Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Юртимизда аномал совуқ кунлари ички бозорларимизда нарх-наво сунъий оширилмаслиги юзасидан доимий назорат олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан, Андижон тумани ҳокимлиги ишчи гуруҳи "Куйганёр деҳқон бозори"да бўлиб,  зарурий озиқ-овқат нархлари билан танишиб бозордаги харидорлар билан нархлар бўйича суҳбатлашишди.

Ҳозирда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари бўйича аҳолида эътирозлар мавжуд эмас.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Максумов, Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев ҳамда шаҳар прокурори Б.Каримовлар шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларини эртанги ўқув жараёнларига пухта тайёрлаш, ўқув хоналарни меъёрий талабларига мос иситиш, мактабгача таълим ва тиббиёт бирлашмаларидаги қиш мавсумида олиб борилаётган ишлар шунингдек Фитрат МФЙ ҳудудига олиб келинган янги ТПни ўрнатиш ишлари ва аҳолига электр энергияси тезкор етказиб бериш бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечириб, масъулларга қўшимча кўрсатма ва топшириқлар бермоқдалар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Таълим муассасаларини ўқув жараёнига тайёрлаш ишлари давом этмоқдаВилоят ҳокимининг Жалақудук туманига бириктирилган вакили Р.Арзиев туман ҳокими Ҳ.Латипов биргаликда тумандаги таълим муассасаларини таълим жараёнига тайёрлаш ва иситилиши бўйича назорат тадбирларини амалга оширмоқда.
Эслатиб ўтамиз айни дамда барча ижтимоий соҳа объектларида ўқиш кунларига тайёргарлик жараёнлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#bugun

-Президентимиз ислоҳотлари ҳар бир мактаб ва ҳар битта ўқувчи ҳаётида сезилиши керак! Шу мақсад йўлида бирлашсак, мен ҳар қандай муаммойингизни ҳал этишга тайёрман. - Андижон вилояти ҳокими тадбиркор ва ҳунармандлар билан учрашди.

Андижон туманидаги 55-ўрта мактабда даромадли ва ишчи касб-ҳунарлар марказини ишга тушириш ҳаракатлари бошланди.

Шуҳратбек Абдураҳмонов маҳаллий тадбиркорлар ва ҳунар эгаларига муносиб шароит яратган ҳолда, фарзандлар келажагига хизмат қилувчи янги ташаббусни амалга оширишга чоғланган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлилнома | Энди ўқувчилар мактабнинг ўзида 64 хил касбга ўргатилади: Андижон тажрибаси


mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
ТАЪЗИЯ

Бугун меҳрибон дўст, ажойиб устоз, Андижоннинг асл фарзанди Келдиев Толиб Тўхтасинович вафот этди.

Батафсил

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятидаги барча АЁҚШларда истеъмолчиларга арзон ва сифатли ёқилғи етказилишини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok