Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Андижон шаҳрида «Юлдуз» меҳмонхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Бугун, 2 декабрь куни Андижон шаҳрининг «Эски шаҳар» ҳудудида жойлашган Ўзбекистон кўчаси 10 Г манзилда жойлашган «Юлдуз» меҳмонхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу меҳмонхона 3 қават, 12 та хонадан иборат бўлиб, бир вақтнинг ўзида 29 нафар меҳмонга хизмат кўрсатади. Меҳмонхонага тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан 800 млн. сўм сарфланиб, ички ва ташқи кўринишлари миллий услубда безатилган. Меҳмонхона фаолиятини бошлаши 10 нафар фуқарони доимий иш билан таъминлади. Шундан, 4 нафари Андижон туризм ва сервис коллежининг 2019-2020 ўқув йили битирувчиларидир.

Очилиш маросимида, Андижон вилояти Туризмни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан тадбиркорга меҳмонхонанинг туристик фаолиятини бошлашига рухсат берувчи мувофиқлик сертификати тақдим этилди.

Фото: Андижон вилояти Туризмни ривожлантириш бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
2021 йилда янги лойиҳа ишга туширилади

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хўжаобод туманида бўлиб, туманда "GSR Building Materials" томонидан ташкил этилаётган Цемент ишлаб чиқариш заводида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Лойиҳанинг умумий қиймати 50 млн. долларни ташкил этади. Заводнинг қурилиш ишларида 200 киши иш олиб бормоқда. Лойиҳа 2021 биринчи чорагидан бошлаб босқичма-босқич ишга туширилиши режалаштирилган.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Вилоят раҳбари Хўжаободда тадбиркорлар билан учрашди

2020 йилнинг 2 декабрь куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раҳбарлигида, Хўжаобод туманидаги “GSR-Building” МЧЖ томонидан қурилаётган цемент заводида янги лойиҳа ташаббускорлари иштирокида «Тадбиркорлик куни» ўтказилди.

Қабулда вилоятимиз бўйича 11 та шаҳар ва туманларидан 50 нафарга яқин тадбиркорлар иштирок этиб, улар асосан саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш каби йўналишлардаги янги инвестицион лойиҳаларини тақдим этдилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"GSR Building Materials" томонидан ташкил этилаётган Цемент ишлаб чиқариш заводи 2021 йилдан фаолият бошлайди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🗓 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни

ℹ️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сайёрамиз аҳолисининг 15 фоизи (бир миллиарддан ортиқроқ инсон) ногироликнинг у ёки бу туридан азият чекади. 60 ёшдан ошганларнинг 46 фоизини ногиронлар ташкил қилади. Ер юзидаги ногиронлиги бор инсонларнинг 10 фоизи эса болалардир. Дунёда бундай инсонларнинг 80 фоиздан ортиқроғи ривожланаётган мамлакатларда яшайди.

📌 Уларнинг ҳаёт тарзини яхшилашга дунё миқёсида эътибор қаратиш мақсадида БМТ томонидан 1983–1992 йиллар Халқаро ногиронлар ўн йиллиги деб белгиланган эди. Мазкур ўн йиллик якунида (1992 йилнинг 14 октябрь куни) БМТ Бош Ассамблеясининг 37-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилинган.

📋 Мазкур халқаро ҳужжатга мувофиқ, БМТга аъзо барча мамлакатларга, шунингдек, тегишли ташкилотларга ногиронлиги бор шахсларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши, ишлаши, таълим олиши ва саломатлигини тиклаши учун мунтазам тарзда зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, мазкур кунни кенг миқёсда нишонлаш тавсия этилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#туризм_андижон

Швейцария туризм платформасида Андижон вилояти учун махсус бўлим ташкил қилинади

Андижон
вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Азиз Максумов “INDY GUIDE” асосчиси ва раҳбари Ати Тосун билан онлайн учрашув ўтказди.
Видеомулоқот доирасида Андижон вилоятининг ўзига хос маданияти, диққатга сазовор масканлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари ва туризм соҳаси вакиллари ҳақида маълумотлар жойлаб борилиши таъкидлаб ўтилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ногиронлар_куни

Избоскан тумани ҳокимлиги томонидан бугун тумандаги ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан хабар олинди

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram