Andijon IIB | Rasmiy kanal
6.92K subscribers
17.6K photos
5.05K videos
6 files
10K links
Andijon viloyati IIBning yangiliklari
Download Telegram
Paxtaobod tumanida "Oila turmush" profilaktik tadbirlari davom etmoqda
Batafsil o'qing 👈
———
Пахтаобод туманида "Оила турмуш" профилактик тадбирлари давом этмоқда
Батафсил ўқинг 👈

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Aldash yoki ishonchni suiiste’mol qilish yo‘li bilan mulkiy zarar yetkazish

Bazaviy hisoblash miqdorining 25 baravarigacha miqdorda jarima yoki 300 soatgacha majburiy jamoat ishlari yoxud 2 yilgacha axloq tuzatish ishlari bilan jazolanadi.

O‘zbekiston Respublikasining jinoyat kodeksi
, 170-modda
———
Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодекси, 170-модда

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Andijon viloyati IIB Terrorizm va ekstremizmga qarshi kurashish boshqarmasi xalqaro ekstremistik guruhlar faoliyatiga qo‘shilib, ularning harakatlarida ishtirok etayotgan, milliy va umuminsoniy xavfsizlikka raxna solayotgan bir guruh shaxslarga nisbatan qidiruv e’lon qilinganligi haqida ogohlantiradi!
------
Андижон вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси халқаро экстремистик гуруҳлар фаолиятига қўшилиб, уларнинг ҳаракатларида иштирок этаётган, миллий ва умуминсоний хавфсизликка рахна солаётган бир гуруҳ шахсларга нисбатан қидирув эълон қилинганлиги ҳақида огоҳлантиради!


Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Андижонда "Кобальт" ҳайдовчиси ГАИни мошина капотида "сайр" қилдирди" номли видеохабар юзасидан

Ҳолат 2022 йил 15 сентябрь куни тунги соат 21:58 да Андижон шаҳар Миллий тикланиш ва А.Темур шох кўчалари кесишмасида хизмат олиб бораётган Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими билан содир бўлган. "Кобальт" русумли 60 Т 302 UA автомашина ҳайдовчиси 2003 йилда туғилган фуқаро К.В ЙПХ инспекторларининг қонуний талабларига бўйсунмай кетиб юборган.

Фуқаро К.В.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва автомашина вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Андижон шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Baliqchi tumani IIB probatsiya guruhi nazoratida turib, tuzalish yo‘liga o‘tgan va qilmishidan chin ko‘ngildan pushaymon bo‘lgan hamda tayinlangan jazodan o‘ziga tegishli xulosa chiqarib olgan shaxslarga sayyor sud o‘tkazildi

©️“Andijon” telekanalining "Andijon axboroti" informatsion dasturi
———
Балиқчи тумани ИИБ пробация гуруҳи назоратида туриб, тузалиш йўлига ўтган ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ҳамда тайинланган жазодан ўзига тегишли хулоса чиқариб олган шахсларга сайёр суд ўтказилди

©️
"Andijon" телеканалининг "Андижон ахбороти" информацион дастури

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Jinoyatga jazo muqarrar

©️“Andijon” telekanalining "Andijon axboroti" informatsion dasturi
———
Жиноятга жазо муқаррар

©️"Andijon" телеканалининг "Андижон ахбороти" информацион дастури

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hayvonlarga nisbatan shafqatsiz munosabatda bo‘lish

Maʼmuriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksning 111-moddasi
———
Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бағишланди.

Давлатимиз раҳбари бу йили туризм учун пандемиядан кейин қайта тикланиш даври бошланганини таъкидлади. Жумладан:

- сентябргача бўлган даврда юртимизга келган хорижий туристлар сони 2021 йилга нисбатан 3 бараварга кўпайди ва 3,1 миллион нафарни ташкил этди;

- йил бошидан туризм экспорти ҳажми 926 миллион доллар бўлди (2019 йил давомида 951 миллион доллар бўлган);

- юртимизга келган меҳмонларнинг саёҳати ўртача 4-5 кунгача, сарфлаган маблағи 305 долларгача кўпайди (бу 2019 йилда ўртача 3 кунни ташкил этиб, улар 195 доллар сарфлаган);

Ички саёҳат қилувчилар сони ҳам ўтган йилга нисбатан 3,5 бараварга ўсиб, 7,5 миллион нафарни ташкил қилди.

Туризмда топилган даромаднинг 30 фоизи одамларнинг қўлига иш ҳақи бўлиб бориши, саноатда ва бошқа тармоқларда бу 10 фоиздан ошмаслиги кўрсатиб ўтилди. Туризм соҳасида яратилган битта иш ўрни турдош тармоқларда қўшимча иккита иш ўрни пайдо бўлишига туртки беради.

Буни тушунган вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари тадбиркорлар билан ишлаб, сайёҳлар келадиган жойларни кўпайтираяпти.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда таъкидланганидек, йил бошидан Самарқанд900 минг, Фарғона850 минг, Андижон650 минг ички сайёҳларни қабул қилиб, бу борада пешқадам бўлди.

Лекин, айрим вилоят, туман ва шаҳарлар натижалари яхши эмас. Сирдарёга – 151 минг, Навоийга – 262 минг, Жиззахга – 275 минг ички сайёҳ ташриф буюриб, бу уларнинг салоҳиятидан анча кам бўлди.

Четдан келган туристлар учун кўрсатилган хизматлар Қашқадарёда жуда паст бўлиб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган.

Шу билан бирга, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Наманган ва Сурхондарёда ҳам хорижий туристларга хизмат кўрсатишдан тушумлар қолган ҳудудлардан анча орқада.

Айниқса, Шеробод, Олтинсой, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Гулистон, Янгийўл, Хива туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган.

Ишларни етарли даражада ташкил этмагани учун:

- Қашқадарё вилояти ҳокими М.Азимовга ҳайфсан берилди;

- Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Шеробод, Олтинсой, Гулистон, Янгийўл, Хива туманлари ҳокимлари бугун ишдан олиниб, ўзгариш қилиш учун уларга уч ой синов муддати берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Бундан буён вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳафтасига бир марта туроператор, меҳмонхона ва дам олиш масканлари вакиллари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиб борадиган тизим жорий қилинади.

Сўнгги йилларда туризм соҳаси олдидаги 11 та катта муаммолардан 6 таси ҳал қилинди. Хусусан:

1) Сайёҳларга виза бериш кескин либераллаштирилди.

2) Аэропортларда навбатлар ва текширишларга барҳам берилди, яшил йўлаклар қилинди, вокзалларда ҳам қулай шароитлар яратилди.

3) Меҳмонлар электрон рўйхатдан ўтказиладиган бўлди, улар эркин ҳаракатланиши учун ҳамма шароитлар яратилди.

4) Валюта айирбошлашга чекловлар бекор қилинди.

5) Меҳмон ўринлари сони 3 баробарга кўпайиб, 125 мингтага етди (2017 йилда 37 мингта эди).

6) туристик корхоналар учун ижтимоий солиқ ва айланма солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди, ер солиғи ва мол-мулк солиқ ставкалари 90 фоизга камайтирилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари соҳа олдида турган яна 6 та катта масала ечими бўйича навбатдаги вазифаларни белгилаб бермоқда.

"Ўтган ҳафта Самарқандда янги барпо этилган Туристик марказда йирик халқаро тарихий тадбир – Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитини юқори савияда ўтказдик.

Бунда халқимиз, давлатимиз юксак маданияти ва бунёдкорлик салоҳиятини яна бир бор намоён этди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистон раислиги ва Самарқанд саммити доирасидаги кенг кўламли ишларимиз ва ташаббусларимизга халқаро ташкилотлар, иштирокчи давлатлар раҳбарлари юқори баҳо бергани барчамизга ғурур бағишлайди.

Самарқандда барпо этилган янги аэропорт, 8 та меҳмонхона, конгресс-холл, парк, бошқа кўнгилочар ва дам олиш мажмуалари – мамлакатимиз тарихида янги туризм дарвозаси ва Янги Ўзбекистоннинг “ташриф қоғози”га айланишига аминман
", деди Президент.

Энди уларни ҳам ўзимизнинг аҳоли, ҳам хорижий сайёҳлар учун ишлатишимиз кераклиги таъкидланди.

Шу боис Ташқи ишлар вазирлигига:

- “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” тарғибот кампаниясини ўтказиш;

- Самарқандга саёҳлар оқимини ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаш топширилди.

Элчихоналар олдига хорижий мамлакатларда тарғибот кампанияси, хорижий оммавий ахборот воситалари, машҳур туристик блогерлар учун пресс-турлар ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Kasbiy tayyorgarlik oyligi” doirasida Andijon viloyati ichki ishlar organlarida xizmat qilib kelayotgan yosh xodimlar o‘rtasida “Zakovat” intellektual o‘yini o‘tkazildi
———
“Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ёш ходимлар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube