Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#рамазон_туҳфаси

🕋 ЕТТИ САВОЛГА ЕТТИ ЖАВОБ

Саволларимизга “Облиқ” жомеъ масжиди имом­ҳатиби Ҳусниддинхон Шарофхўжаев жавоб берди.

1️⃣Мобил илова орқали айтилаётган азонни тугамасидан ўчириб қўйиш мумкин эмасми?

— Бугунги кунда алҳамдулиллаҳ масжидларимизда 5 бор намоз вақтида овоз кучайтиргичларда азон янграйди. Мобил телефонларимизда ҳам намоз вақти кирганда азон айтувчи махсус иловалар бор. Агар киши жамоат жойда, масжидда, йиғинда, мажлисда бўлса, мобил телефонини овозини ўчириб қўйиши лозим. Агар унутган бўлса-ю, намоз вақти кириб телефонидан азон овози янграса жамоат жойда бўлганлиги учун уни ўчиради. Агар ўзи ёлғиз, бемалол ҳолатда бўлса, охиригача эшитгани яхши.

2️⃣Мобиль телефонлардаги Қуръони Карим ва диний-маърифий китоб иловаларини ўқиш учун таҳорат керакми? Уларни телефонда сақлаш тартиби қандай?

— Таҳоратсиз одам Қуръонга қарамасдан ёддан ўқиса ҳам дуруст бўлади. Қуърони Каримни қўл билан ушламоқчи бўлса, таҳоратли бўлиш керак. Аллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Уни фақат покланганларгина ушлайди” (Воқеа сураси, 79-оят)

3️⃣Азон иловасида Мадина, Туркия азонлари деб ёзиб қўйилади. Уларнинг фарқи нимада?

− Бу Мадинада бошқа, Туркияда бошқа азон айтилади дегани эмас. Азон ўша 1400 йил аввал Пайғамбаримиз (с.а.в) даврларида жорий қилинган. Мадинада ҳам, Туркияда ҳам айтиладиган азон сўзлари бир хил. Фақат айтилишида, оҳангида фарқ бор, холос.

4️⃣Ижтимоий тармоқ профилларига Каъба ҳамда Пайғамбар масжиди суратлари, оят ва ҳадислар жойлаш урф бўлмоқда. Уларнинг ҳукми қандай?

— Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим” деб, қуйидаги ҳадисни ривоят қиладилар: “Амаллар ниятларга кўрадир”.
Демак, амаллар ниятларга боғлиқ экан. Ҳар бир кишига ният қилган нарсасигина насиб бўлади, ибодатда ҳам, бошқа амалларда ҳам худди шундай.

5️⃣Телеграм мессенжери орқали тез-тез “Ушбу хабарни 10 ёки 15 та одамга юборсангиз бахт келади. Йўқса, фалокатга учрайсиз!” каби хабарлар тарқалиб қолади. Бу ҳолатга қандай муносабат билдириш керак?

— Бу хабарлар қуруқ сафсата. Бундай бемаъни ишлар билан одамларнинг вақтларини олмаслик керак. Аввало, эътиқодимизни тўғирлашимиз керак. Биргина СМСни 10-15та одамга жўнатиб, одам бахтли ёки бахтсиз бўлиб қолмайди.
Баъзи бир хабарлар келади. Уларда “Агар онангизни яхши кўрсангиз мана шу СМСни 15 та одамга юборинг, онангизни соғлиғи учун, хурсанд бўлиши учун” деган кулгили жумлаларни ҳам кўриб қоламиз. Онасини яхши кўрганини шу СМС билан исботлайдими? Бундан кўра онасининг айтган вазифаларини қилиб, одобли фарзанд бўлса, онаси хурсанд бўлади. Бир бекорчи жўнатган СМСни бошқаларга жўнатиш билан аҳмоқгарчиликни давом эттирмайлик.

6️⃣Ижтимоий тармоқлар орқали ахлоқсиз аудио, видео ва фотоларни кўриш ҳам гуноҳми?

— Ижтимоий тармоқларда беҳаё видеоларни кўрган ва аудиоларни эшитган инсон қаттиқ гуноҳкор бўлади. Фаҳш акс эттирилган видеони кўришлик бу назар зиноси бўлади. Назар зиноси бу − ишвакор, ҳирсманд, шаҳвад ҳисси билан назар ташлашда ўз ифодасини топади. Ҳозирги кунда харом, фаҳш йўллар билан бойлик орттириш илинжида бўлган кимсалар бу йўлда ойнаи жаҳон ва ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланишаётгани аянчли ҳол. Беҳаё аудиоларни эшитиш эса эшитиш зиносидир. Эшитиш зиноси − беҳаё суҳбатларга қулоқ тутиш билан юзага келади.

7️⃣Ижтимоий тармоқлардаги қонуний ва ишончли фаолият юритаётган диний-маърифий сайт ва каналлардан қайсиларини кузатиб боришни маслаҳат берасиз?

— Бугунги кунда Мусулмонлар идораси тасарруфидаги сайтлар жуда ҳам кўп. Ҳар бир вилоят вакилликлари ўз сайтларига эга. Булардан Muslim.uz Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг расмий сайти. Fitrat.uz Тошкент вилоят вакиллигининг расмий сайти, Islom.uz сайтлари ишончли ва юртдошларимиз улардаги манбалардан бемалол фойдаланишлари мумкин. Шунинг билан биргаликда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоблардан ҳам фойдаланиш жоиз.

✍️"Улуғ йўл" газетаси мухбири Отабек Бакиров суҳбатлашди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#рамазон_туҳфаси

Маҳмуд Муродов, Жахонгир Хожаев ва "Aristokratlar" Ангренга келдилар ва Рамазон ойи муносабати билан 34-мактаб-интератига мурувват ёрдамини кўрсатди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_туҳфаси
#инсон_қадри
БОЛАЖОНЛАРГА ҲАЙИТЛИК

Инсон қадрини улуғлашдек эзгу фaзилатларни ўзида ифода этган, мурувват, саховат кўрсатишдек хайpли амалларни мужассамлаштирган Рамазон Ҳайити кунларида Ангрендаги саховатпеша инсонлар "Қорабоғ" жомеъ масжиди билан биргаликда болалар учун 5000 та совға-салом тайёрладилар ва тарқатдилар.

Абдурашид қори Исмаилов Рамазон Ҳайити кунларидаги эзгу амаллар ҳақида
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Рамазон_туҳфаси

Муборак Рамазон ойи - эл-юртимиз доимо орзиқиб, катта хурсандчилик билан кутиб оладиган, жамиятимизда тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган муқаддас ойдир.

Қадриятларимиз янада намоён бўлаётган шу қутлуғ кунларда Ангрен шаҳрида бир қатор хайрли амалларга қўл урилмоқда.

Ифторлик дастурхони ёзилиб, эзгу ниятлар билан дошқозонда сумалак таоми тайёрлаб, тарқатилмоқда.

Бугун "Ангреншаҳаргаз" ГТБ бошлиғи Сардор Мирзамиддинов бошчилигида аҳил жамоа баҳамжиҳатлик билан дастурхон ёздилар, дошқозонда сумалак қайнатиб, ифторлик учун палов тайёрлаб, шу яқин атрофдагиларни сийладилар.

Бу каби хайрли амал шаҳримиз узра давом этаяпти...


📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_туҳфаси
Муборак Рамазон ойида хайрли амаллар янада ўз ифодасини топмоқда.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокимининг ташаббуси билан 150 нафар кишилик ифторлик дастурхони ёзилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Рамазон_туҳфаси

Муборак Моҳи Рамазон ойининг қутлуғ кунларида айрим эҳтиёжманд ва имконияти чекланган оилаларга ифторлик неъматлари ва таомлари маҳаллаларга етказилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube