Angren shahar Maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limi | Rasmiy kanal 🏢
612 subscribers
23.7K photos
4.46K videos
92 files
6.89K links
Ангрен шаҳар ММТБ расмий канали.

Ушбу каналда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ва тизимдаги муассасаларнинг аҳамиятга молик янгиликларини акс эттириб борамиз.
Download Telegram
#семинар_тренинг

Ангрен шаҳар ХТБнинг 35-умумий ўрта таълим мактаби психологи томонидан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида «Аҳил оила - бахтли мактаб» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Ушбу тренинг нафақат ўқувчиларда, балки уларнинг ота-оналарида ҳам катта қизиқиш уйғотди. Мактаб психологи томонидан олиб борилаётган ишлардан мамнун бўлишди.

📱Ангрен шаҳар ХТБнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари

👇👇👇👇👇👇👇👇👇

Telegram | Facebook | Veb-Sayt
#Лидерлар_ҳафталиги
#Семинар_тренинг
📍Тошкент вилояти

"ЛИДEРЛАР ҲАФТАЛИГИ"ДА 885 НАФАР МАКТАБ ДИРEКТОРИ ИШТИРОК ЭТИШМОҚДА

🔴 Айни дамда жойларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан ташкил этилган “Замонавий мактаб лидерлар нигоҳида” мавзусида семинар-тренинглари бўлиб ўтмоқда.

Бундан кўзланган мақсад Агентлик тизимидаги мактаблар директорлари тажрибасини умумтаълим мактаблари раҳбар кадрлари билан бўлишишдир.

Худди шундай, Тошкент вилоятидаги 885 нафар умумтаълим мактаблари директорлари ҳам 7-9 февраль кунлари ушбу семинар-тренингларида иштирок этмоқда.

7 февраль куни вилоятнинг 277 нафар мактаб раҳбарлари ушбу семинарларда қатнашган бўлса, бугун 215 нафар директорлар иштирок этмоқда. Эртага яна 393 нафар мактаб раҳбарлари жойларда ташкил этилган семинарларда қатнашадилар.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook