Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28K subscribers
45.1K photos
5.42K videos
9 files
12K links
Download Telegram
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН

Қурилиш соҳаси бўйича ўқиш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

2021 йил апрел ойидан Андижон аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази (собиқ Боғишамол ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика коллежи) иш фаолиятини бошлаши муносабати билан бугунги кунда ишсиз ва банд бўлмаган, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатларга кетиш истагида бўлган фуқароларни қуйидаги йўналишларда
ўқишга таклиф қилади:

➡️ Бетончи (монолитчи, арматурачи, опалубкачи)
➡️ Ғишт терувчи
➡️ Электрогазпайвандчи
➡️ Дурадгор (пол усти қопламаларини терувчи)
➡️ Сувоқчи
➡️ Бўёқчи-безакчи
➡️ Сантехника ишлари устаси
➡️ Электромонтажчи (электрик)
➡️ Стропалчи (кран машинисти ёрдамчиси)
➡️ Қопловчи-плиткачи
➡️ Пўлат ва темир бетон конструкциялар монтажчиси
➡️ Гипсакартон монтажчиси
➡️ Кран машинисти (кранчи)
➡️ Том ёпувчи

Таҳсил олувчилар ўқиш даврида Марказда узлуксиз (кечаю-кундуз) бўлади ва уч маҳал овқат ҳамда ётоқхона билан таъминланади.

Таҳсил олувчиларнинг яшаш ва овқатланиш харажатлари:

✔️ 30 фоизи - Ўзбекистон Республикаси бюджети ҳисобидан;
✔️ 30 фоизи - Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан;
✔️ 30 фоизи - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳисобидан;
✔️ 10 фоизи - Таҳсил олувчи фуқаро томонидан тўланади.

👉Аризаларни қабул қилиш муддати:
2021 йил 17 март кунидан 26 март кунига қадар
ҳафтанинг душанба-шанба кунлари
соат 9:00 дан - 16:00 гача.
👉Мурожаат учун телефон:
+99891-489-72-73 (Маъсул ходим Иқболжон)
👉Аризалар қуйидаги манзилда қабул қилинади:
Андижон шаҳар, Боғишамол даҳаси, Айланма кўча.
👉Мўлжал: Эски машинабозордан Боғи Бобур боғи йўналишида. Янги бозордан "МОШИНА БОЗОР" йўналишдаги дамаслар орқали борилади.

👉Талабгорлар томонидан тақдим қилинадиган хужжатлар:

✔️ Фуқаронинг биометрик паспорти рангли нусхаси – 2 дона
✔️Расм 3,5 х 4,5 шаклда – 4 дона
✔️Соғлик хақидаги тиббий маьлумотнома (086-шакл)
✔️Фуқаро яшаш ҳудудидаги бандликка кўмаклашиш марказларида labor-migration ва abkm.mehnat.uz дастурида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома нусхаси.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Бир килограмм соядан 150-200 минг сўм соф фойда олиш мумкин — андижонлик талаба

Батафсил
: «Халқ сўзи»

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#янгилик

Андижон—Хонобод

ПОЕЗДДА БИРИНЧИ ЙЎЛОВЧИЛАР

Наврўз байрами арафасида Андижон—Хонобод темир йўл линиясида синов тариқасида йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик. Бугун эрталаб, 9:00 поезд Андижон вокзалидан йўлга чиқди. Катта тантана билан бошланган саёҳатда вилоят ҳокимлигининг вакиллари, нуронийлари, ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари биринчи йўловчи тариқасида бормоқдалар.
«Тоштемирйўллойиҳа» масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа кўра, жараёнда 520 минг куб метр тупроқ ишлари бажарилиб, 45 та сунъий иншоот (1 та темир йўл кўприги) қурилди. Мавжуд 53,2 километр темир йўллар таъмирланиб, 10,2 километр масофага янги пўлат излар ётқизилиб, 7 та автомобиль ва темир йўл кесишмасини бунёд этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Ҳуқуқий_тарғибот

“Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5030-сон, 17.03.2021 й.) қабул қилинди

📋 Қарор билан 2020 йил 27 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим ҳамда молиявий кўмакни амалга ошириш тўғрисидаги Баённома тасдиқланди.

📌 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартномалар кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларни бажарилишини таъминлайди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АНДИЖОНДА ВEЛОСИПEДЛАР ЙЎЛАКЧАЛАРИ БАРПО ЭТИЛМОҚДА

Кундан - кунга чирой очиб, ривожланиб, ҳар соҳада юксалиб бораётган Андижон вилоятининг шаҳар ва туманларида велосипед йўлакчалари ҳам барпо этилмоқда. Йўл соҳасида олиб борилаётган тизимли ишлар қаторида вилоят ҳокими топшириғи билан амалга оширилаётган ушбу вело йўлакчаларнинг барпо этилаётганидан аҳоли беҳад мамнун бўлмоқда. Энди велосипедлар қатнови автомобиллар қатнови учун ноқулайлик туғдирмайди. Бу эса йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланишига яна бир асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳозирда ушбу ишлар шаҳар ҳудудларида олиб борилмоқда. Андижон шаҳри биринчи кичик даҳасида 1650 метр қизил рангдаги вело йўлакчалари қуриб битказилган бўлса, Андижон шаҳрининг иккинчи кичик даҳасида эса 1190 метр яшил рангдаги вело йўлакларида иш олиб борилмоқда. Учинчи, тўртинчи ва бешинчи кичик даҳалардаги вело йўлаклари ҳам ўзгача рангларда бунёд этилиши режалаштирилмоқда. Тез кунларда ишлар якунига етказилиши кўзда тутилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ЎШ ШАҲРИ ДEЛEГАЦИЯСИ АНДИЖОНДА

19
март куни Ўш шаҳри вице-мери Замир Юсупов бошчилигида 9 нафар вакиллардан иборат делегация Андижон вилоятида бўлдилар. Уларни Хўжаобод тумани «Дўстлик» чегара ўтказиш постида Андижон вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Б. Хамраев ҳамда бошқа масъуллар кутиб олдилар.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Натижага ишлашимиз керак, бирлашсак кўп нарсага қодирмиз

Шавкат Мирзиёев: Мы должны работать на результат, когда мы едины, мы способны на многое

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#online

АСАКАЛИКЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАСИ

Бугун "Asaka City textil“ текстиль корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу корхонанинг очилиши Асакалик аёллар учун «Наврўз» байрамига муносиб совға бўлди.
Ушбу корхонанинг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди. Вилоят раҳбари ўз сўзида юртимизда тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар тўғрисида шунингдек, ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш борасидаги ишлар тўғрисида гапириб ўтди.
Тадбирдан сўнг вилоят раҳбари ишлаб чиқариш корхонасидаги жараён билан ҳамда корхонадаги ишчиларга яратилган шарт-шароитлар ва яқиндан танишди. Ишчи ходимлар билан суҳбатлашди. Вилоят ҳокимига туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳамроҳлик қилдилар.
Ушбу корхонанинг ишга тушириш учун тадбиркор томонидан 6 миллиард сўм маблағ сарф этилди. Бу билан Асакалик 500 нафар хотин-қизлар иш билан таъминландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram