Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42.1K photos
4.76K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Андижон ёшларини Қорақалпоғистонга саёҳати давомида Нукусдаги Савитский музейида бўлдилар.
Музей шаҳар марказида жойлашган. музей ён тарафидаги икки баланд устундан бирига Қорақалпоғистон, яна бирига Ўзбекистон байроқлари илиб қўйилган.
И.В. Савитский номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи нафақат Қорақалпоғистондаги, балки Ўзбекистондаги энг йирик музейлардан бири ҳисобланади. Музей Нукус шаҳрида 1966 йилда ташкил топган ва 1984 йилдан Савитский номи билан аталади.
Музейда халқ амалий санъати, қадимий ва ўрта асрлар Хоразм санъати, 1920–1930 йиллар ўзбек ва рус тасвирий санъати, қорақалпоқ замонавий рангтасвири ва ҳайкалтарошлиги, илмий-маърифий бўлимлар, кутубхона бор. Музейда 100 мингга яқин экспонат мавжуд.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
“Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси негизида Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигида “IT-Med” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/5303918

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан оммавий спортни ривожлантириш ҳамда ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш мақсадида янги «Спорт билан бир кун» лойиҳаси ташкил этилади. Мазкур лойиҳа асосида туман (шаҳар) халқ таълими тизимидаги педагог-ходимлар ҳамда кўнгилли ёшлар бир кун мобайнида спорт мусобақаларида ўзаро беллашадилар. Кун тартибига кўра иштирокчилар: Саломатлик учун 5 минг қадам, мусиқий бадантарбия, воллейбол, мини-футбол, стол тенниси, шахмат, шашка турлари ҳамда ўзбек миллий ўйинлари бўйича куч синашадилар. Мазкур спорт эстафетасини Избоскан ҳамда Балиқчи туманлари бошлаб беради. Барча кўнгиллиларни оммавий спорт тадбирларимизда фаол иштирок этишларига чорлаб қоламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент экинлардан олинадиган даромадни кескин кўпайтириш ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳадаги энг устувор вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.
Сувни тежаш, 430 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда чорвачиликни ривожлантириш чора-тадбирларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению приоритетных задач в сельском и водном хозяйстве.
Президент отметил, что резкое увеличение доходности культур и рациональное использование воды должны стать приоритетом в сельском хозяйстве.
Поставлена задача внедрить водосберегающие технологии на 430 тысячах гектарах земель.
На совещании затронуты и меры развития животноводства.

#Mirziyoyev #videoselektor #qishloqxujaligi #suvxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ҳуқуқий_тарғибот

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган яна бир қонун қабул қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЖАЛАҚУДУКЛИК ЁШЛАР ВА ФАОЛЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

«Маҳаллабай» тизими бўйича Андижон вилоятида ҳам чора-тадбирлар асосида иш ташкил этилмоқда. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов жараёндаги ишларни кузатиб, қўйилаётган масалаларнинг мазмун-моҳияти ва ечими бўйича топшириқ-тавсиялар бермоқда.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram