Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
2.51K subscribers
52.9K photos
4.95K videos
13 files
6.91K links
Andijon tumanida amalga oshirilayotgan yangiliklarni ushbu kanalda kuzatib boring!
Download Telegram
ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Андижон туманида З.М.Бобур массивидаги Ҳасанбой Сиддиқов раҳбарлигидаги “Нуриддин олтин даласи” фермер хўжалигида 37,7 гектар ер майдонида пахта парваришланди. Айни пайтда хўжалик далаларида пахта йиғим-терими қизғин паллада.

Ҳосилни йиғиб-териб олиш ишлари учун ташкил этилган Латифжон Эрматов раҳбарлигидаги 46 отрядда 100 нафардан ортиқ теримчи, Абдуманноб Юлдашев раҳбарлигидаги 59 отрядда 200 нафарга яқин теримчи қатнашмоқда. Теримчиларга яратилган шарт-шароитлар ва ташкил этилаётган иссиқ овқат ҳамда терим пулларини ўз вақтида берилиши ўз самарасини бермоқда.

Кеча мазкур хўжалик далаларидан 12,9 тонна пахта топширилди. Одинахон Туропова, Гулнорахон Каримова, Мухлиса Сотволдиева, Камола ва Муҳайё Тайлаковалар бошқаларга намуна бўлмоқда.


Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 5 октябрь куни фуқаролар томонидан ижтимоий тармоқлар орқали қилинган “Ташхис ва коронавирус аниқланмагани ҳақидаги маълумотнома бўлса ҳам қайнонамга биринчи ёрдам кўрсатишмади” сарлавҳали мурожаат юзасидан Андижон тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мурожаат юзасидан Андижон тумани ҳокимлиги ва тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, муаммо ўрганиб чиқилди.
ҲАВО ТОМЧИСИ ИНФЕКЦИЯЛАРИ АВЖ ОЛАДИГАН МАВСУМ БОШЛАНМОҚДА

Нурмат Отабеков, Штаб аъзоси:

🌀 Микст-инфекция — бир пайтнинг ўзида иккита инфекция, масалан, коронавирус+грипп, коронавирус+қизамиқ, коронавирус+парагрипп, коронавирус+ ўткир респиратор касалликларнинг бирга учраши.

💧Ҳозирда ҳаво томчиси инфекциялари авж оладиган мавсум бошланмоқда. Табиийки, микст-инфекция ҳолатлари кузатилиши эҳтимоли юзага келади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

⚡️⚡️Олимлар коронавируснинг одам терисида қанча яшашини исботлашди

Коронавирус одам терисида грипп вирусига қараганда беш баравар узоқроқ фаоллигини сақлаб қолади, деб ёзади «Clinical Infectious Diseases» журнали.

Киото префектураси университети олимлари томонидан яратилган модель одам терисида патогенларни хавфсиз клиник синовдан ўтказиш имконини беради. Тадқиқотчилар юқори нафас йўллари шиллиқ қавати ёки маданий муҳит билан аралашган SARS-CoV-2 ва A гриппи вируси (IAV) барқарорлигини таққослаб кўришди.

❗️Маълум бўлишича, иккала вирус ҳам темир, шиша ёки пластикдан кўра терида тезроқ фаоллигини йўқотаркан. Одам терисида SARS-CoV-2 вируси (коронавирус) — ўртача 9,04 соат, IAV вируси эса 1,82 соатгача фаоллигини сақлаб қолади.

🧼 Тадқиқотчилар, шунингдек, дезинфекция одам терисидаги иккала вирус зарраларини ҳам бир хил бартараф этишини исботлашди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 3 октябрь куни фуқаролар томонидан ижтимоий тармоқлар орқали қилинган “Шифохонага олиб борувчи йўл одамни ўлдиради” сарлавҳали мурожаат юзасидан Андижон тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мурожаат юзасидан Андижон тумани ҳокимлиги ва тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, муаммо ўрганиб чиқилди.
Ўрганишда Андижон тумани, Қўнжи қишлоғи, Дўстлик МФЙ, Шифокорлар кўчасининг 1 км қисми таъмирталаб эканлиги аниқланди. Мазкур кўчани 2021-2022 йиллар манзилли дастурига навбат асосида босқичма-босқич ваколатли органларга тавсия этилишини маълум бўлди.

Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир ҳудудда “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” шакллантирилиб, уларга қўллаб-қувватлашга муҳтож ишсизлар киритилиши ва манзилли иш йўлга қўйилиши айтилди.
“Ижтимоий шартнома” тажрибасини кенг қўллаш муҳимлиги таъкидланди. Нодавлат нотижорат ташкилотлар имкониятларидан самарали фойдаланиш лозимлиги қайд этилди.

Состоялось видеоселектерное совещание по вопросам повышения роли женщин и молодежи в обществе и обеспечения их занятости.
Поручено наладить адресную работу в рамках молодежной и женской «тетрадей» с включением в них безработных и нуждающихся в поддержке лиц.
Отмечена важность широкого применения механизма социального контракта, эффективного использования возможностей негосударственных некоммерческих организаций.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #xotinqizlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ёшлар ва хотин-қизлар бўйича мутлақо янги тизим жорий қилишимиз керак

Шавкат Мирзиёев: Нам необходимо внедрить совершенно новую систему по вопросам молодежи и женщин

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 6 октябрь куни “2500 оиланинг мурожаати” сарлавҳа остида берилган мурожаат юзасидан Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ушбу мурожаат юзасидан Андижон тумани ҳокимлиги ва тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ишчи гуруҳ тузилиб мавжуд муаммо ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасида Андижон тумани Қурама МФЙ Серфайз кўчаси узунлиги 3 км бўлиб, 2020 йил 1,5 км қисми таъмирланганлиги маълум бўлди.
Аниқланишича кўчанинг қолган 1,5 км қисмини 2021 йил жорий таъмирлаш маблағлари ҳисобидан таъмирланади.

Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
ҚЎНЖИДА ЯНГИ ҚИШЛОҚ ВРАЧЛИК ПУНКТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Қўнжи қишлоғида янги қишлоқ врачлик пункти фойдаланишга топширилди. Мазкур объектда 2 млрд. 200 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Энди икки қаватли замонавий ва кўркам тиббиёт масканида 9 та маҳаллада яшовчи 18 мингга яқин аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилади.

Янги бинода лаборатория ва ижтимоий дорихонани борлиги ҳам қўнжиликларга яратилган яна бир қулайлик бўлди. Айни кунда қишлоқ врачлик пунктида 7 нафар шифокор, 22 нафар патронаж ҳамшира ҳамда 9 нафар ҳамшира хизмат кўрсатишади.
-Коронавирус пандемияси даврида врачлик пунктига “Дамас” автомобили ажратилиб, - дейди қишлоқ врачлик пункти мудири Бектемир Зокиров. - Истмалаётган, кекса ва сурункали хастиликлар билан оғриётган беморларга тибббий ёрдам кўрсатиляпти. Бу билан тез тиббий ёрдамга муҳтож беморларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиляпти.

Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
230 НАФАР ЁШЛАР КАСБ СИРЛАРИНИ ЎРГАНА БОШЛАДИ

Андижон туманидаги 3-сон касб-ҳунар мактаби қайта жиҳозланиб, фаолиятини бошлади.

Мазкур таълим даргоҳида автомобилларни таъмирлаш чмилангари, электр жиҳозларига хизмат кўрсатиш ва тикувчилик каби йўналишларда 6 гуруҳга 230 нафар ўқувчи қабул қилинди. Уларга 61 нафар педагог ва ўз касбини усталари билим бериб, касб сирларини ўргатади.
Мактаб 720 нафар ўқувчи ўрнига эга бўлиб, келгусида ўқувчилар сонини ошириш имконияти етарли.

Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати