Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.7K photos
5.29K videos
9 files
11.7K links
Download Telegram
РАСМАН: Абитуриентларнинг танлов натижалари бугун 15:00 да ДТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади

2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 25 сентябрь куни 15:00 да Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Манба: https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Байкал орти ўлкасида бўлаётган ташрифнинг иккинчи кунида ўлканинг ҳукумат вакиллари, вазирлар ва бошқа тааллуқли идора раҳбарлари билан кенг форматда учрашув ўтказилди. Учрашувда меҳнат миграцияси ҳамда икки вилоят ўртасидаги савдо-сотиқ ва тадбиркорлик йўналишларида ҳам ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ШУҲРАТБЕК АБДУРАҲМОНОВ КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ҲАБАР ОЛДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
"ASAKA CITY"да қурилиш ишлари бошланди

Бугун вилоят ҳокими "ASAKA CITY" да бўлиб, ушбу манзилда 71 та 7-9-16 қаватли 4 минг 600 хонадондан иборат уйлар қурилиш жараёни билан танишди. Бундан ташқари "ASAKA CITY" 120 та ўринли меҳмонхона, 1 минг 500 та савдо дўконларини ўз ичига олувчи савдо маркази, тиббиёт маркази, истироҳат боғи, 2 минг ўринли мактаб, болалар боғчаси ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини ўз ичига олади.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Беморлар ҳолидан хабар олинди

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бугун, 25 сентябрь куни Андижон шаҳрида ташкил этилган вақтинчалик тақсимлаш марказида бўлди.
Марказ 2020 йил 7 сентябрда ташкил этилган бўлиб, 200 ўринга мўлжалланган. Муассасада қўшимча мини кислород заводи ўрнатилган бўлиб, 168 нафар беморга кислород нуқталари ажратилган, 22 нафар беморларга эса кислород концентратори билан сунъий нафас берилади. Муассасада 18 нафар малакали шифокорлар 32 нафар ўрта тиббиёт ходимлари, 26 нафар кичик тиббиёт ходимлари ҳамда 3 нафар бошқа ходимлар фаолият юритмоқда.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
26 сентябрь – Ядро қуролини бутунлай йўқотиш бўйича кураш куни

📌 БМТ Бош ассамблеясининг 68-сессиясида қабул қилинган резолюцияга асосан 26 сентябрь Ядро қуролини бутунлай йўқотиш бўйича кураш куни деб эълон қилинган.

♻️ Мазкур ҳужжатда ядро қуролини бутунлай йўқотишни тарғиб этиш, унинг мудҳиш оқибатларидан инсониятни янада чуқурроқ огоҳ этишга даъват этилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон - Садоқатли ўғлонларини қадрлайди

Ватан ишқида ёниб яшамоқ ҳар бир инсон учун шарафдир. Касбига садоқатли, фидойи инсонларнинг меҳнати эътибордан четда қолмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан бир қатор давлат ва жамоат ташкилотларининг фидойи ходимлари қаторида Миллий гвардия Андижон вилояти бошқармасининг 10 нафар, Қўриқлаш бошқармасининг 10 нафар ходимлари «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотландилар.
Шу муносабат билан тадбир Андижон вилояти ва юртимизнинг барча вилоятларида мазкур давлат мукофотини тантанали топшириш маросимлари бўлиб ўтмоқда. Мукофотланганлар ўз хизмат фаолиятлари давомида Президентимиз билдирган юксак ишончни оқлаб, бор куч ва имкониятларини ишга солиб, Ватанга садоқат билан хизмат қилишга ваъда бермоқдалар.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram