Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ АНДИЖОН АҲЛИГА ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

Бугунги шукуҳли дамларда Андижон аҳлини янги - 2022 йил билан самимий муборакбод этиб, барчангизга тинчлик-омонлик, сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга қут-барака тилайман.

Дарҳақиқат, якунига етаётган 2021 йилни зўр қувонч ҳамда эзгу таассуротлар билан кузатар эканмиз, «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» вилоятимиз аҳли учун ниҳоятда омадли келганини, унинг замирида барча соҳа вакилларининг улкан хизматлари мужассамлигини мамнуният билан эътироф этаман.

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни кириб келаётган Янги йил билан чин юракдан самимий табриклайман.

Ватанимиз равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман. Янги йилда хонадонингиздан чек¬сиз қувонч ва осойишталик аримасин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Андижон_шаҳри
#фоторепортаж

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ШУҲРАТБЕК АБДУРАҲМОНОВ ХАЛҚ БИЛАН

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент 2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб номлашни таклиф этди.

Шавкат Мирзиёев бундай ном танлашда кенг жамоатчилик фикри инобатга олинганини таъкидлади.

https://myurls.co/matbuot_kotibi
«АНДИЖОННОМА» ГАЗЕТАСИНИНГ НАВБАТДАГИ СОНИ НАШРДАН ЧИҚДИ

Батафсил: auz.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Янги Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Ҳужжат лойиҳаси билан jamoatchilik.uz платформаси орқали танишиш мумкин.

Платформада ҳар ким ўз ғоялари, таклифларини билдириш, изоҳлар қолдириш имкониятига эга. Бунинг учун рўйхатдан ўтиш ёки верификация талаб этилмайди. Муҳокамалар 14 кун давом этади.

Ҳар бир фикр муҳим!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 5 январдан навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Давлат раҳбари ўтган йили ҳам айнан январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган эди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун ҳокимларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун уларнинг қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун ҳокимликларнинг интернетдаги ресурсларида виртуал қабулхоналар ҳамда қайта алоқа ботлари ташкил қилинган.

☑️ Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вилоят ҳокимликларининг интернетда мурожаат қабул қилувчи ресурслари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
#инфографика

2021 йил давомида келиб тушган мурожаатларнинг ҳолати бўйича маълумот

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
❗️«Чет элга чиқиш паспорти» Давлат хизматлари маркази орқали берилиш бошланди

1-январдан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ички ишлар органлари билан биргаликда фуқароларга хорижга чиқиш паспортини бериш хизматини кўрсатади. Хизмат нархи – 1 БҲМ – 270 минг сўм.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok