Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Янги Андижонда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда
•••••••••••••
Бугун Янги Андижон ҳудудида ободонлаштириш ишлари қизғин тус олган.

Куни кеча вилоятимиз раҳбарининг қурилиш соҳаси масъуллари билан ўтказган учрашувида берилган кўрсатмалар асосида кенг кўламдаги ишлар ташкил этилди.

Саҳифа: @andpress
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
••••••••••••••••
Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўплаб янги имкониятлар яратилмоқда.

Улардан бири бўлган саноат зоналарининг ташкил этилиши бугунгача минглаб тадбиркорларга кўмакчи бўлиб, аҳоли учун бўш иш ўринлари яратишни мақсад қилади.

Айни кунларда вилоят ҳокими топшириқларига асосан Андижондаги саноат зоналарида фаол ҳаракатлар олиб борилмоқда. Хусусан, Андижон шаҳридаги ёшлар кичик саноат зонаси йўллари асфальтланиб, тадбиркорлик фаолиятлари қўллаб-қувватланмоқда.

Саҳифа: @andpress
Избоскан туманидаги “Чўртанлиқ” маҳалласида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди
••••••••••••••
Андижон вилояти ҳокими бошчилигида маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш ишлари давом этмоқда.

Навбатдаги ҳудуд - Избоскан туманидаги “Чўртанлиқ” маҳалласида ташкил этилган ишлар давомида электр таъминотини яхшилаш бўйича 70 дона электр симларининг бетон таянч устунлари ўрнатилиб, янги СИП кабеллар тортилди.

2 километр йўл асфальтланди. Барча хонадонларнинг суюлтирилган газ балонлари тўлдирилган балонларга алмаштирилди. Бундан ташқари, 100 ўринли боғча қурилиши бошланди.

Маҳаллада камбағалликни қисқартириш ва аҳолини иш билан таъминлаш бўйича 25 ўринли кичик трикотаж цехи ишга туширилмоқда.

Шунингдек, 1 гектарли иссиқхона барпо этилмоқда. Кейинги навбатда, 5 гектарли иссиқхона қуриш режалаштирилган.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қувончга тўлаётган Андижон кўчалари
••••••••••••
Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорлари асосида Андижонда маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш, инфратузилмани яхшилаш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур жараёнлар Марҳамат туманидаги “Дукчи Эшон” маҳалласи мисолида.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Камбағалликдан - фаровон турмуш сари
•••••••••••••
Президентимиз топшириғига асосан Андижонда камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича самарали ҳаракатлар давом этмоқда. Топшириқлар ижроси бўйича вилоят ҳокими томонидан ушбу масалада аҳоли билан янада яқиндан иш юритиш ташкил этилган.

Андижондаги раҳбарларга ижтимоий реестрга киритилган ва оғир турмуш даражасида бўлган 5 донадан оила бириктирилиб, зарурий ҳаракатларни амалга ошириш вазифаси топширилган.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан Балиқчи тумани “Насриддинобод” МФЙдаги оилаларда вазифалар бўйича самарали ишлар юритилмоқда.

Саҳифа: @andpress