Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда “Ватанпарвар” боғи очиб берилди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносиб қарши олинди. Бутун вилоятимиз бўйлаб байрам эгалари иштирокида катта тантаналар ташкил этилди.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда “Kokand university” Андижон филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Шуҳратбек Абдураҳмонов очилиш маросимида иштирок этди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#New_record

Андижонда 10 ёшли ўқувчида IELTS 7.0
•••••••••••••
Андижон шаҳридаги 4-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Муҳаммадсаид Турсунов инглиз тили фанидан 7.0 баллик IELTS сертификатини қўлга киритди.

Муҳаммадсаид 2014 йил Андижон шаҳрида ўқитувчилар оиласида туғилган. 2021 йилда ўрта мактабга қабул қилинган. Математика ва ахборот технологиялари фанига қизиқади. Сузиш, акробатика ва муай-тай спорт турлари билан шуғулланади.

2023 йил февральдан бошлаб, “iTeacher academy” ўқув марказида инглиз тилидан қўшимча таҳсил олиб келади. Келгусида таълим соҳасини ривожлантиришда хизмат қилишни ва махсус янги платформа яратишни мақсад қилган.

Маълумот учун, IELTS 7.0 сертификати дунёнинг 140 дан ортиқ давлатида грант асосида ўқиш учун ва Ўзбекистондаги инглиз тили магистратураларига кириш учун белгиланган натижа саналади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ҳокими халқаро сертификатларни қўлга киритишда юқори натижа кўрсатган ўқувчилар Дилобар Абдуваҳобова ҳамда Муҳаммадсаид Турсунов билан учрашди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уч минг нафар аҳоли сув билан таъминланмоқда
••••••••••••••
Қўрғонтепа туманидаги "Қирлик" МФЙда янги сув қудуғи минораси ўрнатилмоқда. Бунинг натижасида маҳалланинг ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 100 фоизга етади.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли фуқаролар!

Ер ва мол-мулк солиқларини 15 октябрдан кечиктирмай тўлашни унутманг!

«Soliq» мобил иловаси орқали тез ва осон тўлаш мумкин.

Сиз тўлаган солиқлар аҳолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ҳамда юртимиз фаровонлигига хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида тўланмаган солиқ суммасига ҳар бир кечиктирилган кун учун қонунчиликда белгиланган тартибда пеня ҳисобланиб, қарздорлик суд тартибида мажбурий ундирувга қаратилади.

Саҳифа: @andpress