НУРОНИЙЛАРГА ҲУРМАТ КЎРСАТИЛДИ
Кекса ва нуронийларни эъзозлаш, ҳаётнинг ҳар қандай жабҳасида уларнинг ўгитлари ва дуолари билан қадам ташлаб боришни юртимиз инсонларидаги энг олий қадриятлардан бири дейилса, ҳеч бир муболаға бўлмайди. Зеро, «Қари билганни – пари билмас» дейди доно халқимиз.
Ана шу қадриятларга монанд ҳолда, бугун Хўжаобод туманидаги нуроний отахонлар ва онахонлар учун, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида катта байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирга кекса нуронийлар ва фахрийлар ташриф буюрдилар.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

«УЧ БУЛОҚ» ЗИЁРАТГОҲИДА УЧ АВЛОД УЧРАШДИ...
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Балиқчи туманидаги «Учбулоқ» зиёратгоҳида ҳудуддаги кексалик гаштини сураётган отахон ва онахонлар билан учрашди. Уларга эҳтиром кўрсатиб, барча иштирокчиларни яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан қутлади.
Шунингдек, вилоят раҳбари пиру бадавлат нуронийларнинг ҳаётий сабоқлари, панду-насиҳатлари ёшлар тарбиясида муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, бу жараёнда уларга куч-қувват, узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилади. Мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларда янада фаол бўлишга чақирди.
Тадбирда куйлар, қўшиқларга, қўшиқлар эса рақсларга уланди. Бир гуруҳ фаол фахрийлар эсдалик совғалари тақдирланди.

ФАХРИЙЛАРИМИЗ - ФАХРИМИЗ...
Юртимизда ёши улуғ инсонлардан дуо олиш, уларнинг ҳаётий тажрибаларидан андоза олиш азалий қадриятларимиздан. Шу боис ёшларимиз доимо кексаларга ҳурмат кўрсатишни муқаддас бурч, деб биладилар.
Бугун Андижон шаҳрида ҳам қадриятларга монанд нуроний отахонлар ва онахонлар учун дастурхон ёзилиб, уларнинг дуолари олинди. Тадбирда вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, йиғилганларни мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами билан қизғин муборакбод этди. Барчани юрт тинчлиги, унинг равнақи йўлида ҳамжиҳат бўлишга чорлади. Отахон ҳамда онахонларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилади.
Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар даврага кўтаринкилик бағишлади. Якунида бир гуруҳ фаол фахрийлар эсдалик совғалари тақдирланди.

НУРОНИЙЛАР ЭЪТИБОРДА
Андижон тумани ҳокимлиги томонидан тумандаги нуроний отахону-онахонларга байрам тадбири ташкил этди.Тадбир давомида туман ҳокими сўз олиб, мамлакатимизда «Ёшларни қўлллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Шунингдек, йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги билан қутлаб, байрамни муносиб кутиб олиш ҳамда аҳолининг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш бош мақсад эканлигини айтиб ўтди. Бу жараёндаги ўзгаришлар ҳамда эришилаётган натижаларни ёшларга таққослаб, тушунтиришда фахрийларимизнинг ҳаётий тажрибалари ва ўгитлари муҳим эканлигини таъкидлади.