Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Aндижон машинасозлик институтида “Ёшларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишдан огоҳ этайлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бугунги глобал ахборот асрида ёшлар таълим-тарбиясини назардан четда қолдириш жамиятнинг эртанги кунига жиддий таъсир этмай қолмайди. Ижтимоий тармоқ орқали келаётган маълумотларнинг чексизлиги ва ундан фойдаланувчилар сонининг кўп қисми ёшларни ташкил этиши ҳеч биримизга сир эмас. Маълумотларни қабул қилишда уни ўрганиш ва таҳлил қилиш, сўнгра ундан керакли хулоса чиқариш учун инсонга албатта мавзу бўйича билим ва кўникма бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Aфсуски ижтимоий тармоқлар орқали ҳеч қандай асосга эга бўлмаган, ёшлар онгини заҳарлашга қаратилган маълумотларни қабул қилиб, оқибатда турли хил ёт ғоялар таъсирига тушиб қолаётган ёшлар ҳам учрамоқда. Aйниқса ёшлар орасида дин борасида етарлича тушунчага эга бўлмай турли хил “уламолар”нинг маърузалари ортидан ўзининг ва атрофдагиларнинг ҳаётига хавф солиб, жамиятга жиддий зарар етказаётганларини борлиги соҳа бўйича амалий ишларни жадаллаштиришдан дарак беради.

2023-йилнинг 16-февраль куни Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари иштирокида Aндижон машинасозлик институти профессор-ўқитувчилари, тюторлар, талабалар иштирокида ўтказилган давра суҳбатида ёшларга ушбу ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик бўйича атрофлича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита вакили Жаҳонгир Мелиқўзиев, Aнваржон Aбдуллаев, Aндижон вилояти ҳокими ўринбосари Раҳматилло Aрзиев, институт ректори Умид Турдиалиевлар томонидан диний-экстремистик оқимлар томонидан тарқатилаётган ғояларнинг жамиятимиз тинчлиги ва хавфсизлигига соладиган таҳдидларини бартараф этиш, мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий вазият ва маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, динлар ва миллатлараро муносабатларни яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Шунингдек давра суҳбати давомида муқаддас Қуръони Карим оятлари ва пайғамбаримиз ҳадисларини ўз манфаатлари йўлида нотўғри талқин қилиб, мамлакатимиз ёшларини ўзларининг жирканч мақсадлари йўлига бошлаётганликлари айтиб ўтилди. Қўштирноқ ичидаги ушбу кимсаларнинг асл мақсади Ислом динини жаҳон ҳамжамияти орасида нуфузини тушириш, мамлакатларнинг тинч ва осойишта ҳаёт тарзларини барбод қилиш эканлиги таъкидланди. Қуръони Карим оятларида ўзгаларга озор бермаслик, мўминнинг мўминга моли, обрўси, жони ҳаром қилинган бўлсада ўз мақсадлари йўлида талқин қилиб, мусулмон ўлкасида хунрезликлари амалга оширилаётганлиги ва уларнинг ушбу йўлда фойдаланаётган асосий оят ва ҳадисларнинг асосий маънолари тушунтирилди.

Суҳбат иштирокчилари томонидан ёшларимизни ушбу кимсалар ғояларидан сақлаш, уларнинг огоҳлигини ошириш, талабалар орасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, диний масалаларда фақатгина тасдиқланган веб-сайт ҳамда уламолардан ўрганишлари кераклиги ва ушбу мавзулар юзасидан тарғиботларни янада кучайтириш тўғрисида фикрлар билдирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги вилоят делегациясининг Хитой Халқ Республикасига сафари давом этмоқда.

Ташрифнинг учинчи куни вилоят делегацияси Пекин шаҳрида бир нечта компания вакиллари билан икки томонлама музокаралар ўтказди ҳамда муқобил энергия тизими бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарга ташрифлар уюштирилди.

Жумладан, куннинг биринчи ярмида, Хебей провинциясида жойлашган “Yingli solar” компаниясига ташриф буюрилди.

Компания вакиллари билан учрашув давомида, вилоят делегациясини компания бошқаруви раиси Liansheng Miao шахсан ўзи кутиб олиб, компания фаолияти билан таништириб ўтдилар. Шундан сўнг, томонлар музокара столида, икки томонлама иқтисодий алоқаларни ўрнатиш бўйича бир қанча келишувларга эришдилар.

Икки томонлама музокара ўтказиш жараёнида, вилоятнинг Асака туманидаги адирлик қисмидан 150 гектар ер майдонида қуёш фото электр станциясини ташкил қилиш, вилоятнинг Улуғнор, Балиқчи, Асака туманларида гидро электр станциялари қурилишига қарийб
20 млн. долларлик инвестиция киритиш ҳамда қуёш панеллари ўрнатиш ишларига 10 нафар малакали мутахассисларини вилоятга хизмат сафарини ташкил қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Куннинг иккинчи ярмида, вилоят делегацияси “China Huadiang Engineering” компаниясида бўлдилар.

Делегация аъзолари компания раиси Zhao JiangGuo томонидан тантанли кутиб олинди. Компанияи раҳбарияти ҳамда вилоят раҳбари компаниянинг ишлаб чиқариш цеҳини тўлиқ кўздан кечириб, қуёш панеллари ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар. Шундан сўнг, музокаралар столида икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни ўрнатиш бўйича суҳбат ўтказилди.

Музокаралар давомида, жорий йилнинг июль ойида “China Huadiang Engineering” компанияси вакиллари Андижон вилоятига ташриф буюриши ҳамда “Янги Андижон” шаҳрида кўп қаватли уй-жойлар қуриш, ушбу шаҳарда қуёш фото электр станцияси ташкил қилиш, Улуғнор туманида гидро электр станцияси ташкил қилиш имкониятларини кўриб чиқишга келишиб олинди.

Шунингдек, август ойида 4 нафар компания вакиллари Андижон вилоятига ташриф буюришиб, қуёш панелларини ўрнатиш бўйича Андижон Давлат Университетида вилоятдаги мутахассисларга 5 кунлик ўқув семинари ташкил қилиш бўйича келишувга эришилди.

Бундан ташқари, сентябрь ойида Андижон вилоятидаги 10 нафар мутахассислар малака ошириш мақсадида, компанияга малака оширишга юбориш бўйича келишилди.

Вилоят делегацияси яна бир муқобил энергия тизимлари ишлаб чиқарувчи “Zhong Tei” га ташриф буюрдилар.

Компанияи раҳбарияти ҳамда вилоят раҳбари компаниянинг ишлаб чиқариш цеҳини тўлиқ кўздан кечириб, қуёш панеллари ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар.

Музокаралар давомида, компания томонидан жорий йилнинг май ойида Андижон вилоятига қуёш панелларини етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ИЗБОСКАН ВА ПАХТАОБОД ТУМАНЛАРИ ЧЕТ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТДА БЎЛДИ

Хабарингиз бор, юртбошимиз томонидан умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшларини "Ҳаёт мактаби"га тайёрлаш, битирувчилар мактабни 2 та хорижий тилни ўзлаштирган ҳолда камида битта ҳунарни ўрганиб тамомлашлари юзасидан қатор ташаббуслар илгари сурилди.

Ушбу ташаббусларни мактабларда жорий этиш мақсадида бошқарма бошлиғи Избоскан ва Пахтаобод туманларида фаолият олиб бораётган чет тили устозлари билан мулоқотда бўлди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Российской Федерации Владимиром Путиным.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter