Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро молия корпорацияси (ХМК) бошқарувчи директори Махтар Диоп бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Музокаралар чоғида соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш ва жараёнларни рақамлаштиришга доир дастур ва лойиҳаларда ХМКнинг иштирокини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял делегацию Международной финансовой корпорации (МФК) во главе с управляющим директором Махтаром Диопом.
В ходе переговоров особое внимание было уделено расширению участия МФК в программах и проектах поддержки реформ в сферах здравоохранения и образования, в том числе путем совершенствования системы управления и цифровизации процессов.

#Mirziyoyev #qabul #XMK #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

КОМИЛЖОН КОМИЛОВ | 2-Андижон округ сайлов комиссияси раиси

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
«СУНЪИЙ КЎЛ» ҲАВЗАСИНИНГ ЛОЙИҲА ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Хонобод шаҳар ҳокимлиги биносида Туркия давлатининг лойиҳачилари томонидан Хонобод шаҳрида қурилиши режалаштирилаётган «Сунъий кўл» ҳавзасининг лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Давронжон Одилов ҳамда Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов лойиҳа бўйича ўзларининг қўшимча таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Маълумот учун: Хонобод шаҳар Кампирровот МФЙ ҳудудида «сунъий кўл ҳавзаси» ва унинг атрофида автомобиль йўли, вело ва пиёдалар йўлакларини қуриш-таъмирлаш ишлари шунингдек ичимлик суви ва оқова суви қувурини қуриш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, мазкур сунъий кўл ҳавзаси ишга тушиш натижасида 300 га яқин янги тадбиркорлик субъектлари, 250 нафар янги иш ўринлари, 250 ўринли овқатланиш жойлари, 2000 ўринли кўнгилочар хизматлари, 500 ўринли бошқа хизматларни ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон президентлигига барча номзодлар рўйхатга олинди

Марказий сайлов комиссияси қарорига мувофиқ, шу йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларида иштирок этадиган номзодлар рўйхатга олинди.

Ўзбекистон президентлигига номзодлар билан танишинг:

🔹 Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров;

🔹 Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулла Обломуродов;

🔹 Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова;

🔹Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов;

🔹
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев;

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шартномавий муносабатлар тубдан такомиллаштирилади

“Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6313-сон, 14.09.2021 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 декабрдан қуйидагилар бекор қилинади:

👉 банкларга етказилган маҳсулот учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилишга қўйилган тақиқ;
👉 давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларида тўловни олдиндан белгилашга доир талаб;
👉 қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчилари ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда авансни белгилашга доир талаб.

Жисмоний шахсларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида ўзаро қарз бериш ва қайтариб олишга рухсат берилади.

🔰 2022 йил 1 январдан:

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн аукционда сотувга қўйилган мол-мулк уни сотишдан тушган пул маблағлари ҳисобидан аукцион ғолибига қарзларсиз ва тақиқлардан ечилган ҳолда топширилади;

шартнома тарафи иккинчи тарафдан шартнома мажбуриятларини бажаришни қабул қилганда, уни кейинчалик ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилишга ҳақли эмас;

давлат харидлари билан боғлиқ тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда коррупцияга қарши қўшимча шартлар белгиланади;

тадбиркорлар солиқ ва божхона тўловлари бўйича қарздорликни тўламаганда, солиқ ёки божхона органлари банкка қарздорликка тенг пулни музлатиб қўйиш ва уни 30 кундан сўнг ундириш тўғрисида фармойиш юборади ва бу ҳақда тўловчини хабардор қилади;

коммунал, энергия, алоқа хизматлари, йўловчи ва юкларни ташишга оид табиий монополиялар ишлаб чиққан шартномалар монополияга қарши курашиш органи билан келишилади.

➡️ Фармонга кўра, электрон савдо майдончалари орқали маҳсулотлар олди-сотди қилинганда ва бошқа битимлар тузишда эскроу тизими жорий этилади.

🗓 2022/2023 ўқув йилидан ОТМда ўқитиш бўйича шартномалар электрон шаклда тузилади.

🔰 Фармонга кўра шунингдек:

👉 хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартномалар тузишда қўллаш учун тавсиявий характерга эга бўлган коррупцияга қарши қўшимча шартлар ишлаб чиқилади;
👉 шартномалар намуналари yurxizmat.uz” махсус ахборот порталига жойлаштирилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2-Андижон округ сайлов комиссиясининг йиғилиши

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОНДА БИР МИЛЛИОН ДАСТУРЧИ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ОНЛАЙН ЎҚУВЛАР ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан вилоятдаги умумтаълим мактабларидаги иқтидорли ва ташаббускор ёшлар, ахборот-теҳнологиялари фанларига қизиқиши юқори бўлган ўқувчиларни кашф этиш мақсадида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида онлайн ўқувлар йўлга қўйилди.

Хусусан, жорий йилнинг 15 сентябрь куни бўлиб ўтган онлайн тақдимотда вилоят халқ таълими бошқармаси мутасаддилари томонидан мазкур лойиҳа хусусида керакли маълумот ва тавсиялар бериб ўтилди.

Шунингдек, вилоят халқ бошқарма бошлиғи томонидан Андижонлик ўқувчи-ёшларнинг аниқ фанлар кесимида юқори салоҳиятга эга эканликлари ва уларни янада қўллаб-қувватлаш зарур эканлиги таъкидланиб, ҳафтанинг ҳар душанба куни “Инновацион технологиялар куни” деб эълон қилиниб, анъанавий тарзда ҳафтанинг ҳар душанба куни АКТ йўналишида семинар-тренинглар ташкил этилиши белгиланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари қайта ишлаб чиқилиб, ҳозирда экспертиза хулосалари олинган. Таъмирлаш бўйича манзилли рўйхат тасдиқланиб, таъмир учун 7 миллиард сўм маблағ ажратилди. Ҳозирги кунда ушбу маблағ молиялаштирилмоқда. Пудратчи "KYL- YOʼL KOʼPRIK QURILISH TAʼMIR" MCHJ томонидан бир ҳафта ичида таъмирлаш ишлари бошланишини маълум қиламиз. Жорий йилнинг ноябрь ойида қурилиш якунланиб, аҳолига фойдаланиш учун топширилиши режалаштирилган.

Батафсил: Автомобил йўллари Ҳудудий бош бошқармаси

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 38 кун қолди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ёшлар ишлари агентлиги, мени хақиқий давлат хизматчиси қилмоқда.

Мен давлат хизматчисиман!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_қаҳрамони

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматидан навбатдаги лойиҳа

КУН ҚАҲРАМОНИ
...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 38 кун қолди.

LED экранлар ва мобил қурилмалар учун 1.20х2.40 ўлчамдаги махсус ролик

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ВИЛОЯТНИНГ ИҚТИСОДИЙ «ЎСИШ НУҚТА»СИ НEЧТА?

Андижонда «Маҳаллабай» ишлаш тизими бўйича ўтказилган хатловда 1 минг 582 та «Ўсиш нуқта» (драйвер)лари аниқланган. Уларнинг 360 таси саноат соҳасига (23%), 216 таси хизмат кўрсатиш соҳасига (14%) ва 1 минг 6 таси қишлоқ хўжалиги соҳасига (64%) тўғри келади.

Бугунги кунда вилоятни иқтисодий ўсишига туртки берадиган энг катта «ўсиш нуқта»лари автомобилсозлик, енгил саноат, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, пойабзал, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ташкил этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok