Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Хабарингиз бор, айни кунларда вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация Хитойда бўлиб турибди.

Ташрифнинг иккинчи куни вилоят делегацияси Пекин шаҳрида бир нечта компания вакиллари билан икки томонлама музокаралар ўтказди ҳамда муқобил энергия тизими бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарга ташрифлар уюштирилди.

Жумладан, куннинг биринчи ярмида вилоят делегацияси, Хитойнинг Пекин шаҳрида “GD Power Development Company” компаниясида бўлди.

Вилоят делегацияси ушбу компаниянинг ижрочи директори Zhou Dabing ҳамда компания менежерлари билан икки томонлама музокаралар ўтказдилар.

Компания томонидан жорий йилнинг июнь ойларида Андижон вилоятига алоҳида делегация ташриф буюриши, бу ерда муқобил энергия, жумладан вилоятнинг Хонобод шаҳри ва Андижон туманида шамол энергияси станциясини бунёд қилиш, “Янги Андижон” шаҳрида қуёш панелларини ўрнатиш, Андижон туманидаги “Саноат Хааби”да қуёш панеллари учун эҳтиёт қисмлар (инвенторлар) ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида, ўрганиш ишлари олиб борилишини маълум қилишди.

Компания билан танишиш давомида, вилоятда кичик гидро электр станциялари бунёд этишда ушбу компаниянинг мутахассисларидан фойдаланиш бўйича алоҳида келишувга эришилди.

Вилоятимиз делегацияси куннинг иккинчи ярмида Пекин шаҳрида жойлашган яна бир йирик “China First Haghway” компаниясида бўлдилар.

Ушбу компания вакиллари жорий йилнинг январь ойида Андижон вилоятига ташриф буюрган бўлиб, вилоятимиздаги чиқинди полигонлари билан танишиб чиқиб, чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўрганишлар олиб борган эди.

Компания вакиллари билан музокаралар давомида, ушбу лойиҳани амалга ошириш ҳамда вилоятда компания томонидан 30 млн. доллар тўғридан тўғри инвестиция киритилиши ҳамда компания вакиллари жорий йилнинг март ойида якуний ўрганишга ташриф буюриши бўйича келишувга эришилди.

Музокаралар якунида компания раҳбари Yuan Yang томонидан компаниянинг малакали мутахассислари вилоятда қуёш панелларини ўрнатишни ташкил қилишда ёшларга ўзларининг тажрибасини ўргатишини ҳамда қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилиш таклифи билан чиқди ва ушбу режа жорий йилнинг апрель ойида амалга оширилишига келишилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбарининг Андижон вилоятида аҳоли муаммоларини ўрганиш ҳамда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича топшириқларининг амалий ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаган ҳолда йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, 2023 йилнинг 10 январь санасида бўлиб ўтган тендер натижалари асосида ЙТ-40 Қўшариқ АС – Бўрибой МФЙ йўналишида 10 та янги "GazEL Next" микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди.

Шунингдек, аҳоли мурожаатлари асосида синов тариқасида 44-сонли “3-кичик даҳа – Жаҳон бозори” йўналишида 10 та "GazEL" русумли микроавтобуслар қатнови ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти бўйича 1832 та Тадбиркорлик учун Кўчма савдо жойлари 3 йилга Ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди.
e-auksion.uz электрон савдо платформаси оркали шаффоф аукцион ва танловларда иштирок этинг

Андижон шаҳри (ko'rish)
Андижон тумани (ko'rish)
Асака тумани (ko'rish)
Булоқбоши тумани (ko'rish)
Балиқчи тумани (ko'rish)
Бўстон тумани (ko'rish)
Избоскан тумани (ko'rish)
Жалақудуқ тумани (ko'rish)
Марҳамат тумани (ko'rish)
Олтинкўл тумани (ko'rish)
Пахтаобод тумани (ko'rish)
Қўрғонтепа тумани (ko'rish)
Улуғнор тумани (ko'rish)
Шаҳрихон тумани (ko'rish)
Хўжаобод тумани (ko'rish)
Хонобод шаҳри (ko'rish)

🎞 Видео қўлланма

📞 +998 (74) 223 22 12
📞+998 (74) 223 21 22

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали Андижон вилояти Балиқчи тумани «Оқтепа» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёси чап қирғоқ дамбасида емирилиш содир бўлгани ҳақида хабарлар эълон қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят ФВБ, вилоят Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида ишчи гуруҳ тузилган.

Ҳозирда вилоят ҳокимининг ўринбосари бошчилигида сел сув тошқин штаби ишчи гуруҳи вакиллари томонидан ушбу ҳолатни тўла назоратга олган ҳолда бугунги кунда 450 м³ тош ва 5000 м³ шағал ишлари бажарилди.

4 дона екскаватор 6 дона самосвал, 4 дона бошқа турдаги оғир техникалар жалб қилиниб хавфдан сақлаш ишлари олиб борилмоқда.

Юз берган ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from Minbar (Ахборот хизмати)
#IBRAT_UCHUN

«MЕHR» OPЕRATSIYАSI DOIRASIDA SURATGA OLINGAN «AYOL QISMATI» FILMINING NAMOYISHI BO‘LIB O‘TDI.

Oʼzbekiston Davlat xavfsizlik xizmati va Mudofa vazirligi buyurtmasiga asosan Kinomatografiya agentligi va Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamkorligida «Dilshod media» studiyasi tomonidan suratga olingan «Ayol qismati» kinofilmi talabalar e'tiborida bo‘ldi.

Ushbu badiiy filmda «Mehr» operatsiyasi doirasida Suriyadan olib kelingan ayollardan birining ayanchli taqdiri «Sojida» timsolida juda taʼsirli yoritilgan. Filmning mazmun-mohiyatida inson qadri, Vatan sog‘inchi, tinchlik va farovonlikning qanchalik bebaho neʼmat ekanligi to‘liq ochib berilgan.

Eng muhimi, voqealar jonli va taʼsirchan tarzda tomoshabinga yetkazilgan.

Filmdagi daxshatli voqealar, to‘g‘ri yo‘lidan adashganlar qismati yoshlarga na'muna sifatida Andijon qishloq xo‘jaligi va agrotexnologiyalar institutining barcha fakulteti talabalari va professor-o‘qituvchilariga namoyish etilmoqda.

♻️https://t.iss.one/AQXAI_pressa