Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
Ўз уйингни ўзинг асра

Шаҳрихон туманидаги барча маҳаллаларга ҳудудларда тинчлик-осойишталикни, фуқаролар хавфсизлигини сақлаш, жамоат тартибини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, турли нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида кузатув камералари ўрнатилди.

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БЕМОРЛАРНИНГ СОҒАЙИШИДАН БАРЧАМИЗ БИРДЕК УМИДВОРМИЗ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
2 500 га яқин эскирган ва аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бекор қилинади

Манба: https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Биз_сиз_биланмиз

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ БИЗ УЧУН МУҲИМ

Бугун Андижон вилояти ҳокими Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали негизида
COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморлар учун ташкил этилган шифохонада бўлди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
27 сентябрь (2019 йил)

“Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон шаҳрида яна 3 та 16 қаватли уйларнинг қурилиш ишлари бошланди

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги Алишер Навоий ва Эргаш Ашуров кўчаларини туташган қисмида замонавий стандартлар асосида қурилиши режалаштирилган 3 та 16 қаватли уйларни лойиҳаси билан танишди.
Тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, қурилиш ишларига руҳсат берилди. Қурилиш ишларини бошлашдан аввал жонлиқ сўйилиб эхсон қилинди.
Ушбу ҳудудда қурилаётган мазкур уйларни 2021 йилнинг биринчи чорагида қурилиши якунланиб аҳолига топширилиши режалаштирилган. Қурилиш ишлари вилоятимизда илғор бўлган “Хокон авто инвест” ҳамда “Хон” МЧЖлар томонидан амалга оширилмоқда.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
27 сентябрь – Халқаро туризм куни

Ушбу сана БМТнинг Халқаро туризм ташкилоти – UNWTO томонидан илк бор 1979 йилда Испаниянинг Торремолинос шаҳрида таъсис этилган. Шундан бери ҳар йили 27 сентябрь бутун дунёда Халқаро туризм куни сифатида кенг нишонланади.

Ушбу санани таъсис этиш ва нишонлашдан мақсад туризмни глобал миқёсда тарғиб қилиш, унинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини дунё ҳамжамиятига етказиш, халқлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашдир.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда Халқаро туризм кунига бағишланган тадбир ўтказилди

Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят Туризм бошқармаси ҳамда вилоят Маданият бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда вилоятда фаолият олиб бораётган 20 дан зиёд туроператор фирмалар, меҳмон уйлари, соҳа вакиллар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Вилоят маданият бошқармаси томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар тадбирга кўтаринкилик бағишлади.
Вилоят Туризм бошқармаси ходимлари тадбир иштирокчилари учун викторина ўйинлари ташкил этди.
Тадбир якунида йил давомида фаол бўлган туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари тақдирланди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Ўзбекистон туризмида янги давр

Обновляющийся Узбекистан: новая веха в сфере туризма Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter