Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42.2K photos
4.76K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Бугун Бўстон тумани истироҳат боғида туман ҳокими С.Мамитова ҳамда вилоят Маънавият ва маърифат маркази раҳбари М.Ғофуровлар иштирокида «Китоб-инсоннинг ҳақиқий дўсти» ва «Китоб-инсон руҳиятининг калити» шиори остида китоб акцияси ҳамда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда туман Халқ таълими бўлими, Маданият маркази, Мактабгача таълим бўлими, Касб-ҳунар мактаби, Абу Али Ибн Сино номли Тиббиёт техникуми, Тўлан Низом ижодиёт тўгараги аъзолари ва ёшлар иштирок этди. Тадбирда арзонлаштирилган китоб савдоси йўлга қўйилиб, китобхонлар томонидан 700 дан ортиқ китоб харид қилинди.

Ўтказилган китоб акцияси доирасида туман ҳокими нуроний отахон ва онахонларга совға сифатида китоб улашди. Туман ҳокими бошчилигида, сектор раҳбарлари ва корхона-ташкилот ходимлари ўзлари қизиққан китобларини харид қилдилар.

Фото: Бўстон тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АНДИЖОН ТУМАНИДА «МАҲАЛЛАБАЙ» ИШЛАШ ТИЗИМИ ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ўтказган учрашувида Андижон туманида «маҳаллабай» ишлаш тизими таҳлил этилди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда "Ёш китобхонʼʼ танлови якунланди

22-23 февраль кунлари вилоят Ёшлар марказида ўтказилган "Ёш китобхонʼʼ танловининг Андижон вилоят босқичи ўз ниҳоясига етди. Муросасиз кечган китобхонлар баҳсида вилоятнинг энг китобхон ёшлари сараланиб, 3 нафар иштирокчи танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Якунда ғолиблар ва барча иштирокчилар Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан диплом, китоблар жамланмаси ва вилоят Ахборот-кутубхона марказидан бепул фойдаланиш ҳуқуқини берувчи "Китобхонлик гувоҳномалари" билан тақдирландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон тумани ҳокимлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аралаш жанг санъати бўйича мусобақа ташкил этилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Ҳуқуқий_тарғибот

"Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ВАКЦИНАЛАРНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН МАХСУС АВТОМАШИНАЛАР АНДИЖОНГА ЕТИБ КЕЛДИ

Андижон
вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати марказига ҳам жамоат саломатлиги хизмати учун 17 та “Munuben CHANGAN” автомобиллари топширилди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тез кунда Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида ҳамда “O‘zbekiston 24” телеканалида "Илк қадам" фильмини томоша қилинг.

Фильмда қайта тикланган мактабгача таълим соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите скоро фильм "Илк қадам" на официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube и телеканале “O‘zbekiston 24”.

В фильме рассказывается о нынешней ситуации в возрожденной системе дошкольного образования, ее планах и перспективах.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ҳуқуқий_тарғибот

Сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий этиш учун субсидиялар ажратилади

📋 Ҳукумат қарори (95-сон, 23.02.2021 й.) билан Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

💧Низомга кўра, сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий этиш учун субсидия Давлат бюджетидан ҳар бир контурга фақат бир марта ажратилади.

🔰 Субсидиялар:

Сув хўжалиги вазирлиги томонидан пахта етиштиришда жорий этилган томчилатиб суғориш технологиясига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари ва озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар етиштириш учун сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш, лазер ускунали ер текислагичлар билан текислаш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун;

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан мевали экинлар ва узум (саноат усулда етиштириладиган техник навли узум плантациясидан ташқари) етиштириладиган ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан саноатбоп усулда етиштириладиган техник навли узум плантациялари учун жорий этилган сувни тежайдиган суғориш технологияларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун берилади.

🔰 Сувни тежайдиган технологиясини жорий қилиб субсидия олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ушбу технологияни:
● биринчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 100 фоиз:
● иккинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 80 фоиз:
● учинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 60 фоиз:
● тўртинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 40 фоиз:
● бешинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 20 фоиз қисмини субсидия берган вазирлик ва идорага белгиланган тартибда қайтаради.

☑️ Агар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ушбу технологияни беш йил давомида тўлиқ фойдаланса, берилган субсидия унда тўлиқ қолдирилади.

💰 Шунингдек, жамоатчилик томонидан сувни тежайдиган технологиялардан ўрнатилган тартибда фойдаланмаслик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

➡️ Рағбатлантириш талабгорлардан ундирилган субсидиянинг 5 фоизи миқдорида бир йилда бир марта амалга оширилади. Пул мукофоти маълумотни тақдим этган шахснинг банк картасига ўтказиб берилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш ва янги йўллар қуришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда давлатимиз раҳбари Транспорт вазирилиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қисқа муддатларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по совершенствованию дорожно-транспортной системы и строительству новых дорог в Ташкенте.
В ходе презентации Президент поручил министерствам транспорта и внутренних дел, а также хокимияту Ташкента в короткие сроки организовать дополнительные проезды на более чем 10 улицах города.

#Mirziyoyev #taqdimot #yul #transport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter