Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.42K videos
9 files
12K links
Download Telegram
#online

КОРХОНА 20 МИЛЛИОН АҚШ ДОЛЛАРЛИК МАҲСУЛОТНИ ЭКСПОРТГА ЧИҚАРАДИ

Андижон вилоятидаги кўплаб ишлаб чиқариш корхоналарида аҳоли, хусусан ёшлар ва аёл-қизлар иш билан таъминланиб, даромадлари кафолатланмоқда. Шунингдек, янгилари барпо этиляпти.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги “DINAR GROUP” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Ташаббускорлар билан мулоқот ўтказиб, жараёнда ишлаб чиқариш бинолари ҳамда бу масканда ишчи-ходимларга яратилаётган шароитларга эътибор қаратди.
Лойиҳа қиймати 10 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу корхонада матони бўяш ҳамда трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Фаолиятнинг биринчи босқичида 400 нафар, иккинчи босқичида эса 500 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланади. Бир йилда 4 минг 500 тоннадан зиёд трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ички бозордан ташқари экспорт ҳам қилинади. Бу ҳажм 20 миллион АҚШ долларидан ошади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

ОЛТИНКЎЛДА «АЁЛЛАР ДАФТАРИ» ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ

Олтинкўл туманида 82 минг 745 нафар хотин-қизлар истиқомат қилади. Уларнинг 39 минг 259 нафари 18-30 ёшгача бўлганлар. Шунингдек, 918 нафари «Аёллар дафтари»га киритилган. Жараёнда 104 нафар хотин-қиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида кредит маблағи сўраб мурожаат этди. Сўровларга ижобий ечим топилиб, муддат талаб этиладиган бошқа масалалар юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

ОЛТИНКЎЛЛИК ЁШЛАРНИНГ 124 ЛОЙИҲАСИ

5
гектарли майдонда ишбилармон, юрт равнақига муносиб хисса қўшишни мақсад қилган 124 нафар йигит-қиз томонидан озиқ-овқат, текстил ва тўқимачилик, қурилиш ва мебел ишлаб чиқариш каби 124 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Умумий қиймати 70 миллиард сўмни ташкил этаётган “Ёшлар кичик саноат ҳудуди”да 2 минг нафардан зиёд ёшлар ва аёл-қизлар доимий иш билан таъминланади.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

ЁШЛАРНИНГ ОРЗУ ВА ИСТАКЛАРИ РЎЁБГА ЧИҚМОҚДА

2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» да мамлакатимизда ёшларга бўлаётган эътибор ҳар қачонгидан юқори. Ҳар бир ёшнинг таълим олиш, касб-ҳунар эгаллаш ёки тадбиркорлик қилиш борасидаги истаклари инобатга олиниб, уларга амалий кўмак бериляпти.
Андижон вилояти ҳокими Олтинкўл туманидаги «Ёшлар дафтари»га киритилган 100 нафардан зиёд ёшлар билан мулоқот ўтказди. Улар билан суҳбат давомида тумандаги ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни деҳқончилик, тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чоралар ҳамда амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича сўз юритилди. Ёшларнинг орзу ва мақсадларини тинглаб, ҳаёт сабоқларини берди. Шунингдек, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган йигит-қизларнинг режалари билан танишиб, уларни жой, керакли жиҳозлар ҳамда кредит маблағлари билан таъминлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан вилоятдаги умумтаълим мактаблари 11-синф битирувчилари билан манзилли ишлаш мақсадида жорий йилнинг 3 апрель санасида Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Шарда халқаро университети ҳамкорлигида “Шарда Олимпиадаси” ташкил этилади. Мазкур олимпиадада битирувчилар халқаро “STEAM” фанлар (Математика, физика, кимё, биология, информатика ҳамда инглиз тили) йўналишида ўзаро беллашадилар. Олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичлари 29-30 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram