен
#3_сектор
#ободонлаштириш

"Беруний" МФЙ "Аҳмад Яссавий" кўчасида маҳалла ходимлари ва бириктирилган масъул томонидан ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ва аҳоли томорқасида кўклам юмушларини бажариш ҳамда даромад манбаига айлантириш юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш жараёни.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#яшил_макон
#ободонлаштириш
#Ангрен
#2_сектор

"Оҳвнгарон" кўчасида мавжуд маҳаллалар ҳамда фермер хўжаликлари томонидан олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари
#яшил_макон
#ободонлаштириш
#Ангрен
#2_сектор

"Оҳангарон" кўчасида мавжуд маҳаллалар ҳамда фермер хўжаликлари томонидан олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари
#ободонлаштириш

Маълумки, шу кунларда Ангрен шаҳар "Оҳангарон" кўчасида кенг кўламли ободонлаштиришва кўкаламзорлаштириш ишлари
изчил давом этаяпти.

Бугун шаҳар прокурори, 2-секторраҳбари У.Хабилжонов ташаббуси билан "Янги Гўшсой" МФЙ ҳудудида махсус техника воситалари ёрдамида ташландиқ ҳолга келиб қолган ер майдрнидан турли қовжираган  ўт-ўлан,  шох-шаббалар уюми олиб чиқилди ва тартибга келтирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#ободонлаштириш

Хабар берганимиздек, бугун "Оҳангарон" кўчасида кенг кўламли ободончилик ишлари намунали тарзда олиб борилди.

Унда шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов бошчилигида ҳудуддаги айрим ер майдонлари чиқиндилар, ўт-ўланлардпн тозаланди.

Бунинг учун зарур техника воситалари жалб этилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#ободонлаштириш
#1_сектор

Ангрен шаҳрида ҳудудларда кўп қаватли уйларда ва болалар ўйингоҳларида ободончилик ишлари қизғин тус олган.

"Кимёгар" маҳалласи 5/3 даҳаси 24-уйнинг олд қисмида болалар майдончасида "Ангрен коммунал таъмирлаш" БСК ишчи-ходимлари томонидан мавжуд атрибутларни рангли бўёқлар билан бўяш ишлари олиб берилиб. якунига етказилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#ободонлаштириш
#2_сектор

Ангрен шаҳар "Янги Гўшсой" МФЙда "Обод маҳалла ва обод кўча" доирасида "Ёшлик" кўчасида йўлга "Ўзбеккўмир" АЖ томонидан балас ётқизилди, Иш жараёни авжида.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube