Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
ХЎЖАОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ МАКТАБ РАҲБАРЛАРИ ВА ЧЕТ ТИЛИ ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Хўжаобод тумани ҳокими Ўткирбек Шукуров туманнинг "Мустақилликнинг 30 йиллиги" маҳалласи ҳудудида жойлашган туман халқ таълими бўлимига қарашли 74-ИДУМ да бўлиб, тумандаги барча таълим муассаса раҳбарлари ҳамда чет тили фани ўқитувчилари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Хусусан мулоқотда таълим муассасаларида фаолият юритаётган чет тили фани ўқитувчиларни ўз устида кўпроқ ишлаб, ўқувчи ёшларга сифатли таълим бериш ҳамда 11-синф битирувчиларига энг камида 2 та тилни ўргатиб келажакда ўз ўринларини топишларида кўмак бериш кераклилиги таъкидлаб ўтилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВEРСИТEТИДА «МEҲР» ОПEРАЦИЯСИ ДОИРАСИДА СУРАТГА ОЛИНГАН «АЁЛ ҚИСМАТИ» ФИЛЬМИНИНГ НАМОЙИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Мамлакатимизда, сўнгги йилларда миллий кино санъатини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни тизимли давом эттириш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, юртимизда жаҳон тажрибаси асосида кино ишлаб чиқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш, замонавий киносаноат инфратузилмасини яратиш ва кинопрокат тизимини ривожлантириш борасида бир қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бугун, 15 февраль куни Андижон давлат университетининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ва Мудофа вазирлиги буюртмасига асосан Киноматаграфия агентлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамкорлигида «Дилшод медиа» студияси томонидан суратга олинган «Аёл қисмати» кино фильмининг намойиши бўлиб ўтди.

Ушбу бадиий фильмда «Меҳр» операцияси доирасида Суриядан олиб чиқилган аёллардан бирининг аянчли тақдири «Сожида» тимсолида жуда таъсирли ёритилган бўлиб, фильмнинг мазмун-моҳияти, инсон қадри, Ватан соғинчи, тинчлик ва фаровонликнинг қанчалик бебаҳо неъмат эканлиги ҳақида сўз юритилади.

Энг муҳими, воқеалар жуда жонли ва таъсирчан тарзда томошабинга етказилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокимининг кўрсатмасига асосан, вилоят молия бош бошқармаси томонидан Хонобод шаҳрининг марказий кўчаларидаги носоз тунги ёритиш чироқлари ва кабелларини янгилаш, йул четидаги таянч (столба)ларни бўяш ҳамда марказий кўчаларга янги замонавий безак чироқларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok