Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
#New_record

Андижонда 10 ёшли ўқувчида IELTS 7.0
•••••••••••••
Андижон шаҳридаги 4-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Муҳаммадсаид Турсунов инглиз тили фанидан 7.0 баллик IELTS сертификатини қўлга киритди.

Муҳаммадсаид 2014 йил Андижон шаҳрида ўқитувчилар оиласида туғилган. 2021 йилда ўрта мактабга қабул қилинган. Математика ва ахборот технологиялари фанига қизиқади. Сузиш, акробатика ва муай-тай спорт турлари билан шуғулланади.

2023 йил февральдан бошлаб, “iTeacher academy” ўқув марказида инглиз тилидан қўшимча таҳсил олиб келади. Келгусида таълим соҳасини ривожлантиришда хизмат қилишни ва махсус янги платформа яратишни мақсад қилган.

Маълумот учун, IELTS 7.0 сертификати дунёнинг 140 дан ортиқ давлатида грант асосида ўқиш учун ва Ўзбекистондаги инглиз тили магистратураларига кириш учун белгиланган натижа саналади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov