Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.2K subscribers
42.2K photos
4.79K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
#инфографика

Шу ҳафтада Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида бўлди

Икки кунлик амалий ташриф давомида ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишди.
Тўқимачилик, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини, бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Жумладан:
▫️Избоскан туманидаги “And gold” тикув-трикотаж корхонаси
▫️Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхона
▫️Андижон вилояти Бош жоме масжиди ва бошқа.
Шунингдек, вилоятнинг «ўсиш нуқталари»ни белгилаб берди.
«Янги Андижон» шаҳрига тамал тоши қўйилгани ташрифнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлди.

Ташрифнинг муҳим воқеалари бизнинг #инфографикада акс этган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#инфографикада

Президент Шавкат Мирзиёев кеча Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш ва зарба бериш учун етарли куч ва салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади.

Бугун мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил топганига 30 йил тўлди. Бу вақт ичида Марказий Осиёда ҳарбий салоҳияти, техникалари бўйича энг кучли армия сифатида эътироф этилди. МДҲ мамлакатлари орасида эса Қуролли Кучларимиз 3-ўринни эгаллаб турибди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Батафсил — юқоридаги
#инфографикада.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида маҳаллий саноатни янада ривожлантириш борасида мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter