Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.33K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
ҲАР ЙИЛГИ АНЪАНА...

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳар йилги анъанага асосан Андижон шаҳридаги қатор тиббиёт муассасаларида бўлиб, даволанаётган беморлар ҳамда туғруқ масканларида қўшалоқ байрамни нишонлаётган хотин-қизларни Янги йил байрами билан қутлади.

Дастлабки йўқлов 1-туғруқ комплексидан бошланди. Жараёнда вилоят раҳбари мўътабар аёллар ва уларнинг чақалоқлари ҳолидан хабар олди. Улар билан мулоқоти давомида янги меҳмонларнинг қадами қутлуғ бўлиб, янги йил юртимиз ва халқимиз учун омадли келишини тилади. Барчани қутлаб, байрам совғаларини улашди.

Бундан ташқари, байрам кунларида ўз хизмат вазифаларини садоқат билан бажараётган тиббиёт ходимларини байрам билан табриклади.

Шунингдек, республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали, вилоят перинатал маркази, 2-туғруқ комплекси ҳамда болалар шифохоналарида ҳам қувончли дамлар давом этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
360 ЎРИНЛИ БОҒЧА ЯНГИ ЙИЛ СОВҒАСИ БЎЛДИ...

Андижон вилояти Андижон шаҳар 38 давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Мазкур мактабгача таълим ташкилотининг лойиҳавий қиймати 4 млрд 565 млн сўмни ташкил этиб, 280 ўриндан 360 ўринга мўлжалланган. Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов 38-ДМТТнинг очилиш маросимида қатнашиб, ташкилот ходимларини ҳамда жажжи болажонларни кириб келаётган 2022 йил билан қизғин муборакбод этди ва болажонларга қимматбаҳо совғалар улашдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok