Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
2.56K subscribers
58.6K photos
5.43K videos
14 files
8.75K links
Andijon tumanida amalga oshirilayotgan yangiliklarni ushbu kanalda kuzatib boring!

https://www.facebook.com/share/18xMDbwmdr

https://www.instagram.com/andijon_tuman?igsh=YzljYTk1ODg3Zg==
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️Сенат раиси: «Эндиликда карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинади»

Бугун Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Сенат раиси Танзила Норбоева коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди:

🔹«Ҳозирги қийинчиликлар албатта ўтади. Пандемия ҳам барҳам топади. Бироқ келгусида бу каби қийинчиликлар бўлмайди деб ҳеч ким кафолат бера олмайди. Шундай экан, барча соҳалардаги тартиб-таомилларни мана шундай шароитларга мослаштиришимиз зарур деб ҳисоблаймиз.

🔹Эндиликда карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинади. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тўғрисидаги кенг тарғибот ишларини кучайтиришимиз, касалликка чалинганларни ишлаб чиқилган протоколлар асосида даволаш билан бирга нормал ҳаётга қайтаришимиз, яъни иқтисодиётимизни ривожлантиришимиз зарур».

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ниқоб тақиш нега муҳим? — АҚШ лабораториясида ўтказилган қизиқарли тажриба

☝️Видеода ниқоб йўталнинг ҳавода тарқалишини қандай тўхтатиши акс этган.

😷 Ниқоб тақиш баъзида ноқулай ва иссиқ... Бироқ бу одамлар ҳаётини сақлаб қолади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Президент карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлигини таъкидлади

Бугун ўтказилган йиғилишда Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.

📈 Хусусан, барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакатимиз бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди.

❗️Фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлиги таъкидланди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарни ўрганмоқда

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокида бўлиб ўтган брифингдан:

❗️«Айни кунларда Россия ва Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бугун ҳам Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакцинанинг қўлланиш жараёни ва самараси хусусида хитойлик ва ўзбек мутахассислари видеоконференция орқали фикр алмашишди.

📢 Бу музокаралар натижасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатда вакцинани қўллаш даражасини ҳукуматга маълум қиламиз».

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
📊 Инфографика: Республика махсус комиссияси қарори

〰️〰️〰️〰️〰️

📊 Инфографика: Решение Специальной республиканской комиссии

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🦠 Вирус танасида 40 та «найза» бўлиб, улар ёрдамида ҳужайра деворини зарарлайди

Немис олимлари тождор вирусга шу номни берган тожлар аввал ўйланганидек қаттиқ найза шаклида эмас, эгилувчан эканини аниқлади.

❗️Маълум бўлишича, ҳар бир вирус танасида тахминан 40 дона ана шундай найза бўлади. Улар икки вазифани бажаради — ҳужайра рецепторларига уланиб олиш ва кейинчалик мембраналар билан қўшилиб, ҳужайра ичига кириш.

🔎 Ўзига хос оқсиллардан иборат бу найзалар полисахарид молекулалари билан қоплангани уларга антитаначалардан самарали ҳимояланиш имконини беради. Олимларнинг фикрича, айнан ана шу найзаларни тадқиқ қилиш — коронавирусга қарши кураш, хусусан вакцина ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эга.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🔹Дўстлар билан қаҳва ичишни соғиняпсизми?

☝️Одатий ҳаётга қайтиш ўзингизга боғлиқ — ниқоб тақинг!

〰️〰️〰️〰️

🔹Скучаешь по кофе с друзьями?

☝️Вернуться к нормальной жизни — зависит от тебя. Носи маску!

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️ЖССТ коронавирус мутацияларини аниқлаш учун махсус ишчи гуруҳ тузди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкховега кўра, тадқиқотлар мутацияларнинг коронавирусга ва унинг одамлар орасида тарқалишига қандай таъсир кўрсатишини аниқлашга йўналтирилади.

❗️ЖССТ раҳбари Гебрейесус вакцина CОVID-19 пандемиясининг дарҳол тугашига олиб келмаслиги ҳақида огоҳлантирди, аммо унинг сўзларига кўра, бу жуда муҳим восита бўлади.

🔰 Унинг таъкидлашича, бу касаллик ҳақида кўп нарса маълум бўлганига қарамай, инсоният бор-йўғи 8 ойгина тўпланган тажрибага эга, холос. Коронавируснинг узоқ муддатли оқибатлари тўғрисида ҳамон етарли маълумотлар йўқ.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Барча мактаб ўқитувчилари, боғча ва шифохоналар ходимлари гриппга қарши бепул эмланади

Президент қарорига биноан, республикадаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимларини марказлашган тартибда 2020 йил 1 октябрга қадар бепул гриппга қарши эмлаш эмланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир таълим муассасасига борган ҳолда ходимларни эмлаш ўтказишни ва тегишли соғлиқни сақлаш муассасаларини вакцина ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш чораларини кўради.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
COVID-19’ГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАР ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА СТАЦИОНАР ШАРОИТДА ДАВОЛАНИШИ ЛОЗИМЛИГИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов хавотирланиш ва шифокорга мурожаат қилиш инобатга олиниши керак бўлган симптомлар ҳақида маълум қилди.

Маълум қилинишича, қуйидаги аломатлар касаллик хавфи даражаси юқорилигини англатади:
• Ҳансираш (ҳаво етишмаётганини сезиш) – нафас олиш частотаси беморнинг тинч ҳолатида дақиқасига 22 ва ундан юқори бўлиши;
• Тана ҳарорати стабил равишда 39 даража ва ундан юқори бўлиб, иситмани туширувчи дори воситалари ёрдамида тушмаслиги;
• Қон кислород билан таъминланиши 90 фоиздан паст бўлиши (бу кўрсаткич пульсоксиметр ёрдамида аниқланади);
• Қон босими тушиб кетиши ёки кескин кўтарилиб кетиши (90дан паст ёки 220дан юқори);
• Юрак уриши тезлашиши – пульс дақиқасига 130 ва ундан юқори бўлиши;
• Беморда онг кўрсаткичларининг пасайиши;
• Қўшимча хавф омиллари: ёши 60 ва ундан юқори, ёндош касалликлар – диабет, гипертония, юрак хасталиклари, ўпка ва буйраклар сурункали касалликлари, онкологик касалликлар ва иммунитетнинг пасайиши;
• Оғир симптомларнинг мавжудлиги, яъни чидаб бўлмайдиган оғриқлар, жумладан бош оғриқлари, тўхтамасдан қайт қилиш ва интенсив диарея.
«Бу ҳолатларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиб, бемор стационарга юборилиши лозим», деди Ҳабибулла Оқилов АОКАда ўтказилган брифингда.
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ниқоб тақиш нега муҳим? — АҚШ лабораториясида ўтказилган қизиқарли тажриба

☝️Видеода ниқоб йўталнинг ҳавода тарқалишини қандай тўхтатиши акс этган.

😷 Ниқоб тақиш баъзида ноқулай ва иссиқ... Бироқ бу одамлар ҳаётини сақлаб қолади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КОРОНАВИРУС ҲАВО ОРҚАЛИ ҚАНДАЙ ТАРҚАЛАДИ

Олимлар бир неча ой давомида коронавирусни инсонлар мулоқот қилганда ёки аксирганда ҳосил бўладиган бир неча соат давомида ҳавода туриши мумкин бўлган нафас олиш йўлларининг майда томчилари яъни аэрозоллар орқали юқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирдилар.

Олимларнинг фикрига кўра, Covid-19 билан касалланган инсонлар кўп миқдордаги вирусни олиб юриши мумкинлиги сабабли, яхши шамоллатилмайдиган хонада хавфсиз масофа мавжуд бўлмайди. Вентилятор ёки шамоллатиш тизимидаги ҳаво оқимлари ҳаво томчиларини 2 метрдан кўпроқ масофага ёйиши мумкин.

Вирус ҳаво орқали тарқалиши каби, корхона ва мактабларни қайта очиш масаласида ҳам муаммо ҳисобланади. "Далиллар шуни кўрсатадики, вирусни ҳаво томчилари орқали юқтириш осон содир бўлади ва бу пандемия учун муҳим ҳаракатланувчи куч бўлиши мумкин." - The Conversation

👉
Коротко о главном UZ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
ҲАВО ТОМЧИСИ ИНФЕКЦИЯЛАРИ АВЖ ОЛАДИГАН МАВСУМ БОШЛАНМОҚДА

Нурмат Отабеков, Штаб аъзоси:

🌀 Микст-инфекция — бир пайтнинг ўзида иккита инфекция, масалан, коронавирус+грипп, коронавирус+қизамиқ, коронавирус+парагрипп, коронавирус+ ўткир респиратор касалликларнинг бирга учраши.

💧Ҳозирда ҳаво томчиси инфекциялари авж оладиган мавсум бошланмоқда. Табиийки, микст-инфекция ҳолатлари кузатилиши эҳтимоли юзага келади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

⚡️⚡️Олимлар коронавируснинг одам терисида қанча яшашини исботлашди

Коронавирус одам терисида грипп вирусига қараганда беш баравар узоқроқ фаоллигини сақлаб қолади, деб ёзади «Clinical Infectious Diseases» журнали.

Киото префектураси университети олимлари томонидан яратилган модель одам терисида патогенларни хавфсиз клиник синовдан ўтказиш имконини беради. Тадқиқотчилар юқори нафас йўллари шиллиқ қавати ёки маданий муҳит билан аралашган SARS-CoV-2 ва A гриппи вируси (IAV) барқарорлигини таққослаб кўришди.

❗️Маълум бўлишича, иккала вирус ҳам темир, шиша ёки пластикдан кўра терида тезроқ фаоллигини йўқотаркан. Одам терисида SARS-CoV-2 вируси (коронавирус) — ўртача 9,04 соат, IAV вируси эса 1,82 соатгача фаоллигини сақлаб қолади.

🧼 Тадқиқотчилар, шунингдек, дезинфекция одам терисидаги иккала вирус зарраларини ҳам бир хил бартараф этишини исботлашди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Лавлаги иммунитетни мустаҳкамлайди

Қизил лавлаги саломатлик ва узоқ умр кўришга катта таъсир кўрсатади.

🔹Таркибидаги витамин А ва витамин Р томирларни қайишқоқ ва майин қилади, юрак-томир касалликлари, айниқса, гипертоник хасталиклар ривожланишининг олдини олади. Лавлагида «бетаин» деган органик модда бор. У қондаги холестерин даражасини пасайтиради, жигар ишини меъёрлаштиради.

🔹Бу неъмат таркибидаги витамин С организмнинг инфекцион ва шамоллаш касалликларига қаршилик кучини ошириб, иммунитетнинг мустаҳкамланишида кўмаклашади.

🔹Замонавий табобатда қизил лавлаги меъда-ичак, жигар, ўт йўллари касалликларини даволашда ишлатилади. Шарбати — кучли ўт ҳайдаш хусусиятига эга. Пиширилгани — қабзиятда яхши ёрдам беради, бу неъмат айниқса камқонликда фойдали. Шарбати ҳазм жараёнини яхшилаш баробарида моддалар алмашинувида ҳам фаол иштирок этади. Қандли диабет, қабзият, камқонлик, атеросклероз, тиреотоксикоз сингари дардларни тузатишда ёрдам беради.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ПРОФИЛАКТИКАСИ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

❗️Энг аввало, иммун тизимга курашиш учун ёрдам бериш муҳим.

🦠Коронавирус инфекцияси билан ҳамма касалланади. Бироқ 65 ёшдан юқори ва сурункали касаллиги борларда оғир асоратлар пайдо бўлиши мумкин. Чунки уларда аввалдан иммун ҳимоя заиф бўлади.

Коронавирус иммун тизимни зарарламайди, бу унинг ОИВ дан ажралиб турадиган ўзига хос хусусияти. Бемор ва кексаларда заиф иммун тизим бўлгани сабаб иммунмодуляторлар мавжуд бўлмайди.

Яхши овқатланиш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш, тўйиб ухлаш, стрессга тушмаслик, витаминлар қабул қилиш, кўпроқ суюқлик ичиш керак.

Манба: @Rasmiy_xabarlar_Official

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Коронавирус эшитиш қобилияти узоқ муддатга йўқолишига олиб келиши мумкин

Коронавирус билан касалланган британиялик 45 ёшли эркак эшитиш қобилиятини тўлиқ йўқотди. Шифокорларнинг фикрига кўра, бу амалиётдаги биринчи ҳолат.

👂Қулоқда шовқин кўтарилиши огоҳлантирувчи белгидир

Астмадан азият чекувчи бемор Лондон касалхоналаридан бирига Covid-19 аломатлари билан олиб борилди ва нафас олишда қийинчиликлар туфайли реанимацияга ётқизилди.

Синовлар вирус ташхисини тасдиқлади ва бемор сунъий нафас олиш мосламасига уланди. Унга бир неча дорилар буюрилган, шунингдек, қон қуйилган. Сўнгра у тузала бошлаган ва 30 кундан кейин сунъий нафас олдириш аппаратидан узилган.

☑️ Бироқ, реанимациядан чиққанидан бир ҳафта ўтгач, бемор қулоқларида шовқин ҳис қила бошлайди, кейинчалик чап қулоғи эшитмай қолади.

🦠 Эшитиш қобилияти йўқолиши — ё асаб ё ўрта қулоқ ёхуд иккисининг ҳам шикастланиши натижасидир. Шифокорлар бу каби шикастланишнинг ягона эҳтимолий сабаби Covid-19 эканини таъкидлашмоқда.

🚫 Стероид таблеткалари ва инъекцияларидан сўнг, эшитиш қобилияти қисман қайтган, аммо тўлиқ тикланишнинг иложи бўлмаган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Вазир Алишер Шадманов коронавирусдан тез ва осон қутулиш йўлини айтди

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Сирдарё вилоятининг Оқолтин туман ҳокимлигида қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари шифокорлари, маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари билан учрашиб, соғлом турмуш тарзининг фойдали жиҳатлари ҳақида гапирди.

— Коронавирус инфексияси кишиларнинг соғлиғи, ҳаётига хавф солаётган бир пайтда ҳаммани вирусдан зарарланганда қандай қилиб ундан тез ва осон қутулиш мумкин, деган савол қийнамоқда, — деди А.Шадманов. — Муаммонинг ягона ва энг самарали ечими соғлом турмуш тарзига амал қилишдир. Бу нафақат вирусдан ҳимояланиш, балки узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришнинг ҳам энг асосий қоидаси, талаби ҳисобланади. Касалликнинг кучли асоратлари ва ўлим ҳолатлари асосан юрак қон-томир касалликлари, қандли диабет, ўпканинг сурункали касалликлари бўлган ёки ортиқча вазнга эга бўлган, тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилган, камҳаракат инсонларда учрамоқда. Шуни унутмалигимиз керакки, касалликнинг енгил кечиши ёшга боғлиқ эмас, катта ёшда бўлса ҳам тўғри овқатланадиган, жисмоний фаол бўлган, семизлиги ва диабети бўлмаган инсонларда касаллик анча енгил кечади.

Қайд этилишича, соғлом турмуш тарзининг асоси эса — жисмоний фаоллик ва тўғри овқатланишдир. Мутахассисларнинг фикрига кўра, инсон кунига 5-7 километр юрса, қон томир касалликлари, юрак хуружи, инсульт каби ҳасталиклардан бутунлай йироқ бўлади. Ортиқча вазн эса, касалликлар уясидир.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Соғлигингизни асранг!

⚠️ Маҳзунлик — ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади.

⚠️ Асабийлик — юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўлади.

⚠️ Безовталик — ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади.

⚠️ Ғазаб — жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади.

⚠️ Қўрқув — буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади.

〰️〰️〰️〰️
Барча ёмон ҳислардан қочинг! Чунки, ёмон ҳислар охир-оқибат ўлимга сабаб бўлади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
COVID-19 бор ёки йўқлигини текшириш мумкин бўлган энг оддий усулни биласизми?

🤧 Мутахассислар яқинда коронавирусга чалинган 40 мингдан зиёд одамда сўров ўтказди, натижада улар ҳидлаш қобилиятини тўсатдан йўқотиш иситма ёки йўталдан кўра касалликнинг яхшироқ ва энг аниқ прогнози эканини маълум қилди.

🔎 Олимлар фикрича, тўсатдан ҳидни йўқотиш бўйича мунтазам текширувлар COVID19'нинг йўтал, иситма, нафас қисилиши ва бошқа аниқ белгилари бўлмаган тақдирда беморларни тезда аниқлашга ёрдам беради. Бу усул беморларни тезда ўзларини яккалаши ва бошқаларга юқтирмасликларига имкон беради.

👃 Кундалик оддий ҳид билиш кўникмаси орқали ўз-ўзини назорат қилиш одамда COVID-19 борлигини тахмин қилишда самарали восита бўлиши мумкин, бу касаллик тарқалишини камайтиради ва вақтида тиббий ёрдамга мурожаат қилишга туртки беради.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг