Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига келди.
Давлатимиз раҳбарини Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Президентимиз бугун Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан учрашувлар ўтказади.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в город Душанбе для участия в саммите Шанхайской организации сотрудничества.
Главу нашего государства встретили Премьер-министр Таджикистана Кохир Расулзода и другие официальные лица.
Сегодня Президент нашей страны проведет встречи с Президентом Республики Таджикистан Эмомали Рахмоном, Президентом Исламской Республики Иран Ибрахимом Раиси и Премьер-министром Исламской Республики Пакистан Имраном Ханом.

#Mirziyoyev #sammit #ShHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Бизга келган хабарга кўра Aндижон шахар Мангулик кўчасидан ўтиш, тўхтаб туриш 2000 сўм экани айтилмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Мазкур мақолада келтирилган ҳолатларни ўрганиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳ Андижон шаҳар Мангулик кўчасида суриштирув ишларини олиб борди. Суриштирув жараёнида хабар ўз тасдиғини топмади. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур ҳудудда аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи автотураргоҳ мавжуд.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов

Ўзбекистон Республикаси сайлов кодекси 65-моддаси:

🔶 Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари расмий равишда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан икки ой ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида қасамёд қилган пайтдан эътиборан ўз лавозимига киришади.

🔷 Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимга киришгунига қадар бажаради.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

2022 йилнинг 21 — 25 май кунлари кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали логотипи учун танлов эълон қилинади.
Танловда профессионал реклама компаниялари, агентликлар билан бир қаторда жисмоний шахслар (фрилансерлар, ҳунармандлар, талабалар ва ҳ.к) ҳам иштирок этиши мумкин.
Логотипнинг ўзига хос версиясини ишлаб чиқинг ва таърифини қисқача баён этинг.
Танловнинг мукофот фонди: биринчи ўрин учун 5 000 000 (беш миллион) сўм, иккинчи ўрин учун 3 000 000 (уч миллион) сўм, учинчи ўрин учун 2 000 000 (икки миллион) сўмни ташкил этади.
Энг яхши деб топилган 3 та вариант фестивалнинг ташкилий қўмитаси эътиборига тақдим этилади.
Танловга тақдим қилинган материаллар 2021 йил 1 ноябрь соат 14 00 гача қабул қилинади.
2021 йилнинг 10 ноябрь куни ғолиб эълон қилинади ва унинг логотипи фестиваль рамзига айланади.
Танлов шартлари ва техник топшириқлари билан қуйидаги сайтда танишиб чиқишингиз мумкин. www.handicraftman.uz.
График файл ва таъриф матнини, шунингдек, мулоқот учун маълумотларни қуйидаги электрон почтага жўнатинг [email protected]

Мурожаат учун телефон:
(71) 279-80-88

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОНДА ИЛК ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

Батафсил: auz.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

KUN.UZ интернет нашрида "Ўтин ёқсакми ёки газ баллон?– Андижон марказидаги «дом»да яшовчилар бу қишни ҳам газсиз ўтказишдан хавотирда" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Видеолавҳада келтирилган ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Ўрганиш ишлари якуни бўйича батафсил ахборот тақдим этилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 37 кун қолди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ХАЛҚНИНГ ДАРДИНИ КЎЙЛАЁТГАН БАХШИЛАР…

Бахшичилик санъатини республика ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, ушбу фестивални анъанавий тарзда юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиш ҳамда ижодий мактабларни «устоз-шогирд» анъаналари асосида қайта тиклаш ва ривожлантириш мақсадида 17 сентябрь кунидан Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида II-Халқаро бахшичилик санъати фестивалига старт берилди.
20 сентябрга қадар давом этадиган мазкур фестивалда Андижон вилояти Маданият бошқармасининг бир гуруҳ ижодкорлари иштирок этиш учун Нукус шаҳрига етиб бордилар. Бахшичилик фестивали доирасида Андижон вилояти ижодкорлари томонидан турли саҳна кўринишлар, фольклор жамоаларининг чиқишлари режалаштирилган. Бундан ташқари, фестивал ўтказиладиган ҳудудда Андижон вилоятининг махсус павильони ташкил этилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok