Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
2.41K subscribers
53.1K photos
4.97K videos
13 files
6.98K links
Andijon tumanida amalga oshirilayotgan yangiliklarni ushbu kanalda kuzatib boring!
Download Telegram
#Мобил_сурат

СОҒ ТАНДА СОҒЛОМ АҚЛ

Андижон тумани халқ таълими бўлимига қарашли 29-умумий ўрта таълим мактабида ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 5 ташаббус доирасида спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#Мобил_сурат

37-МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

"Беш ташаббус" лойиҳаси асосида ташкил этилган ушбу ҳудудий семинарда йўналиш бўйича ҳудуддаги барча ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Болаларнинг тасвирий санъат йўналишига қизиқишларини рағбатлантиришга асосланган ушбу тадбир йиғилганлар учун катта тажриба мактаби бўлди.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#Мобил_сурат

Маълумки, 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонуни хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнига қаратилган ҳуқуқий ҳимоя, ҳуқуқий кафолат сиафтида маъқулланганди.

Жумладан, Андижон тумани Оила ва хотин-қизлар маркази раҳбари З.Абдураҳмонова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон туман бўлинмаси мутахассислари томонидан маҳаллаларда нотинч ҳамда ажрим ёқасига келиб қолган оилалар ўртасида маънавий муҳитни яхшилаш, ГЕНДЕР тенглиги борасида давра суҳбати ташкил етилиб, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш бўйича суҳбатлар ўтказилди.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#Мобил_сурат

"ХАЙР БОҒЧАМ, САЛОМ МАКТАБ"

Андижон вилояти, Андижон тумани 25-Давлат Мактабгача таълим ташкилотининг ширинтой болажонлари томонидан "Хайр боғчам, Салом мактаб" шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда болажонларнинг ота-оналари иштирок этдилар. Тадбирда сўз олган меҳмонлар болажонларни келгусидаги ҳаёт йўлида улкан зафар ва омадлар тилаб қолди.

Тадбир давомида болажонлар ўз ташкилотида ўрганган билимлари учун ўз устозларига миннатдорчилик билдириб, устоз, боғча ва мактабни тараннум этувчи шеър, қўшиқлар ижро этиб, меҳмонларнинг кўнглидан жой олдилар.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#Мобил_сурат

СЕКТОР РАҲБАРИ ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

Бугун Андижон тумани Чўмбоғич МФЙда ташкил этилган учрашувда Андижон тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари С.Насриддинов ҳамда масъул идоралар вакиллари, маҳаллага бириктирилган "Ҳоким ёрдамчиси" ва "Ёшлар етакчиси" иштирок этди.

Учрашувда ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувни ўтказишдан асосий мақсад ёшларнинг замон талабларига мос билим олиши, шунингдек, улар ҳаётидаги муаммоларни аниқлаш ва ижобий ечимини таъминлашдан иборат.

Тадбирда ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб мурожаат қилган ёшларни муаммолари қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#Мобил_сурат

Огоҳлик-давр талаби. Тинчлик-энг буюк неъмат!

🖍 Тинчлик... Бу сўз замиридаги жозибали оҳанг етмиш икки томиримизга хотиржамлик ва таскин беради.Тинчлик-жамиятда янги пайдо бўлган ёш оила. Тинчлик-ҳар бир кун учун айтиладиган шукроналик туфайли тортиқ. Тинчлик-энг улуғ бахт. Унинг қадри тириклик қадар муқаддас, ҳаёт қадар юксак.

🖍 Айни шу боис бугунги кескин ва шиддат билан ўзгараётган дунёда юртимизни тинчлик ва осойишталигини сақлаш борасида ҳар биримиз маъсулиятли бўлишимиз лозим.

🖍 Бугун Андижон тумани Чўнгбоғич МФЙ биносида юртимизнинг тинчлик-тотувлигини сақлаш, ёшлар орасида ёд оқимларга қарши иммунитетни шакллантириш, фарзандлар келажаги учун янада эътиборли бўлиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни доимий назорат қилиш масалалари юзасидан "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида учрашув мулоқот бўлиб ўтди.

🖍 Унда маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари, нуроний фаоллар ва ота-оналар иштирок этдилар.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
БУЛАРНИНГ БАРЧАСИ-ИНСОН ҚАДРИ УЧУНДИР!

#Мобил_сурат

Андижон туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож,кам таъминланган фуқароларни ўрганиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аниқлаган муаммолар ўз жойида ҳал этилмоқда.

Андижон тумани ҳокими А.Эгамбердиев томонидан «Полосон» маҳалла фуқаролар йиғини Пистамозор кўчасида истиқомат қилувчи А. Мамадалиев ногиронлик аравачаси билан таъминланди.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#Мобил_сурат

СЕКТОР РАҲБАРИ ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

Андижон тумани Бекобод МФЙда ташкил этилган учрашувда Андижон тумани ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Д .Ихволдинов ҳамда масъул идоралар вакиллари, маҳаллага бириктирилган "Ҳоким ёрдамчиси" ва "Ёшлар етакчиси" иштирок этди.

Учрашувда ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувни ўтказишдан асосий мақсад ёшларнинг замон талабларига мос билим олиши, шунингдек, улар ҳаётидаги муаммоларни аниқлаш ва ижобий ечимини таъминлашдан иборат.

Тадбирда ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб мурожаат қилган ёшларни муаммолари қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#Мобил_сурат

ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Маълумки, июль ойи Андижонда "Уюшмаган ёшлар билан ишлаш ойлиги" деб эълон қилинган эди. Ушбу ойлик доирасида бугун Андижон тумани ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Д.Иҳволдинов 47-ўрта таълим мактабида "Ойжамол" ҳамда "Дарё-бўйи" маҳалласидаги ёшлар билан мулоқот қилди.

Уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга жалб қилиш, тадбиркорликка йўналтириш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш масалалари кўрилди.
Мулоқот жараёнида сектор раҳбари томонидан ёшларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди.Ёшларни иш билан таъминлаш ва уларни даромадларини ошириш ҳозирги долзарб масала эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига етарлича жавоб олдилар. Ишлаш истагидаги ёшлар рўйхатлари ўша жойда шакллантирилиб назоратга олинди.

⚡️Бу каби очиқ мулоқотлар барча секторларда давом этмоқда.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#Мобил_сурат

"ЁШЛАР ЮРТ- КЕЛАЖАГИ"

⚡️ Ёшлар – бу давлат аҳамиятига молик масала, чунки айнан ёшлар мамлакат салоҳиятини асосини ташкил қилади.

☑️ Ёшлар билан очиқ суҳбатлар ўтказиш, уларнинг муаммо ва мурожаатларини тинглаш ва ҳал этиш, давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг долзарб ва узоқ муддатли вазифаси саналади.

☑️ Хабар бериб борганимиздек бугун Андижон тумани "Гумбаз" МФЙда ёшлар мурожаатлари юзасидан туман прокурори Х.Т.Қобуловнинг учрашуви бўлиб ўтди.

☑️ Учрашув давомида 37 нафар аҳоли вакиллари ва ёшлар иштирок этдилар. Унда асосан тадбиркорликни йўлга қўйиш, кредит ва субсидия ажратиш, тиббиёт ва коммунал соха, ижтимоий нафақа тайинлаш ҳамда бошқа масалалар юзасидан жами 21 та мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 4 та мурожаат ўз ўрнида ҳал этилди. Муддат талаб этиладиган 17 мурожаат юзасидан маъсул ташкилот вакилларига топшириқлар берилди. Ижроси эса назоратга олинди.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ