Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Қишлоқ хўжалиги техникаларни мавсумга тайёрлаш ва соҳадаги янгиликлар бўйича фермерларга йиғилиш бўлиб ўтди

2020 йил 1 декабрь куни Алёр текстиль МЧЖга қарашли Кластер корхонасида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят фермерлар кенгаши раиси Ф.Набижонов, А.Мажидов ва вилоят лизинг бошлиғи ҳамда туман ҳокими Х.Латипов бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ташкилотлари, массив раислари, пахта-ғалла фермер хўжалик раҳбарлари қатнашди.
Йиғилишнинг эътиборли жиҳати 2021 йилдан янги лойиҳалар, яъни фермер етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзи хоҳлаган кластерларга сотиш ҳамда сув солиғи жорий этилганлиги тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Жалақудуқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ҳурматли фуқаролар!!! @andviliib_boshligi мазкур телеграм орқали Андижон вилояти ИИБ бошлиғига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин. Ушбу профил шахсан вилоят ИИБ бошлиғининг назоратида.

Эслатма: Ҳурматли Андижонликлар, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг!!!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Швейцария туризм платформасида Андижон вилояти учун махсус бўлим ташкил қилинади
https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1480

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида янги оилавий поликлиника ва шифохона фойдаланишга топширилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва халқ манфаатлари доимо ҳимояда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўз ҳавфсизлиги бошқармаси Андижон вилояти бўйича бўлими

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган
ФУҚAРОЛAР ДИҚҚAТИГA

Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик расмийлаштиришдаги бошланғич тўловини субсидия асосида Андижон шаҳар аҳоли бандликка кўмаклашиш марказида томонидан тўлаб берилишини таклиф қилади.
Бунинг учун Андижон шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига ариза билан мурожаат қилишингиз керак бўлади.

Тўлаб бериладиган йўналишлар:

-якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш;
-кичик корхоналарни ёҳуд микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
-тадбиркорликка ўқитиш;
-кредит олишда суғурта полиси тўлови.

Фуқаро ўзига керакли йўналишни танлагандан сўнг сўровнома билан расмийлаштирилади ва бу тўловларни Андижон шаҳар аҳоли бандликка кўмаклашиш марказида томонидан тўлаб берилади.

Шошилинг тўловни бандлик маркази тўлаб беради!
Сиз эса бепул тадбиркорлик гувоҳномасига эга бўласиз.

Мурожаат учун (91) 169-05-00 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
“АНДИЖОН ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Тадбирда “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ бош директори, директор ўринбосарлари ва бўлим бошлиқлари, оммавий ахборот воситалари, журналист ҳамда блогерлар иштирок этишди.

Фото: “Андижон ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

Батафсил
: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Раҳбарларга ҳафтада камида бир марта ишга хизмат автомобилисиз келиб-кетиши тавсия этилди

“Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (735-сон, 19.11.2020 й.) қабул қилинди.

🏫 Қарорга кўра, мактаблар камида битта спорт турига ихтисослаштирилади ва уларда ҳар ойда камида битта спорт тури бўйича спорт мусобақалари ўтказилади.

🔰 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

● экстремал спорт ва спорт туризми бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида алоҳида кафедра очилади;

● “Спорт тадбирларини шарҳловчи”, “Йирик спорт тадбирларини ташкиллаштириш (промоутер)” ҳамда “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” бўйича магистратура мутахассисликларига қабул бошланади.

🗓 2020 йил 1 декабрдан
барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимлар ва ўринбосарларига “Шахсий намуна” тамойили асосида ҳафтада камида бир марта автомобиллардан фойдаланмаган ҳолда ишга келиши ва кетиш тавсия этилди;

📌 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинди.

2021 йил 1 апрелга қадар маҳаллалар, қишлоқлар, туманлар, шаҳарлардаги пиёда ва велосипедда юриш учун мўлжалланган “Саломатлик йўлаклари” ташкил этилади. Мазкур йўлакларда автомобил қўйишни тақиқловчи белгилар ва йўлакларнинг бошланиш қисмига махсус тўсиқлар ўрнатилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунги № ПФ-6099 «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармойиши, Андижон вилояти ҳокимининг йиғилиш баёни иловасига мувофиқ вилоятда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Андижон вилоятида 2020 йил 1 декабрдан 30 декабрь кунига қадар «Саломатлик ойлиги»ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасига асосан Асака туман мактабгача таълим ташкилот ходимлари ўртасида спортнинг волейбол, узунликка сакраш ҳамда теннис турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Фото: МТТ матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#матбуот_анжумани

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Андижон вилояти Савдо-саноат палатасида ташкил этилган «Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси»да Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси вилояти мудири А.Араббоев кириш сўзи билан очиб, Фармон доирасида клиникада амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берди. Сўнг, сўзни бошқарма бошлиғининг ўринбосари И.Асқаровга берди. И.Аскаров томонидан Фармон доирасида ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича ахборот берди. Матбуот анжуманида журналистлар, Республика ва маҳаллий телевидениялар мухбирлари, газета таҳририятлари ҳамда муҳаррирлари ва тадбиркорлар иштирокида бўлиб ўтди.

Фото: Давлат активларини бошқариш Агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев РФ Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.
Олий даражадаги самарали мулоқот туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал суръатда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги учрашувларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял российскую делегацию во главе с заместителем руководителя Администрации Президента РФ Дмитрием Козаком.
С удовлетворением отмечено, что плодотворный диалог на высшем уровне обеспечил динамичное развитие многопланового сотрудничества между двумя странами.
Рассмотрены вопросы подготовки и проведения предстоящих встреч как в двустороннем, так и многостороннем форматах.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter