Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42.2K photos
4.76K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
#umumxalqxayriya_hashari

2022 йил 30 апрель куни Рамазон ҳайити кириб келаётгани муносабати билан Мажбурий ижро Бюросининг Андижон вилояти бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлимлари биноларида ҳам ҳашар ташкил этилди.

Ҳашар давомида ходимлар томонидан тозалаш ишлари олиб борилиб, атрофдаги ерлар ободонлаштирилди, ариқ ва зовурлар тозаланди. Бинонинг атрофи ва ҳовлисидаги мавжуд дарахтларни оқлаш, уларнинг тагини юмшатиш ҳамда шакл бериш ишлари сифатли ташкил этилди.

Ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари барча ходимлар орасида кўтаринки кайфият билан ўтаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Зеро, ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи сифатида шаклланган меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok