Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
ДИЛ ТЎРИДА, ҚАЛБ ҚЎРИДА - НУРОНИЙЛАР

Шундай миллатмиз-ки, оталару боболар, оналару момоларимиз ҳар бир ишда ёндошимиз, маслаҳатгўйимиз, эзгу ишларда йўл кўрсатувчиларимиздир. Бизнинг миллат ҳар доим уларнинг кўрсатмаларию дуоларини бошларига тож деб билган. Юрагимизнинг қўри, давраларимизнинг тўри ҳамиша уларники. Уларни эъзозлаш, қадрлаш, тез-тез йўқлаб туриш ҳаёт тарзимизга айланиб кетган. Кеча Маданият қишлоғининг сўлим Майлисой қирғоғида жойлашган «Фаровон» кафесида туманнинг нуроний отахон-онахонлари жам бўлдилар. Миллат байрами-Мустақиллик айёми олдидан уюштирилган ушбу эҳсон тадбир айнан вилоят раҳбари ташаббуси билан уюштирилган бўлиб, унда нуронийларимиз тўкин дастурхон атрофида жамландилар. Юртимизда амалга оширилаётган эзгу ишлар, хайрли амаллар борасида дилтортар суҳбатлар бўлди. Элимизга омонлик, ризқу рўзига барака, тинчлик-хотиржамлик, тараққиётимизга ривож тилаб дуолар қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | Tiktok
#Таъзия

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари вафот этди.
Усмонхон Алимов 1982—1983 йилларда Бухорода Мир Араб мадрасасида, 1983—1987 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида, 1989—1990 йилларда эса Марокашнинг «Каравийн» дорилфунунида таҳсил олган.
У.Алимов 1980—1982 йилларда Пайариқ туманидаги Имом Бухорий номидаги жоме масжидида имом-ноиб, 1990—2006 йиллар мобайнида ушбу масжиднинг имом-хатиби сифатида фаолият юритган.
2000—2006 йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакили, бош имом-хатиби сифатида ишлаган. 2006 йилдан то ҳозирга қадар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишлаб келаётган эди.

Андижон вилояти ҳокимлиги Усмонхон Алимовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#фоторепортаж

Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ОБОД ҚИШЛОҚ» ДАВЛАТ ДАСТУРИ

Республикамиз бўйлаб давом этаётган «Обод қишлоқ» давлат дастури доирасидаги ишлар ниҳоясига етиш арафасида. Тез кунларда танлаб олинган маҳаллаларда бунёдкорлик ишлари якуни етиб, аҳоли замонавий шарт-шароитларга эга бўлади. Бу борада Булоқбоши туманида олиб борилаётган ишлар билан танишинг.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok