Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Балиқчи тумани Жасорат маҳалласи Арчазор кўчаси 114 - уйда роппа роса бир ой аввал ёнғин чиқиб уй бутунлай ёниб кетган эди.

Шу куни туман ҳокими ёнғин содир бўлган хонадонга келиб уларга далда бериб янги уйни тезкорлик билан қуриш бўйича масъулларга топшириқ берган эди.

Маҳалла аҳли, саховатпеша инсонлар ҳам қараб туришмади.

Ҳашар йўли билан янги уй бир ой мобайнида қуриб битказилди.

Янги уйни топшириш маросими тўйга айланиб кетди. Маҳалла аҳлининг бирдамлигини эътироф этиб янги уй билан табриклаш учун туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов ва сектор раҳбарлари хонадонга келишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ички истеъмол бозор нархини арзонлаштириш, аҳолининг истеъмол талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг 1 январидан 4 ойга пиёз экспортига вақтинча чекловлар ўрнатилди.

Шу боис, Шаҳрихон туманида маҳсулотнинг нарҳини бир меъёрда ушлаб туриш ҳамда бозорларда узлуксизлигини таъминлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов ҳудудда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашди. Айни кунларда Қирғизистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, Шаҳрихон туманига 1-куннинг ўзидаёқ 29 тонна пиёз олиб келтирилди.

Ушбу саъй-ҳаракатлар яна давом этади. Бундан кўзланган асосий мақсад эса аҳолига сифатли, хавфсиз озиқ-овқат махсулотларини етказиб бериш. Бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда вилоят раҳбари Андижон шаҳридаги 18-умумтаълим мактабига келди.

Президентимизнинг мактабларда ишчи касбларга ўқитиш ва амалиётга йўналтириш борасидаги топшириқларига асосан, ҳудудда касб-ҳунар марказини қуриш режаси кўриб чиқилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Баҳор мавсумига тайёргарлик кўриш мутассадилар назоратида

Айни дамда вилоятимиздаги мавжуд умумфойдаланув йўлларида мавсумга пухта тайёргарлик кўриш юзасидан вилоятдаги масъул мутассадилар ва ходимлар иштирокидаги ишчи гуруҳ таркиби ҳудудларда бўлишиб, автомобиль йўлларида бажарилиши лозим бўлган ишлар бевосита ўрганилмоқда.

Мазкур ўрганиш давомида, йўл қопламаларини таъмирлаш, йўл белгилари билан таъминлаш ҳамда йўл ётиқ чизиқлари чизиш каби бирламчи масалалар кўриб чиқилиб, тегишли ташкилот мутассадилариларига топшириқ берилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Biroz_oldin

Вилоят раҳбари Андижон шаҳридаги 18-умумтаълим мактабида ўқувчиларни даромадли ва ишчи касбларга йўналтириш учун маркази қуриш ишларини ташкил этди.

Шунингдек, мазкур режа мактаб жойлашган шимолий кичик даха йўллари кенгайиши ва ободлашиши учун ҳам хизмат қилади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Бугун Хўжаобод тумани ҳокими Ўткирбек Шукуров ҳамда вилоят молия бошқармаси бошлиғи Сардорбек Раҳмонов тумандаги ижтимоий объектларда амалга оширилаётган қурилиш таъмирлаш ишлар билан танишдилар.

Хусусан вакиллар туманнинг "Тош ота" маҳалласида бўлиб, янги қайта таъмирланаётган 12-умумтаълим мактаби ва оилавий шифокорлик пунктида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини назорат тартибида ўргандилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Андижон шаҳрида жойлашган “Саноат” маҳалласининг электр тармоқларида кузатилган носозлик бартараф этилди. Айни дақиқаларда маҳаллада электр таъминоти тўлиқ тикланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда вилоят раҳбари Янги Андижон ҳудудига келди. Мазкур шаҳар лойиҳаси бўйича қуриб битказилган 1-мактаб биноси кўздан кечирилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
-Кейинги қурилишларда энди, ақл билан иш қиласиз! -Шуҳратбек Абдураҳмоновга кўп қаватли уйлардаги янги пандуслар кўрсатилди.

Янги Андижондаги кўп қаватли уйларга ногиронлар кира олиши учун янги пандуслар қуриб битказилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | 2023 йилда ҳунармандчилик лойиҳаларига 580,7 млрд сўм йўналтирилади ва экспорт $15,3 млнга етказилади


mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur